ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 9 апреля 2020 г.

Нима учун ЭШАК шайтонни, ХЎРОЗ эса фаришталарни кўра олади..?

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман 🌺
~ Нима учун ЭШАК шайтонни, ХЎРОЗ эса фаришталарни кўра олади..?
Абу Ҳурайрадан родияллоҳу анҳу ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам: 
~ («Aгар эшакнинг ҳанграшини эшитсангизлар, Аллоҳ номи ила шайтондан паноҳ тиланглар. Чунки у шайтонни
кўргандир...
Агар хўроз қичқириғини эшитсангизлар, Аллоҳдан Унинг фазлини сўранглар. Чунки у фариштани кўргандир»), дедилар...
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Биз бу ҳадисда илмий кашфиёт яширинганини кутмаган эдик.
Бу кашфиётдан бутун олам хайратда қолди. 
Ҳадис аниқ ва равшан бўлиши учун сизларни мусулмон табиби ва олимининг таҳлиллари билан таништириб ўтамиз..
Дарҳақиқат, инсоннинг кўриш қобилияти чегараланган бўлиб, эшакнинг кўриш қобилиятидан анча фарқ қилади.
Шунингдек, эшакнинг кўриш қобилияти хўрознинг кўриш қобилиятидан фарқ қилади. 
Инсоннинг кўриш қобилияти чегараланган бўлиб, у қизил ва бинафша рангли шуълалар остидаги нарсаларни кўра олмайди.
Аммо хўроз ва эшакнинг кўриш қудрати бундан мастасно...
Бу ерда савол туғилади, "Қандай қилиб хўроз ва эшак жин ва фаришталарни кўра олади?"
Дарҳақиқат, эшак қизил шуъла остида кўради. 
Шайтон ҳам қизил шуълали оловдан яралгандир. Шунинг учун ҳам эшак фаришталарни эмас, балки (жин) шайтонларни кўра олади.
Хўрознинг кўриш қобилияти эса бинафша рангли шуълада бўлганлиги туфайли у фаришталарни кўра олади. 
Бунга сабаб эса, фаришталар бинафша рангли нурдан яратилганидир.
Шайтонлар Аллоҳнинг номи зикр этилган жойдан қочишларининг изоҳи: 
Сабаб шундаки, фаришталар Аллоҳнинг номи зикр этилган жойга ташриф буюрадилар. Шайтонлар эса бу ердан қочадилар...
Нима учун шайтонлар фаришталарнинг ҳузуридан қочадилар?
Чунки шайтонлар фаришталарнинг нурини кўришлиги билан азобланадилар.
Агарда бинафша шуъласи билан қизил шуъла бир жойда жамланса, қизил шуъла буғланиб, йўқ бўлиб кетар экан.
✨Кун ҳикмати✨
Дунё ғамларини елкаларингизда кўтариб олманг. 
Бугунни ғами билан яшанг, эртанинг ғамини эса унинг Эгасига қолдиринг...
Ҳикмат (ҳикматлар саодатга етаклар) китобидан олинди.☀️АЛБАТТА якинларингизга ТАРҚАТИНГ!!! ⏰каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 🥀🕊👉 https://t.me/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.💕телеграмда👉 @malhamuz👈  🌞Кунингиз офиятда ва яхши кайфиятда ўтсин!🍇 👉🏻 @malhamuz 👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🌈Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com 
📩 Почта: malham53@gmail.com   Cайтда 👉👇www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙☎️ Телефон +998-99-906-33-66🦋🌎

Комментариев нет:

Отправить комментарий