ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 8 ноября 2017 г.

Олтин олма дуо ол

Ҳар нимани айладим орзу,
Менга ҳамроҳ бир туйғу,
Ёшлигимдан тинглаганим шу,
Олтин олма дуо ол дерлар.

Олтин қўлдан кетару аммо,
Ҳар кун сенга ҳамроҳдир дуо,
Фойдалироқ истасанг савдо,
Олтин олма дуо ол дерлар.



Бир кун келар қиёмат қойим,
Қутқаради мени дуойим,
Тажрибадан ўтганлар доим,
Олтин олма дуо ол дерлар.

Қўл очганда бобом дуога,
Илтижо айлайди самога,
Татир сенга 2 дунёга,
Олтин олма дуо ол дерлар.

Билки дунё бизга қафасдир,
Ўтда куймас дегани асли
Олтин учун тариф эмасдир,
Олтин олма дуо ол дерлар.

Бил эй бола қилма сўнг аттанг,
Аҳволинг бир кун бўлур танг,
Арш остида турмоқ истасанг,
Олтин олма дуо ол дерлар!
Cоғлиғингиз учун севимли канал . турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍎🍓🌺 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий