ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 1 июня 2019 г.

111та давлат фуқаролари Тошкентда 400 000 долларга кўчмас мулк харид қилса, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиши мумкин бўлади

111та давлат фуқаролари Тошкентда 400 000 долларга кўчмас мулк харид қилса, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиши мумкин бўлади

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Адлия
вазирлиги.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, 111та мамлакат фуқароларига қуйидаги миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи берилди:

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида – 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида – 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида – 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда.

Эндиликда гидлар (экскурсия етакчилари),  кузатиб борувчи-йўриқчиларнинг хизматлари олий ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим тўғрисидаги дипломи ёки гидлар йўналиши бўйича қайта тайёрлаш тўғрисидаги гувоҳномаси бўлган шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Илгари мазкур фаолият фақат Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бериладиган малака сертификатини олган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин эди.Сайтда👉   www.malhamuz.blogspot.com                                                                                                                                             телеграмда👉
 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

🙏🏼👉  @malhamuz  💞🙏🏼✨🌙

Комментариев нет:

Отправить комментарий