Abduqadir Sattarov· Город Antalya, Turkey ·
Бахтли бўлишнинг 15 сири
Машҳур ёзувчи Лев Николаевич Толстой барча бахтли инсонлар бир-бирларига ўхшашлигини таъкидлаганди. Хўш, уларнинг умумий томонлари айнан нималарда экан? Замонавий рухшунослар буни қуйидагича тавсифлашади:
1. Ўтмишни эсдан чиқаринг! Токи ўтмишнинг оғир юкини орқалаб юрар экансиз, бахтли бўлолмайсиз. Қачонлардир жиддий бир хато
қилганмидизгиз? Эслаганингизда, ўзингиздан уяладиган хотираларингиз борми? Ўтмиш занжирларидан ҳалос бўлинг, акс холда, тараққий этолмайсиз. Бугунги кунга мослашиб, эртанги кунга интилиб яшанг.
2. Ўз умрингиз учун маъсулиятни ҳис қилинг! Бахтли бўлиш учун биринчи навбатда эркин бўлиш лозим. Вазият қандай бўлмасин, унга қандай ёндашиш ўз қўлингизда. Бунинг учун фақат ўзингиз жавобгар бўласиз. Ўз муваффақиятсизлигингизда бировларни айбламанг.
3. Атрофдагилар билан яхши муносабат ўрнатинг! Бу сизга бахт ато этувчи буюк неъматдир. Феъл-атворида муҳаббат устунлик қилиши кишини бахтга етаклайди.
4. Ўз қизиқишларингизга эга бўлинг! Ишқибозлик бизга майда хурсандчиликлар беради ва улар бирлашиб, бахтга айланади. Шунинг учун қизиқишлар доирасини кенгайтириб боринг. Бу билан сиз бахтга элтувчи йўлларингизни кўпайтирасиз. Атрофда шунча қизиқарли нарсалар бўла туриб, киши бахтсиз бўлиши мумкинми?
5. Ҳаётий мақсадга эга бўлинг! Бахтга эришиш учун сизга бу жуда зарур. Ўзингизни бир чўққига йўналтирмасангиз, фикрларингиз тарқалиб кетиши мумкин. Мақсадингиз – ҳаётнинг ўзаги.
6. Ўзингизда борини қадрланг! Агар ношукур бўлмасангиз, бахтга етиш унча қийинмас. Ўзимизда бор бўлган нарсаларга қараш эса қўлимизда йўқ нарсага қарашдан кўра завқлироқ. Атрофингизга қаранг, бахтли эканингизни пайқаш учун шунча кўп асосингиз борки…
7. Ўзингизда боридан бошланг! Тушунган одам бахтли бўлиш учун бутун умри давомида муайян миқдордаги маошни ёки юқори мансабни кутиб яшамайди. Ўзингизда бори билан ҳам бахтли бўлиш мумкин. Ахмоқлар бахтни тоғлар ортидан, ақллилар эса –оёқлари остидан излайди.
8. Некбин бўлинг! Бахтли инсонлар хеч қачон қайғули фикрларга берилмайдилар. Вазият қанчалик чигал бўлмасин, улар ҳамма нарсага яхши кўз билан қарашади.
9. Ўзингизни яратинг! Ўзингиз учун ўз ҳаётий тамойилларингизни яратинг ва уларга амал қилинг. Ўзингизга бўлган садоқат ҳам бахт йўлидаги муҳим омиллардандир. Сиз кимсиз? Бошқалар ҳаёти билан яшаманг, кимнингдир умиди, сиздан нимадир кутаётгани учун эмас, ўзингиз учун яшанг. Қўйиб берса, одамлар сиздан кўп нарса кутишлари мумкин, лекин ўзингизчалик сизни биров севармикан?
10. Ижод қилинг! Бирор нарса яратиш сизга куч бағишлайди ва аҳволингизни яхши томонга ўзгартиради.
11. Ўзгариб туринг! Мунтазам тарзда янгиланиб, ўсиб ривожланиб борсангиз, бахтнинг ўзи сизни излаб топади. Ҳаётингизни янги босқичга кўтариш учун ҳамиша янгиликлар излаб топинг.
12. Ўз истеъдодингиздан фойдаланинг! Сиз, аввало, бу истеъдодингизни кашф этишингиз, қолаверса, кундалик фаолиятингизда намоён қилишингиз лозим. Бахтга олиб борувчи энг тўғри йўл – ўз истеъдодингизни кенгроқ намоён этишингизга кўмаклашувчи даромад манбаини топишдир.
13. Майда-чуйдаларга эътибор берманг! Кўпинча майда гаплар катта бахтга завол етказиши мумкин.
14. Нафсингизни жиловлаб олинг! Тўғри, кишида турли истаклар бўлиши ёмон эмас, аммо уларнинг соғлом ақл устидан ҳукмронлик қилишларига йўл қўймаслик керак. Акс ҳолда, ўзингизга ортиқча баҳо бериб, бу билан кулгига қолишингиз мумкин.
15. Бошқаларни бахтли қилинг! Бу бахтга эришишнинг энг ишончли усулидир. Ўз бахтингиз йўлида одамларга яхшилик қилинг – ана шунда бунинг ўзи бахт эканлигига амин бўласиз. Кишиларга ҳамдард бўлинг. Бу фидокорликнинг олий кўринишидир. Бахтга хеч қачон худбинлик орқали эмас, балки фидойилик туфайли эришилади.БИЗГА ҚЎШИЛИНГ📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞🙏

Комментариев нет:
Отправить комментарий