ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 7 мая 2019 г.

Ўзлигингга қайтгин ўзбегим!

Ўзлигингга қайтгин ўзбегим!

Сенга қандай оғирим тушди?
Сабабини айтгин ўзбегим,
Қандай йўлга сени буришди?
Ўзлигингга қайтгин ўзбегим!

Талашганинг оддий матодир,
Қилмишларинг жуда хатодир,

Отамиз бир одам атодир,
Ўзлигингга қайтгин ўзбегим!

Ўзбекман деб, кўкрак керолмам,
Ишониб ҳам молим беролмам,
Сен сабабли роҳат юролмам,
Ўзлигингга қайтгин ўзбегим!

Чинқирайсан сал тегиб кетсам,
Хурсандсан гар бош эгиб кетсам,
Кўролмайсан юксалиб кетсам,
Ўзлигингга қайтгин ўзбегим!

Дин деганга отасан тошинг,
Чиқармайин ғийбатдан бошинг
Ёлғон оқар кўздаги ёшинг,
Ўзлигингга қайтгин ўзбегим!

Ёнимдасан кўклар қучолмам,
Озод қушдек роҳат учолмам
Сирларимни сенга очолмам,
Ўзлигингга қайтгин ўзбегим!

Ўзлигингни сотган ўзингсан,
Қодирийни отган ўзингсан,
Ёв қўйнида ётган ўзингсан,
Ўзлигингга қайтгин ўзбегим

Дунё бўйлаб сочилдинг бугун,
Айбларингла очилдинг бугун
Ўзлигингдан ечилдинг бугун
Ўзлигингга қайтгин ўзбегим!

Биламан хўп олдиндан сени,
Ўтмишингдан айтгин ўзбегим,
Етар энди тинч қўйгин мени
Ўзлигингга қайтгин ўзбегим🌷  Сайтда👉 www.malhamuz.blogspot.com                                                                                                                                                                                                                                                        телеграмда👉
 @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий