ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 6 мая 2019 г.

Ота-онангни бир бориб кўрдингми банда?

Ота-онангни бир бориб кўрдингми банда?

Кимнидир йўқладинг эрта сахардан, 
Кимгадир саломинг бýлмади канда. 
Бугунинг кýй майли кеча ё олдин, 
Онангни бир бориб кýрдингми банда? 
Отангдан бориб хол сýрдингми банда? 



Саралаб гул тердинг, гул юзларим деб. 
Пахлавон ýглим деб, шýх кизларим деб. 
Лоакал бир эслаб, бир бор ғамин еб, 
Онангни бир кучиб, суйдингми банда? 
Дарди кýп Отам деб куйдингми банда? 

Ёрингга ёқмокда бир жонинг халак. 
Хаёлинг банд этган осмон,ой,малак. 
Билсайдинг кайтар бу,дунё чархпалак , 
Онангга бор мехринг тутдингми банда? 
Мехмоним Отам деб кутдингми банда? 

Нихолдан улгайдинг чинорлар бýлдинг. 
Мол топиб кýкси кýк минорлар бýлдинг. 
Ким бýлма аввало сен фарзанд эдинг, 
Онангни Онам деб билдингми банда? 
Отангнинг хизматин килдингми банда? 

Насихат килма бас, каламингни кýй. 
Fамларни,камларни, аламингни кýй. 
Бор бугун сен Онанг дийдорига тýй, 
Онанг хам ганимат билдингми Шоир? 
Отангнинг дуосин килдингми Шоир?  телеграмда 👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇

www.malhamuz.blogspot.com

Комментариев нет:

Отправить комментарий