Ўргимчак ва капалак каби ҳашаротлар тушган сув ёки таомнинг ҳукми
Савол:
Идишдаги сувга ўргимчак тушиб қолса, бундай сувни ичмасдан тўкиб ташлаш керакми? Шунингдек, овқатга капалак ёки парвона тушиб қолсачи? Жавоб: Алҳамдулиллаҳ. Жумҳур уламолар фикрича, ўргимчак, суварак ва капалаклар сингари қонсиз ҳашаротлар идишдаги сув ёки таомга тушса, ҳатто таомнинг қайноқлиги сабаб ўлса ҳам, сув ёки таомни нажосат
қилмайди. Шунингдек, бу каби ҳашаротлар тушган сувни ичиш ёки таҳорат ва ғусл каби ибодатлар учун ишлатиш ҳам жоиз. Бунга Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзлари далил бўлади: “Агар биронтангизнинг ичимлигига пашша тушгудек бўлса, пашшанинг ҳаммасини ботириб, сўнг олиб ташласин. Зеро, унинг бир қанотида касаллик бўлса, бир қанотида даво бор» [Бухорий: 3320]. Бошқа бир ривоятда шундай дейилади: «Агар биронтангизнинг идишига пашша тушгудек бўлса, пашшанинг ҳаммасини ботириб, сўнг олиб ташласин. Зеро, унинг бир қанотида шифо, иккинчисида эса касаллик бор» [Бухорий: 5782]. Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ «Зодул маод»да шундай дейди: «Ушбу ҳадис агар сувга ёки бирон суюқликка пашша тушиб, ўлса, уни нажосат қилмаслигига ниҳоятда очиқ далилдир. Бу аксар уламолар фикридир. Салаф уламолари ичида бу фикрга қарши олим маълум эмас… Сўнг (пашша тўғрисидаги) мазкур ҳукм асалари, ари, ўргимчак ва шу каби оқар қони мавжуд бўлмаган ҳашаротларга ҳам тегишли бўлади». Ибн Қудома «Ал-муғний»да шундай дейди: «Агар пашша, чаён, қўнғиз ва шунга ўхашаш оқар қони бўлмаган ҳашаротлар озгина сувга тушиб, ўлса, сувни нажосат қилмайди». Баъзи уламолар бундай ҳашаротлардан канализацияларда яшовчи ва ундаги нажосатлардан озуқаланувчи суваракларни (хоҳ тирик, хоҳ ўлик бўлсин) истисно қилишган. Албатта улар нажосат бир ҳолатдан иккинчи бир ҳолатга ўтиши билан пок бўлмайди, деган фикрга асосан шундай дейишган. Аммо нажосатлар бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиши натижасида пок бўлади деган фикрга кўра, ҳатто канализация суваракларининг ўлимтиги ҳам бошқа оқар қони бўлмаган ҳашаротлар каби пок саналади. Хулоса қилиб айтганда, пашша, ўргимчак, капалак ва шу сингари оқар қони бўлмаган ҳашаротлар покдир. Агар улар оз миқдор бўлса-да бирон ичимлик ёки таомга тушса (хоҳ таомга тушиб ўлсин, хоҳ ўлмасин), нажосат қилмайди, валлоҳу аълам.

Комментариев нет:
Отправить комментарий