ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 5 мая 2019 г.

Рўза ҳақида

Abduqadir Sattarov  Рўза ҳақида
Рўза, араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда бир нар-садан ўзини тиймоқликни билдиради. 
Шарият истилоҳида эса: «Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тиймоқдир».
Рўзани очувчи нарсалар, деганда емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқ ва бошқа рўзани очувчи нарсалар кўзда
тутилгандир.
Рамазон ойи рўзасини тутмоқ иккинчи ҳижрий санада фарз қилинган. Аниқроғи, иккинчи ҳижрий сананинг Шаъбон ойида, ҳижратдан ўн саккиз ой ўтгандан сўнг ва қибла Каъбаи муаззамага бурилгандан кейин фарз қилинган. 
Унинг сабаби ойнинг келишидир. Чунки уни Рамазон ойига изофа қилинади ва ойнинг такрор бўлиши билан рўза ҳам такрор бўлади. Ҳар куннинг янги бўлиши унинг рўзасини тутишга сабабдир. 
Рамазон ойи рўзасини тутиш Қуръон, суннат ва ижмоъ билан собит бўлгандир.
Алллоҳ таоло «Бақара» сурасида: «Эй иймон келтирганлар, сизларга ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек рўза фарз қилинди, шоядки тақво қилсангиз», деган (Бақара: 183).
. Ва яна: «Рамазон ойини, унда Қуръон одамлар учун ҳидоят билан, ҳидоятдан баёнотлар ва Фурқон бўлиб туширилгандир. Ким ўша ойда ҳозир бўлса, бас рўзасини тутсин», деган (Бақара: 185).
Шунингдек, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида рўзанинг фарз эканини кўп такрорлаганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари .........Cоғлиғингиз учун севимли канал давомини ўқиш учун куйдаги ЛИНКни босинг 👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹 телеграмда 👉 @malhamuz
🌿 🍎🍓🌺

Комментариев нет:

Отправить комментарий