Abduqadir Sattarov Кўп емоқлик
Кўп таом емоқлик инсонга хос фазилат эмас, балки ҳайвонга ҳос хусусият ҳисобланади. Саййидимиз ҳазрати Муҳаммад Мустафо саллолоҳу алайҳи вассалам оз овқат билан қаноатланиш борасида бундай ўгит берганлар: «Меъданинг учдан бирини овқат, учдан бирини сув, қолган
учдан бирини ҳаво учун (нафас олмоқни енгиллаштириш учун) бўш қолдир».
Тўғри, мусулмонлардан баъзан кўп ейдиганлари кўп учраб тургани каби, кофирлар орсида ҳам оз ейишга уринувчилар топилади. Аммо куфр аҳли ҳеч вақт эътиқод учун кам емайдилар. Уларнинг бу уринишлари ё бирон касаллик туфайли ё семириб кетишдан сақланиш, ё гўзаллигини асраш ёки шунчаки башарий миқёсдаги маданий ўлчовларга риоя қилиш учундир. Қалбида иймон ҳаловатини топаман, деган киши эса ҳар бир масалада андозани Қуръон ва Суннатдан олиб, Аллоҳнинг ризоси учун амал қилади.
Имом Шофеъий ҳазратлари айтадиларки: «Ўн олти йилдан бери тўйиб овқатланмадим. Зеро, кўп ейиш баданни оғирлаштиради. Қалбни қорайтиради, заковатни кетқазади, уйқуни жалб этади ва кишини ибодатга заиф қилади».Сулаймон Дороний ҳазратлари баёнлари мазкур фикрни давом эттириши мумкин: «Ҳар нарсанинг занги бор. Кўнгил занги кўп ёмондир. Кўп еганга олти бало ёпишади: 1. Ўқиган намозини таъсирини билмайди.
2. Хотирси сусаяди.
3. Бераҳм бўлади, бинобарин, ўзи тўқ бўлганлиги сабабли ўзгаларни ҳам тўқ санайди.
4. Ибодатларга дангасалик қилади.
5. Шаҳвати устун келади.
6. Мусулмонлар масжидга борётганларида у ҳожатга шошилади.
Бир ҳакимдан сўрадилар: «Ҳар кун не миқдор емак керакдир?» Ҳаким деди: «Юз танга миқдорича емаклик кифоя қилур». Яна сўрадиларким: «Бу миқдор емак баданга қувват бера олурми?» Дедиларким: «Бу миқдор таом есанг, сени кўтарур ва мундин зиёда есанг, сен они кўтарурсан».
Бир подшоҳ фазли ҳикматда тенги йўқ бир ҳакимнинг довруғини эшитиб , ҳузурига чорлади. Ҳар соҳада саволлар бериб, қониқарли жавоб олди ва «ўзимга вазир қилиб олсам бўлар экан», деган тўхтамга келди. Аммо яна бир бор синашни ихтиёр этиб, дастурхонга таклиф қилди. Ҳаким қовурилган товуқ гўштини зўр иштаҳа билан еб тамом қилмай, иккинчисига қўл узатди. Унинг овқат ейишини кузатиб ўтирган подшоҳ ўйланди:
-- Бу одамнинг назари ниҳоятда оч экан. Менинг ҳузуримдаки шу қадар овқат еса, йўғимда мол-- мулкимни еб адо этаркан--да...
Ҳакимнинг илми бор эди, аммо нафсини идора қилолмаганлиги сабабли вазирликдан маҳрум бўлди.
Маснавий:
Ема кўб, ўйлаким бўғзингга етгай,
Егил оз, ўйлаким жон роҳат этгай.
Қоринни ул сифат тўйдурма ҳар тун,
Ки келтиргай мусибат топмоғон кун.телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇
www.malhamuz.blogspot.com

Комментариев нет:
Отправить комментарий