ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 28 мая 2019 г.

Ўрикнинг фойдали хусусиятлари билан танишамиз

Abduqadir Sattarov 
Ўрикнинг фойдали хусусиятлари билан танишамиз
Ўрикнинг ҳар бир тури ўзининг бетакрор таъми билан барчамизга хуш ёқади. Уни сарҳиллигида, қайнатиб, қолаверса қуритилган ҳолда ҳам истеъмол қиламиз.
Ўрикнинг фойдали хусусиятлар
Ўрик истеъмол қилиш кишининг умумий аҳволига ижобий
таъсир кўрсатади. Юрак-қон томир ва ошқозон-ичак касаллигига чалинган ёки ортиқча вазндан азият чекувчи кишилар мазкур мевага кўпроқ эътибор қаратишлари лозим.
Ўрик меваси гиповитаминоз ёки авитаминозда ва камқонликда яхши ёрдам беради. У, шунингдек, саратон хасталигида ҳам соғлиқни мустаҳкамлайди. Бу ажойиб, иштаҳа очувчи мева организмнинг турли хасталикларга қарши курашиш қобилиятини оширади ва организмнинг ҳаётий муҳим функцияларини қайта тиклайди.
Семиришга қарши ўрик парҳез маҳсулоти сифатида ейилади. Бутун дунё диетологлари ўрик моддалар алмашинуви ва овқат ҳазм қилиш жараёни учун фойдали маҳсулот деган фикрга келган.
Ҳар куни ундан атиги 100 грамм тановвул қилиш орқали мунтазам ич келишига эришиш ва ичаклардаги газдан халос бўлиш мумкин. Темир моддасига бойлиги туфайли унинг 100 грамми 250 грамм жигарнинг ўрнини босади.
Миянинг фаоллиги учун магний ва фосфорга бой ушбу мевани истеъмол қилиш тавсия этилади. Унинг таркибидаги магний юқори қон босимини пасайтиришда ҳам қўл келади.
Ўрик таркиби
Ўрик таркибининг 10,5 фоизини ташкил этувчи шакар унга ўзига хос майин таъм беради. Бундан ташқари, унда яна инулин, олма, лимон ва узум кислоталари, ҳамда организмдан ортиқча холестерин ва заҳарли моддаларни чиқарувчи крахмал ва пектин ҳам мавжуд.
Шунингдек қуйидаги витаминлар ҳам бор:
– А провитамини, организмнинг ичида А витаминининг юзага келишига олиб келади. Организмнинг юқумли касалликларга қаршилигини оширади, терининг ташқи ҳолатини яхшилайди.
– Б витамини, юрак-қон томирлари тизими билан боғлиқ хасталикларни даволашда муҳим шифобахш хусусиятларга эга.
– С витамини, организмнинг умумий қаршилигини ошириб, овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди. Ушбу витаминнинг етарли даражада бўлиши кўплаб оғир юқумли хасталикларнинг олдини олади.
Қолаверса, ўрик меваси жуда кўп минерал тузларга эга бўлиб, уларнинг одам организмида кам миқдорда бўлиши суякларнинг бузилишига олиб келади. Минерал тузлар кишининг асаб тизими ва моддалар алмашинувининг нормаллашуви учун ҳам муҳим саналади.
Ўрик шарбати
Ҳатто Қадимги Хитойда ҳолдан тойган беморлар ўрик шарбати ёрдамида қувватга кирган. Унинг шарбати меванинг ўзига қараганда енгил ўзлаштирилади. Ўрик шарбати ҳомиладор аёллар, қолаверса болалар учун жуда фойдали ҳисобланади. Чунки у кўп миқдордаги калций тузлари ва темир моддасига эга. 150 грамм ўрик шарбати ичиш орқали организмнинг каротинга бўлган кунлик эҳтиёжини қаноатлантириш мумкин. Янги узилган ўрик мевалари бўлмаган ҳолларда унинг ўрнини туршак ҳам боса олади.🌷  Сайтда👉   www.malhamuz.blogspot.com                                                                                                                                             телеграмда👉
 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

Комментариев нет:

Отправить комментарий