ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 10 апреля 2020 г.

🏻ОМОН БЎЛСИН СЎЗИМИЗНИ ҚЎЛЛАГАНЛАР

🏻ОМОН БЎЛСИН СЎЗИМИЗНИ ҚЎЛЛАГАНЛАР

Одамлар илтимос, бизга коронавирусни юбординг деб, Худони айбдор қилманглар. Худодан қўрқинглар. Ҳамма яхшиликлар Оллоҳдан, нимаики жазо бўлса ўзимиздан, ўзимизнинг жиноятларимиздан. Худо  Ер юзини инсоният учун яратди, Ер юзидаги ҳамма мавжудотни унга бўйсундириб қўйди ва инсонни  ўзининг Ердаги халифаси
– ўринбосари қилиб қўйди. Инсон Ер юзидаги ҳамма нарсага султон бўлди. Оллоҳ инсон учун яна бундан ортиқ нима қилиб бериши керак? Одамлар вирусдан ўлиб кетаяпти, лекин бу вирусни бизга Оллоҳ юборгани йўқ, Оллоҳ раҳмли ва меҳрибондир. Бу вирус инсониятнинг хатоларидан келиб чиққан. Балки инсоният ростдан ҳам жаҳолат ботқоғига ботиб кетгандир, балки Хитой дунё иқтисодини тиз чўктириш учун бу балони ўзи ўйлаб топгандир. Балки..  бошқадир, лекин нима десаларингиз денгу, Оллоҳни айбдор қилиб, диндан чиқиб қолманглар. Айбни, жиноятларимизни айтиб борди деб, болачага ҳам тўнкаманглар, Худо болача айтиб бормасидан  олдин, Ер юзидаги ҳар бир инсонни қилган ишларини кўриб билиб турибди.  Болача айтиб боргани учун Худо бало лашкарини бизга юборди деб, айбни ўз бўйинларингдан соқит қилманглар. Бутун инсоният қирилиб кетса ҳам Худони айбдор қилишга ҳаққимиз йўқ.  Балки келган бу офатда ҳеч биримизнинг айбимиз йўқдир, айбсиз айбдор бўлиб ўтирган бўлишимиз  мумкин, лекин бу офатда Оллоҳни айбдор қилсак,  гуноҳкор бўлиб қолишимиз аниқ. Оллоҳни гуноҳкор қилиш гуноҳлар ичида энг катта гуноҳдир. Келинглар яхшиси унга товба тазарру қилайлик, ўзимизни поклайлик, инсоният бошидан бу бало тезроқ аришини Худодан сўрайлик! Эртага яхши кунлар келганида Худонинг олдида юзимиз шувут бўлмасин! Яхши кунларда Худо яхши-ю, қора кунларда Оллоҳ ёмон бўладиган бўлса, бизнинг бандалигимиз қаёққа борди, биз Оллоҳни ҳисоб китоб билан севамизми,  Оллоҳга бўлган муҳаббатимиз, худди одамлар фойда ва зарар устида савдолашгандай     нарх наво устига қурилганми?  Оллоҳ бизга Ер юзини, ҳаётни, умрни, фарзандларни,  омадни, бахтни ҳаммасини берди. Савдолашмай берди.   Ҳар бир кун Оллоҳники ва биз ҳам Оллоҳникимиз. Ундан келдик ва унга борамиз. Оллоҳга бўлган муҳаббатимиз  сўнмас ва абадийдир. Нимаики ёмонлик кўрсак ўзимиздан,  яхшиликлар бари   Худодан! Илоҳо, тез кунларда бу имтиҳонлардан эсон омон ўтиб олишимизни Оллоҳ таоло ҳар биримизга насиб этсин!
Ҳалокатдан    ўлса ҳамки қанча одам,
Эй сиз,  куйиб  кўзидан ёш тўкмаганлар,
Жазо  тоши  бошингизга  келганда ҳам,
Бу  қазони Худойимга тўнкаманглар!

Еру кўкни Оллоҳ ўзи яратгандир.
Еру кўкни бизники деб ўйламанглар.
Бало қазо ўзингиздан таралгандир,
Бу балони Худойимга тўнкаманглар!

Бошингизда бахтли кунлар эди қанча,
Қанча бўлса, яна бер деб кўнмаганлар.
Бор оламни едингизку ҳоҳлаганча,
Бу сазони Худойимга тўнкаманглар!

Оллоҳ бизга марҳаматли ва  меҳрибон.
Кўзи кўрдир, бу  раҳмни  кўрмаганлар.
Оллоҳ яхши, фақат фақат инсон ёмон.
Бу жазони Худойимга тўнкаманглар!

Яна гўзал давру даврон келар ғайбдан.
Омон бўлсин сўзимизни қўллаганлар.
Оллоҳ пок ва  мосуводир барча  айбдан,
Ҳар балони Худойимга тўнкаманглар!

МУҲАММАД  ИСМОИЛ☀️АЛБАТТА якинларингизга ТАРҚАТИНГ!!! ⏰каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 🥀🕊👉 https://t.me/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.💕телеграмда👉 @malhamuz👈  🌞Кунингиз офиятда ва яхши кайфиятда ўтсин!🍇 👉🏻 @malhamuz 👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🌈Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com 
📩 Почта: malham53@gmail.com   Cайтда 👉👇www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙☎️ Телефон +998-99-906-33-66🦋🌎 Facebook.http://www.facebook.com/abduqadir.sattar

Комментариев нет:

Отправить комментарий