МУЛОҲАЗА_УЧУН
Мустаҳкам уй фақатгина пойдевори тош ва цементдан иборат уй эмас, балки солиҳа аёли бор уйдир!
Оддий бир касбда ишлайдиган, камбағал бир йигит бор эди. Қайнотаси уни ёнига чақириб: «Эй куёв, Аллоҳдан қўрқинг! Аёлингизга нон, пишлоқ ва ловия ҳам сотиб олиб беринг. Ҳадеб унга гўшт сотиб олиб бераверманг. Фақат ёғ, гўшт ва мева егандан қизим бечора
безор бўлган. Бу гапларни эшитган йигитнинг оғзи очилиб қолди. Нима дейишини ҳам билмас, ўзи гап нимада эканлигини то аёли олдига келмагунча англай олмади. Чунки йигит аёлига бир ёки икки ойда бир гўшт этса эта оларди холос.
Аёли эса ота-онасиникига борса, уларга гўшт, овқат ва мева этарди. Уйларида бу нарсалар кўплигини, эри ундан ҳеч нимани аямаслигини, бу каби нарсаларни жуда кўп олиб келишини айтарди. Аммо у булардан безор бўлганини, нон, пишлоқ ва ловия егиси келишини айтар эди. Аслида эса, аёл бечора гўшт деган нарсани бир-икки ойда ҳам кўрмас, уйида ейишга нон ва пишлоқдан бўлак ҳеч вақо бўлмас эди. Эрининг қўли калта бўлсада, ота-онаси олдида унинг мавқеъсини кўтаришни истар, уларнинг кўзига обрўли қилиб кўрсатгиси келар эди.
Аёл очлик ва йўқчиликка сабр қилиб, эрини ҳеч ким фақирлиги сабабли камситишига рози бўлмасди. Балки, уни сабрли бўлишга ундаб, сабр қилувчиларга Аллоҳ таъолонинг ваъдасини эслатиб далда бўларди.
Сабр қилувчи солиҳа аёл кандай яхши!
Мустаҳкам уй фақатгина пойдевори тош ва цементдан иборат уй эмас, балки солиҳа аёли бор уйдир.
Аллоҳим, мусулмонларнинг қизларини ислоҳ қилгин, ёшларга солиҳа аёллар насиб қилгин.

Комментариев нет:
Отправить комментарий