🏻Мухаммад Исмоил
МОЛДОШЛАР ВА ЖОНДОШЛАР
Кенг ўтлоқда ўйинлари ярашиб,
Ирғишлаб бир-бирин, қучар кучуклар.
Суяк ташланса гар, ўлжа талашиб,
Бир-бирин ғажишга тушар кучуклар.
Менинг ҳам кўп умрим тўдада ўтди.
Гуруҳ ё жамоа дейилар бизда.
Дўстлик, улфатчилик бузилиб кетди.
Фойдани бўлолмай қолганимизда.
Биз ҳам қучоқлашиб кўришар эдик,
Қизғин айтар эдик, тилак сўзларин.
Мол-мулкни теппа-тенг бўлишар эдик,
Ҳамтовоқ дўст эди, ошно дўстларим.
Аёндир, ҳар одам, ҳар кун ҳар фурсат
Бу дунёга эга бўлмоқ истайди.
Бўйсинмоғи учун
мансаб, шон - шуҳрат
Ўзига тўда ё
гуруҳ излайди.
Бари ўтди, ҳавога соврилди йиллар,
Кўп кўрдим сотгану- сотилганларни.
Зориққан, синиққан юрагим излар
Худони ўзига дўст билганларни.
Алдамайди улар, ё сотиб кетмас,
Ғамни, шодликни тенг кўради баҳам.
Мендан ё ўзидан қўрққандан эмас,
Кўриб тургани–чун, хабардор Хакам.
Гар ўлжа ташланса, баднафс одамга,
Етмас бу дунёнинг хазиналари.
Ахир биз ҳайвонмас, инсонмиз, ҳамда
—Худонинг ердаги халифалари.
Худо буюргани инсонга қонун
Барча бўйсунганлар, қондош дўстларим.
Ошно бўлмас, улар ошу–нон учун.
Иймон учун дўст бўлар, жондош дўстларим.
Яшаш осон. Аммо ҳар ким ҳам ўлар,
Ва қайта тирилар, Еру–кўк тўлиб,
Молу–дунё учун дўст бўлган дўстлар
Уйғонар бир–бирин душмани бўлиб.
Гўё, кўкда ўйинлари ярашиб,
Ирғишлаб бир-бирин, қучган кучуклар.
Суяк ташланганда, ўлжа талашиб,
Бир-бирин ғажишга тушган кучуклар.
Муҳаммад Исмоил☀️АЛБАТТА якинларингизга ТАРҚАТИНГ!!! ⏰каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 🥀🕊👉 https://t.me/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.💕телеграмда👉 @malhamuz👈 🌞Кунингиз офиятда ва яхши кайфиятда ўтсин!🍇 👉🏻 @malhamuz 👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🌈Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com
📩 Почта: malham53@gmail.com Cайтда 👉👇www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙☎️ Телефон +998-99-906-33-66🦋🌎

Комментариев нет:
Отправить комментарий