ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 5 ноября 2017 г.

Сайёд Мирзо

Сайёд Мирзо
Чиғатойда топиб абадий ҳилқат,
Сиймоси ҳайкалга жо бўлган Устоз.
Юзидан ёғилар шижоат, журъат,
Нигоҳи Навоий бобомга қиёс!

У тирик...ўлмаган! Этмоқда даъват:
Ёз, дейди, шеър ёзсанг аждодларга хос!
Шеърингдан чарсиллаб турсин муҳаббат,
Қалбларда жўш урсин Ватанга ихлос!



Билмам, неча аср керак, Табиат,
Шундай шоир келар бу Устозга мос?..
Айтган ҳар сўзида балқирди ҳикмат,
Ҳар бир шеъри бизга дурдона мерос.

Сатрлари мисли ўгит шодаси,
Ундан учар хитоб: ШЕЪРИЯТ, ГУЛЛА!!!
Мағрур ўзбек элин чин ифодаси,
Биз-чун мангу тирик
Устоз АБДУЛЛА!!!

Комментариев нет:

Отправить комментарий