Бош айланса нима
қилиш керак?
Бош айланган пайтида
ётиб олинг ва кўзларингизни юминг. Бош айланиши мустақил касаллик эмас, балки
соғлиқ билан боғлиқ бошқа муаммоларнинг белгиси хисобланади. Энг аввал бош
айланиши қайси омиллар таъсирида ривожланганлигини билиш керак.
Бош айланиши
сабаблари
• алкогол;
• яхши сифатли пароксизмал позицион бош
айланиши (ДППГ);
• қон босимини тушиши;
• қонда қанд миқдорини тушиши;
• инсульт;
• организмни сувсизланиши;
• гипервентиляция;
• паник хуружлар;
• ўрта қулоқ инфекциялари;
• денгиз касаллиги;
• Меньер касаллиги;
• ички қулоқ яллиғланиши (лабиринтит).
Айрим дори воситалари
хам ножўя таъсир сифатида қон босимини тушишига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли
дори воситаларини мустақил ичишдан аввал йўриқномасидаги ножўя таъсирларини
ўқишингиз сўралади.
Бош айланишида дори воситалари
Бош айланишини дори
воситаси билан даволаб бўлмайди. Дори билан унинг сабабини даволаш мумкин.
Жумладан:
• Транквилизаторлар – бош айланиши паник
хуружлар ёки рухиятга оид бошка сабаблар таъсирида ривожланса фойда беради;
• Антихолинергик ва антигистамин препаратлар
- яхши сифатли пароксизмал позицион бош айланишида самарали;
• Мигренга қарши дорилар – бош оғришига
(мигренга) қарши дорилар.
Хеч нима ёрдам
бермаганда – хаёт тарзини ўзгартиришга харакат қилинг, фойда бермаса врачга
мурожаат қилинг.
Хаёт тарзини
ўзгариши.
Бош айланишини олдини
олиш учун кўпроқ суюқлик истеъмол қилишга харакат қилинг, тўйиб ухланг,
стресслар миқдорини камайтиринг, алкогол ичиш ва чекишни ташланг.
Бош айланишига қарши
бир қатор физиотерапевтик муолажалар хам мавжуд бўлиб, улар: акупунктура, Эпли
машқлари, мувозанат машқлари. Агар бош айланиши қўрқув ва вахима томонидан
чақирилса психотерапевтга мурожаат қилинг.
Врачга қачон мурожаат
қилиш керак.
Бош айланиши билан
қуйидаги белгилар кузатилса, албатта врачга мурожаат қилиш керак.
• Кучли бош оғриқлари;
• Юришни қийишлашуви ва йиқилиш;
• Кўнгил айниши ва қусиш.
• Хушдан кетиш;
• Нафас олишни қийинлашуви.
• Бўйин мускулларини тортишиши;
•
Талвасалар.
Комментариев нет:
Отправить комментарий