ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 5 ноября 2017 г.

Бачадонни олиб ташлаш

 Бачадонни олиб ташлаш
Бачадонни олиб ташлаш бўйича жарроҳлик усули гистерэктомия деб номланади. Бу операция бошқа барча муолажа, дорилар ва бошқа тиббий усуллар билан даволаш кор қилмаганида бир қатор касалликларни даволовчи энг охирги чора сифатида қўлланилади. Бу касалликлар сирасига қуйидагилар киради:
бачадон миомаси (у қаттиқ оғриқ, қон кетиши ва бошқа белгилар билан кечса);бачадон пастга тушиши (бунда у ўзининг нормал жойлашган ҳолатидан қин томонга кўп силжиган бўлса);бачадон, бачадон бўйни ва тухумдонлар
саратонида;аденомиоз (бачадон деворларининг қалинлашуви) ташхиси қўйилганда, дори-дармон билан даволаш самара бермаса;туғруқдан кейинги атоник қон кетиши (бу бачадон қисқармаслиги ҳисобига юз берса);бемор «Кювилер бачадони» ташхисига эга бўлса. Бунда ҳомиладор аёлнинг бачадонида йўлдош кўчиши оқибатида ҳомила нобуд бўлади. Бундай вазиятда агар бачадон қонталаш бўлиб қолса, уни олиб ташлашга кўрсатма берилади.
🍀Гистерэктомия турлари🍀
Юқорида кўрсатилган сабабларга кўра жарроҳ бачадонни тўлиқ ёки қисман олиб ташлаши мумкин.

Супрацервикал ёки субтотал гистерэктомия. Бунда бачадоннинг юқори қисми олиниб, бачадон бўйни қолдирилади.Радикал гистерэктомия. Бу ҳолда бачадон, унинг тўқималари, бачадон бўйни ва қиннинг юқори қисми олиб ташланади. Гистерэктомиянинг бу тури одатда саратоннинг энг охирги босқичларида амалга оширилади. Іаттоки баъзан бир ёки ҳар иккала тухумдонни ҳам олиб ташлашга тўғри келади.
🍀Операция қандай ўтказилади?🍀

Гистерэктомия жарроҳлик усули жарроҳ тажрибаси, касаллик сабаблари ҳамда аёлнинг умумий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда очиқ ва минимал инвазив (ёпиқ) ўтказилиши мумкин. Тажрибада 70 фоиз ҳолларда бачадонни олиб ташлашнинг очиқ усулидан фойдаланилади. Бунда қорин бўшлиғи ташқи томонидан кесилиб, бачадон шу жой орқали резекция қилинади. Минимал инвазив усулнинг эса вагинал (қин орқали бачадонни олиб ташлаш), лапароскопик (жарроҳ қорин бўшлиғидаги кичик кесим орқали ички аъзоларни кўриб туриб операция ўтказади), лапароскопик ассистенцияли вагинал гистерэктомия (лапароскоп жарроҳлик асбоби ёрдамида қин орқали операция қилиш) каби турлари бор.
🍀Қай бири маъқул?🍀

Минимал инвазив операциялар анъанавий очиқ жарроҳлик усулидан фарқли равишда беморнинг тез оёққа туриши, турли инфекциялардан ҳимояланиши ва операциядан сўнг камроқ оғриқ бўлишини таъминлайди. Аммо у семириш ва бошқа бир қатор бузилишлардан азият чекувчи аёлларга тўғри келмайди.
🍀Жарроҳлик амалиётидан сўнг…🍀

Аёл гистерэктомиядан сўнг кундалик ҳаёт тарзига қайтиши учун очиқ операция ўтказилганда, 4-6 ҳафта, инвазив жарроҳликдан кейин 3-4 ҳафта керак бўлади.

Бачадон олинганидан сўнг беморлар 6 ҳафта давомида жинсий яқинликка йўл қўймасликлари керак. Тўлиқ гистерэктомия қилинган аёлларнинг кўпчилиги жинсий майлнинг йўқолиши ёки сусайганини айтишади. Шунинг учун ҳам бачадонни олдиришга тўғри келган вақтларда авваломбор бунинг сабаб ва оқибатларини тўлиқ ўрганиш, малакали жарроҳни танлаш билан бирга, операциядан сўнг психологик даволаниш ҳам даркор.
🍀Гистерэктомия асоратлари🍀

Бачадонни олдириш хавфли операция саналмайди. Бу жарроҳлик усулини бошидан кечирган аёлларнинг кўпчилиги айнан унга боғлиқ ҳолда саломатлиги ёмонлашганидан нолимаган. Аммо айримларда қуйидаги асоратлар кузатилиши мумкин:

пешоб тута омаслик;операция вақтида қин қорин бўшлиғининг орқа деворига «тикиб» қўйилмаган бўлса, унинг тушиб кетиши;қин ва қовуқни боғловчи аномал «тешик»нинг ҳосил бўлиши;сурункали оғриқ.

Комментариев нет:

Отправить комментарий