1 июнь халқаро болалар куни
ЖАҲОН БОЛАЛАРИ
Жаҳоннинг болалари
барчалари бахтиёр,
Узоқ масофалардан
бир..бирига дўсту ёр!
Дунёнинг ҳар бурчида
турли миллат ва элат,
Шу боиским, болалар
ниҳоят бисёр..бисёр.
Ақл..идроки етук,
барчаси замонавий,
Илм ва маърифатда
зийрак, зукко ва ҳушёр.
Ота..оналарининг
севикли фарзандлари,
Уй ишларида чаққон,
ҳар бир соҳада дастёр.
Мактаб илм даргоҳи,
уларга азиз макон,
Спорт ва меҳнат билан
машғуллар, турмас бекор!
Компьютер..техника
уларнинг дилу жони,
Ҳар қандайин билимни
ўқишар такрор..такрор.
Ҳорижий тиллар билан
барчалари машғулдир,
Илм..фан эгаллашда
улар чунонки илғор.
Илм..ҳунар бобида
бир..бирига кўмакдош,
Улар ўрганолмаган
қолмагай ҳеч сир..асрор
Замонавий билимлар
ниҳоятда юксакдир,
Илм..ҳунар олдида
ҳар қандай ишлар бекор.
Бир..бирларини қўмсаб,
соғинишар гоҳида,
Катта анжуманларга
бўлишади интизор.
Спорт мусобақалар,
улкан ўйин..форумлар
Уларни чорлаб турар,
ҳар бирига ҳам тайёр,
1
Malham Uz, [31.05.19 06:21]
Ютуқлару зафарлар..
уларнинг орзусидир,
Ана шу ютуқлардан
улар бўлишар номдор.
Дунёнинг хар бурчида
ўқиш имконлари бор,
Ана шу мавқе билан
барчалари бахтиёр,
Илм..хунар егаллаш
уларнинг севган иши,
Чунон ўткир болалар
доимо тетик, хушёр,
Илмга ташналарга
илм..ҳунар қадрли,
Улар бўш вақтларин
ўтказмас асло бекор.
Ёз чоғида уларнинг,
ишлари саёхатдир,
Саёхат..роҳат эрур,
юришар такрор..такрор
Соя..салқин жойларда
роҳат..фароғат қилар.
Қўл бўйи, дарёлару,
бассейнлар ва анхор.
Боғу роғлар уларнинг
инон ихтиёрида,
Турли..туман ўйинлар
доим ҳамиша тайёр.
Дам олишиб, мириқиб,
китоб, журнал ўқийди,
И л м л а р и н и яна
бойитишар ва такрор.
Бутун оламни кезиб
юрар илмлари..ла,
Билим олмлоқлик учун
сабр, матонат дарклор.
Ирқи, миллати бошқа,
аммо диллари бирдир,
Дилларида ҳамиша
ягона Парвардигор.
Бахту толеъи баланд,
омадлари ҳам юксак,
Ҳар бирлари юксакка
қанот қоққувчи шунқор.
Болалик бахтиёрлик,
асло нодонлик эмас,
2
Malham Uz, [31.05.19 06:21]
Бахтиёрлик туфайли
дилларида пурвиқор.
Олам..жаҳонда бугун
инглиз тили кенгдир,
Шу тилни билганларнинг
ишлари аъло зинҳор.
Араб тили жаҳонда
энг мураккаб бир тилдир,
Уни ўрганган зотлар
оламда энг бахтиёр!
Немис, француз тили,
ҳинду ва хитой тили,
Корейс, япон тили
ўрганилмоқда такрор.
Рус тили ҳам дунёда
энг машҳур тиллардандир,
Унда қанчадан қанча
миллату элатлар бор.
Ҳар бир миллат, элатнинг
а з и з о н а тили бор,
Ана шу тили билан
у л а р яшар бахтиёр.
Тил билганга “беш” баҳо,
иш билганга тўрт эмиш,
Демакки, тил билганлар
ҳар бир соҳада илғор.
Аммо жаҳонни кезиб,
айланиб юрмоқ учун
Дунё тилини билиш
албатта, зарур, дарклор!
Эй болалар, албатта,
дунё тилларин билинг,
Қийин бўлса ҳам майли,
бўлса ҳам балки душвор.
Барча дунё тиллари
а л о қ а воситаси,
Дўстлик, тинчлик рамзи бу,
оламда катта ш и о р .
Оламни кезмаганлар
олим, шоир бўлолмас,
Олим, шоир бўлганлар
ёзурлар қисса, ашъор.
Жаҳон болаларининг
бугун бирдамлик куни!
Дунёнинг болалари
яшасин шод, бахтиёр!
3
Суҳайлий чин кўнгилдан
болаларни табриклар,
Эй жаҳон болалари,
бўлингизлар бахтиёр!
Комментариев нет:
Отправить комментарий