ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 10 ноября 2017 г.

Афғонистоннинг хушбўй олтини: заъфарон

💞☺️🙏🏼🌸Афғонистоннинг хушбўй олтини: заъфарон
Жорий йилда Брюсселдаги Халқаро таъм ва сифат институти афғон заъфаронини дунё бўйича энг яхши деб топди.

Euronews хабарида айтилишича, жаҳон миқёсида заъфароннинг 90 фоизи Эронда етиштирилади, Афғонистон ҳиссасига эса дунё бўйлаб етиштирилаётган афюннинг 90 фоизи тўғри келади.
Афғонистонлик 65 ёшли фермер Муҳаммад Иброҳим заъфарон унинг ҳаётини ўзгартириб юборганини айтар экан, бошқаларни ҳам ўрнак
олишга чақирмоқда.

“Заъфарон етиштириш – қонуний бизнес, ундан катта фойда олиш мумкин. Афюн етиштириш эса Яратганга ҳам, одамларга ҳам маъқул келмайди”, – дейди у.

Заъфарон дунёдаги энг қиммат зираворлардан ҳисобланади, бир килограммининг нархи Ғарб мамлакатларида 1500 долларгача етади.

Афғонистон заъфарон федерацияси маълумотига кўра, мамлакатдаги заъфарон плантанциялари 3000 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, йилига 8 минг тоннага яқин маҳсулот йиғиб олинади....Cоғлиғингиз учун севимли канал . турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍎🍓🌺 🍒💞🍇 телеграмда 👉 @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий