Кечиргин Аллоҳ...
Замин-у замоннинг харобдир холи,
Қалбларда иймонмас, фаҳший бир туйғу.
Инсонлар унутиб қўйди худони,
Кўнгилда гумон-у, юракда қутқу.
Гўзаллар жисмини сотиш учун шай,
"Харидор" йўлига кўзлари муштоқ.
Водариғ *ул кунда ахволи қандай
Уларга тавфиқ бер яратган Аллоҳ.
Бўз йигит айш истаб излар жанонни,
Шайтоний хирсини қондирмоқ учун.
Унутар иймонни сўнгра виждонни
Шаҳвоний нафс ўзин кўрсатар кучин.
Мен каби акаси бордир шунинг хам
дея бош қотирмас бир дам ўй суриб.
Гуноҳим бир умр қолар деб мубҳам
ўйлама яратган турибди кўриб.
Кун келиб сиротга етса қадаминг,
Қандай ўтажаксан... ўйладингми хеч?!
Бўйнинга юк бўлур ёмон амалинг
Ўшанда дод дея тавба қилма кеч.
Ўшал он фойдасиз афсус надомат
Ўзингни англагин эй ғофил инсон.
Тавбалар айлагин қилгин ибодат
Бир куни жаннатга тушурсан ишон.
Мен хам улар каби бани одамман
Яшадим тўпладим, мен хам кўп гуноҳ.
Кўзимда ёш ила сўрайман сендан
Мени ва қавмимни кечиргин Аллоҳ.
✍️Хусан Саидий
2019.04.25.
Замин-у замоннинг харобдир холи,
Қалбларда иймонмас, фаҳший бир туйғу.
Инсонлар унутиб қўйди худони,
Кўнгилда гумон-у, юракда қутқу.
Гўзаллар жисмини сотиш учун шай,
"Харидор" йўлига кўзлари муштоқ.
Водариғ *ул кунда ахволи қандай
Уларга тавфиқ бер яратган Аллоҳ.
Бўз йигит айш истаб излар жанонни,
Шайтоний хирсини қондирмоқ учун.
Унутар иймонни сўнгра виждонни
Шаҳвоний нафс ўзин кўрсатар кучин.
Мен каби акаси бордир шунинг хам
дея бош қотирмас бир дам ўй суриб.
Гуноҳим бир умр қолар деб мубҳам
ўйлама яратган турибди кўриб.
Кун келиб сиротга етса қадаминг,
Қандай ўтажаксан... ўйладингми хеч?!
Бўйнинга юк бўлур ёмон амалинг
Ўшанда дод дея тавба қилма кеч.
Ўшал он фойдасиз афсус надомат
Ўзингни англагин эй ғофил инсон.
Тавбалар айлагин қилгин ибодат
Бир куни жаннатга тушурсан ишон.
Мен хам улар каби бани одамман
Яшадим тўпладим, мен хам кўп гуноҳ.
Кўзимда ёш ила сўрайман сендан
Мени ва қавмимни кечиргин Аллоҳ.
✍️Хусан Саидий
2019.04.25.
Комментариев нет:
Отправить комментарий