12 апрель – таниқли ҳажвчи ёзувчи, олим, публицист ва таржимон Ҳабиб СИДДИҚ таваллуд топган кун.
Ҳабиб СИДДИҚ - 1953 йилда Андижон вилояти Андижон туманининг Бўтақора қишлоғида туғилган.
Андижон пахтачилик(қишлоқ хўжалик) институтини битирган. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтида мақсадли аспирантурани ўтаган.
Андижон қишлоқ хўжалик институтида катта ўқитувчи,
доцент, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, маънавият ва маърифат масалалари бўйича проректор, “Қишлоқ оқшоми” маънавий-маърифий, ижтимоий оммабоп газетаси бош муҳаррири лавозимларида хизмат қилган.
Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент. Уч юздан ортиқ илмий, илмий-оммабоп, маънавий-маърифий мақолалар муаллифи.
Турли йилларда “Кар қулоққа танбур”, “Ким ошди савдоси”, “Тўқайга ўт тушса”, “Бедаво дарднинг давоси”, “Инглизча туш”, “Чироғи ёниқ хонадон”(сайланма), “Ўрага сичқон тушди...”, “Нимкоса”, “Хўжалик ҳисобидаги оила” каби китоблари чоп этилган.
Ҳабиб Сиддиқ ҳажвиялари ҳажман қисқалиги, мазмунан ранг-баранглиги ва энг муҳими юмористик бўёқларига бойлиги билан ажралиб туради. У ўз асарларида ўқувчиларни турмушимизда учраб турадиган порахўрлик, кўзбўямачилик, лаганбардонлик, ичкиликбозлик, ваъдабозлик каби иллатлар устидан гоҳ қаҳрли, гоҳ кинояли кулдиришга, мухлисларда ана шундай қусурларга нисбатан муросасиз муносабат уйғотишга интилади.
Ҳажвиялари рус, инглиз, қозоқ, қорақалпоқ тилларига таржима қилинган.
Бадиий таржима соҳасида изланиб Азиз Несин, Бронислав Нушич, Аркадий Аварченко, Герберт Кемоклидзе, Лион Измайлов, Сергей Кондратьев каби машҳур ижодкорларнинг жаҳон ҳажвиёти ҳазинасидан ўрин олган сара асарларни ўзбек тилига ўгириш орқали ўз истеъдодининг яна бир қиррасини намоён эта олди.
Маънавий-маърифий йўналишдаги ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир мақолалари билан матбуот саҳифаларида фаол қатнашиб келмоқда. “Ҳаёт йўлга ўхшайди” публицистик мақолалар тўплами нашр этилган.
Асарлари асосида “Чўғ”, “Кичик корхонанинг катта ҳангомаси” видеофильмлари ва қатор телеминиатюралар тасвирга олинган.
Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар ижодий уюшмаларининг аъзоси. “Шуҳрат” медали соҳиби(2007).
Адиб ўз ижодий, илмий-педагогик, тарғиботчилик ва ташкилотчилик салоҳияти билан ёшларни истиқлол мафкураси руҳида, баркамол авлод қилиб тарбиялашда фаол иштирок этиб келмоқда..БИЗлар камтарин дўстимизни кириб келаётган таваллуд аёми билан муборакбод этиб унга оилавий омонлик ижодларида янада баракалар тилаб ,янги асарлар кутиб коламиз...💐☀️АЛБАТТА якинларингизга ТАРҚАТИНГ!!! ⏰каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 🥀🕊👉 https://t.me/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.💕телеграмда👉 @malhamuz👈 🌞Кунингиз офиятда ва яхши кайфиятда ўтсин!🍇 👉🏻 @malhamuz 👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🌈Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com
📩 Почта: malham53@gmail.com Cайтда 👉👇www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙☎️ Телефон +998-99-906-33-66🦋🌎 Facebook.http://www.facebook.com/abduqadir.sattar

Комментариев нет:
Отправить комментарий