ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 9 ноября 2017 г.

АБУ АЛИ ИБН СИНОДАН ҚАНД КАСАЛИГА ҚАРШИ РЕЦЕПТЛАР


АБУ АЛИ ИБН СИНОДАН ҚАНД КАСАЛИГА ҚАРШИ РЕЦЕПТЛАР.
Эчки, қўй, сигир сутидан тайёрланган қатиқ зардобини олиб, сирли идишга солинг ва бир қайнаб чиққунча оловга қўйинг. Сўнг совитиб, салқин жойда сақланг. Зардоб жуда хушхўр, иштаҳа очар ва безарар бўлгани учун ундан ҳар куни кўнгил тусаганча истеъмол қилиш мумкин.
Сабзи қайнатиб ейилса қон тозаланади.
Иложи борича ҳар куни 4-5 та чилонжийда истеъмол қилиш жуда фойдали. У қондаги микробларни ўлдиради, касалликдан сақлайди, қон босимини
яхшилайди.
Олма барги ва гулидан тайёрланган дамлама қонда қанд миқдори камайишига ёрдам беради. Бунинг учун 1 ош қошиқдан олма гули ва баргини банкага солиб, устидан 1 стакан қайноқ сув қуйинг ҳамда 1 соатга дамлаб қўйинг. Дамлама тайёр бўлгач, ундан кунига 3 маҳал овқатдан олдин 2 ош қошиқдан ичинг.
Шунингдек, ҳар куни 1 стакан олма шарбати ёки 1 стакан қайнатилган нордон олча сувини ичишни одат қилинг.
Ҳар куни кечқурун ётишдан олдин иккита олма ейиш қондаги қанд миқдорини камайтиради ва тартибга солади.
Ёғларнинг ҳазм бўлишини енгиллиштириш учун овқатга зираворлар ва сиркаларни қўшиб (аччиқ қалампирдан ташқари) истеъмол қилиш фойдали.
Тарвуз ҳам қондаги қанд миқдорини камайтиради. Қовун ва узум эса тақиқланади.
Углеводлар қонда глюкоза миқдорини оширади, шундай экан, уларни истеъмол этишни қаттиқ назорат қилиш лозим. Қонида қанд миқдори кўпайган кишиларга углеводларни бутунлай тақиқлаб бўлмайди, шунинг учун уларга углеводлар миқдори кам бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиши буюрилади. Масалан, бақлажон, тарвуз, помидор, қизил қалампир, сабзи, редиска, шолғом, лавлаги, соя, ловия, қовоқ, саримсоқ, петрушка, турп, карам, (янгиси ва тузлангани), исмалоқ, қўзиқорин кабилар.
Халқ табобатида қандли диабетни даволашда қизил дўлананинг барги ва меваси жуда фойдали. Бунинг учун юқоридаги тавсиялардан фойдаланиб, дамлама тайёрланг ва ҳар овқатдан кейин 1 стакандан ичинг.
Кийик ўти дамламаси ҳам бу касалликка қарши курашади. Бунинг учун 1 ош қошиқ кийик ўтини кечаси термосга солиб, устига 300 мл қайноқ сув қуйинг. Эрталаб дамламани сиздириб олинг ва кун бўйи 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин 0,5 стакандан ичинг.
Бодринг таркибида ошқозон ости бези бир маромда ишлаши учун зарур бўлган гормонлар бор. Шунинг учун қандли диабет билан оғриган кишиларга кунига 3 маҳал 100 граммдан бодринг пюреси истеъмол қилиш буюрилади. Бу организмда инсулин ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.
2 ош қошиқ қуритилган петрушкани термосга солиб, устидан 1 стакан қайноқ сув қуйинг ва 1 соатга бостириб қўйинг. Дамлама тайёр бўлгач, ундан кунига 3 маҳал 1/3 қисм ичинг.
1 ош қошиқ янги узиб майдаланган семизўтни термосга солиб, устидан 1 стакан қайноқ сув қуйинг ва 2 соатга бостириб қўйинг. Дамлама тайёр бўлгач, ундан кунига 4 маҳал овқатдан олдин 2-3 ош қошиқдан ичинг. Агар қонда қанд миқдори баланд бўлса, 3-4 ош қошиқдан ичинг. Бундан ташқари, кунига янги узилган 50-100 г семизўтдан салат тайёрлаб, истеъмол қилиш янада фойдали.
Қизил лавлагининг илдиз мевасидан олиб, қирғичдан ўтказинг ва шарбатини сиқиб олинг. Бу шарбатдан кунига 3-4 маҳал овқатдан олдин 0,5 стакандан ичсангиз, қанд миқдори камаяди.
Қичитқи ўт баргларидан 1 ош қошиғини термосга солиб, устидан 1 стакан қайноқ сув қуйинг ва 2 соатга бостириб қўйинг. Дамлама тайёр бўлгач, ундан кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин 0,5 стакандан ичинг.
100 г қуритилган қоқиўт илдизини банкага солинг ва устидан 0,5 литр ароқ қуйиб, 10 кун иссиқ ва қоронғи жойда сақланг. Бу вақт давомида уни вақти-вақти билан чайқатиб туринг. Дармондори тайёр бўлгач, сиздиринг ва кунига 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин 1 ош қошиқдан ичинг.
Қирқбўғин гулидан 2 стакан олиб, майда тўғранг. Кейин унга 50 г кўкпиёз, 20 г шовул, 40-50 г қоқиўт (улар аввал совуқ тузли сувга аччиғи кетиши учун ярим соат қўйилади)ни қўшиб, аралаштиринг. Аралашмани тузлаб, ўсимлик мойи ёки қаймоқ билан қориб, салат тайёрланг. У қондаги қанд миқдорини камайтиради ва организмда умумий модда алмашинувини яхшилайди.
Маккажўхори попуги, қичитқи ўт ва қариқиз илдизидан 100 граммдан олинг ва яхшилаб аралаштиринг. Ана шу аралашмадан 2-3 ош қошиқ олиб, кечки пайт термосга солинг ва
устидан 2 стакан қайноқ сув қуйиб, бостириб қўйинг. Эрталаб сиздириб олгач, ундан кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 0,5 стакандан ичинг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий