Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов матбуот анжумани ўтказди.
Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари журналистлари иштирок этган матбуот анжуманида вилоят ҳокими мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида аҳолининг муаммоларини ўрганиш, ижобий ҳал этиш, айниқса, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида олиб
борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратди.Матбуот анжуманида вилоят ҳокими бугунги кунда мамлакатимизда кенг кўламли ўзгаришлар, халқнинг муносиб ҳаёт кечиришига қаратилган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва демократик ислоҳотлар жадал амалга оширилаётганлигини, ушбу ўзгаришлар мазмун-моҳиятини халқимизга, кенг жамоатчиликка ва дунё ҳамжамиятига холис, ишончли, тезкор ва тўлақонли етказиб беришда, шубҳасиз, оммавий ахборот воситаларининг самарали фаолияти муҳим аҳамиятга эга эканлгини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, баъзи бир хорижий ва маҳаллий ОАВ томонидан жамиятимизга холис бўлмаган, текширилмаган маълумотларнинг ҳам чиқиши, ушбу асоссиз хабарлардан кейин уларнинг муҳокамаси ҳам халқимизнинг кўплаб саволларига сабаб бўлишини айтиб ўтди.
Хусусан, куни кеча хорижий оммавий ахборот воситалари орқали гўёки Андижон вилоятида Президент ташрифидан сўнг тақдим этилган уйларнинг қайтариб олингани ҳақидаги иддао билан видеолавҳа тарқатилди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи чоғида Андижон шаҳар “Мустақиллик” маҳалласи, Пушкин кўчаси, 49-умумий ҳовлида яшаган, 1984 йилда туғилган Хуршида Тиллаевага янги уй берилгани ва бунинг учун миннатдорчилик билдириб интервью берганидан сўнг уйдан чиқариб юборилгани кўрсатилган.
Бугунги кунда ижтимой тармоқларда “алдов ва кўзбўямачилик қурбони” сифатида кўрилаётган Хуршида Тиллаева 2010 йилда Жалақудуқ туманида яшовчи Акмалжон Бегматовга қонуний никоҳни расмийлаштирмасдан турмушга чиққан, икки нафар фарзандли бўлган. 2017 йилда турмушдан ажраб, онасининг уйига, юқорида қайд этилган манзилга қайтиб келган. Бу уйда у икки фарзанди билан онаси, синглиси ва ногирон укаси билан бирга яшаб келган. Президент ташрифи давомида Хўжаобод туманидаги “Хидирша” массивида барпо этилган “Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалласидаги янги коттеж уй унинг онасига берилган. Шунингдек, ана шу массивдаги янги уйлардан яна бири Андижон шаҳри, “Мустақиллик” маҳалласи, Юксалиш кўчасидаги 22-умумий ҳовлида яшаган опаси Моҳисора Тиллаевага ҳам берилган. Хуршида Тиллаева Давлат раҳбари ташрифи пайтида ва телевидениега интервью берган пайтда онасига берилган уйда бўлган.
Вилоят раҳбари ушбу хабар ҳақида гапирар экан, аввало, Андижон шаҳар Мустақиллик маҳалласидаги 14 та кўчанинг ҳолатини ўрганиш мақсадида 14 та ишчи гуруҳи тузилиб, ҳар бир уйга бирма-бир кириб танишиб чиққанлиги, ушбу МФЙдаги барак типидаги уйлар 1920-30 йилларда қурилганлиги, аҳолининг яшаш турмуш тарзи оғир аҳволда эканлигини кўрган. Ушбу маҳаллада 1539 та хонадонда 2256 та оила истиқомат қилган. 6 та эркин баҳоловчилар билан биргаликда уйлар баҳоланган. Таъкидлаш жоизки, ушбу МФЙдаги уйларнинг 80%и 4 млн.дан 55 млн.гача баҳоланган. Ушбу хонадонларда 2-3 оилалар яшаганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 май кунги 97-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 14-бандига асосан белгилаб қўйилган:
Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларнинг мулки бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, ушбу уйларнинг ўрнига тенг қийматли бошқа уй-жой мулк қилиб берилиши белгиланган. Худди шундай тартиб Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 27-моддасида ҳам ўз аксини топган бўлиб,қонун ҳужжатларида ҳар бир оила учун алоҳида турар-жойлар берилиши кўзда тутилмаган.
Маъумот ўрнида шуни айтиш жоизки, “Қишлоққурилишинвест” инжиниринг компанияси томонидан Хидирша массивида қурилган намунавий арзон коттеж уйларнинг нархи 100 млн. сўм деб белгиланган. Демак қонунга кўра, фуқаролар учун 4 млн.дан 55 млн.гача баҳоланган уйлари учун худди шунча миқдордаги маблағ ва ер ажратилиши керак эди. Лекин Президентимиз топшириғига кўра 100 млн. сўмдаги уйлар берилмоқда.
Иккинчидан, Тиллаеванинг онаси, синглиси ва ногирон укаси учун алоҳида коттеж, опаси учун алоҳида коттеж берилган. Хуршиданинг ўзига эса ушбу оиланинг оғир шароитда яшаётгани, 2 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, онасининг хонадонида унга яшаш учун шароит етмаслиги эътиборга олиниб, кўп қаватли уйлардан квартира ажратилиши белгиланган. Ҳатто, вилоят ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган “Мустақиллик тикувчилик мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятида иш билан таъминланган. Хуршида Тиллаева билан бошқа ҳамкасблари қатори “Қишлоққурилишинвест” МЧЖ инжиниринг компанияси билан жорий йилнинг 15 февралида кўп қаватли уйлар учун шартнома тузилган. 2018 йил сентябрь ойидан буён тикувчи бўлиб ишлаётган “Мустақиллик тикувчилик мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Хидирша” массивида 2019 йилнинг август ойида қуриб битказилиши режалаштирилган кўп қаватли уйларнинг 2 хонали хонадонини олиши учун бошланғич бадали сифатида 12.000.000 (ўн икки миллион) сўм ўтказиб берилган. Ўтказилган пулнинг 3 млн. ойлик маоши ҳисобидан, қолган 9 млн. сўми ҳомийлик асосидаги пул маблағлари ҳисобланади.
Худди шундай, Муяссар Раҳимовага корхона томонидан квартира учун 14.800.000 (ўн тўрт миллон саккиз юз минг) сўм, шундан 2 млн. 398 минг сўми ойлик маоши ҳисобидан, қолгани ҳомийлик, фуқаро Шоҳиста Бакирова учун жами 12 млн. сўм, 3 млн. 71 минг ойлик маоши, қолгани ҳомийлик, Хайринисо Эрматова учун эса 14 млн. 800 минг сўм, шундан 2 млн. 209 минг сўми ойликдан қолган қисми ҳомийлик, Зулфия Абдувалиевага 12 млн. сўм, шундан 2 млн. 161 минг сўми ойли маоши ҳисобидан қолган қисми ҳомийлик асосида бошланғич бадал сифатида ўзлари ишлаётган корхона томонидан тўлаб берилган. Ушбу фуқароларнинг барчаси ҳам август ойида ўз уйларига эга бўладилар.
Ҳозирда онаси билан яшаётган Хуршида Тиллаевага август ойида кўп қаватли уйларнинг икки хонали квартираси топширилади. Ахир Президентимиз топшириғи билан унга кўп қаватли уйлардан янги уй олиши учун ҳомийлик тарзида пул ўтказиб берилди. Инсоф билан айтганда у янги уй олади. Шу ўринда шу вақтга қадар Пушкин кўчаси, 49-умумий ҳовлида яшаган онаси, синглиси, ногирон укаси ва 2 фарзанди билан яшаб келган! Хуршида Тиллаева нега энди онасига берилган коттежда яшаш нияти йўқ? Опасига ҳам янги коттеджлардан бири берилганлигини айтиб ўтдик. Лекин шунда ҳам уй-жойсиз қолиш хавфи борлиги сабабли Х.Тиллаевага ушбу ҳудудда барпо қилинаётган кўп қаватли уйлардаги 2 хонали хонадон ажратилиб, унинг бошланғич тўловлари 3 млн. ойлик маоши ҳисобидан, қолган 9 млн. сўми ҳомийлик асосидаги пул маблағлари асосида тўлаб берилган.
Раҳимова Муяссарнинг турмуш ўртоғи учун “Хидирша” массивида жойлашган “Мустақилликнинг 27 йиллиги” МФЙдан яшаш манзили бўйича коттедж ажратилган. Демак унинг оиласи учун ўзи ҳоҳлаган коттедж берилган! Лекин никоҳни қонуний расмийлаштирмасдан фақат шаръий никоҳда бўлган эри билан оилавий келишмовчилик сабабли, 2018 йил октябрь ойидан Андижон шаҳар “Майдонбозор” МФЙдаги онасининг уйида яшаб келади. Уй-жойсиз қолиш хавфи борлиги сабабли, М.Раҳимовага ҳам 2019 йил август ойида қуриб битказилиши режалаштирилган кўп қаватли уйларнинг 3 хонали хонадони учун бошланғич бадали сифатида корхона 14.800.000 (ўн тўрт миллион саккиз юз) сўм ўтказиб берган.
Матбуот анжумани давомида вилоят раҳбари журналистларни бошқа саволларига ҳам жавоб берди. “Kun.uz” сайти мухбирлари Алишер Рўзиохунов ҳамда Элмурод Эрматовларнинг Андижон шаҳар, Тахтакўприк кўчасида жойлашган, бугунги кунда аукционга қўйилган мадраса биносининг тақдири, “Ишонч” газетаси мухбири Нурилло Нўъмоновнинг уй-жойлар ҳақидаги саволларига, “Ўзбекистон овози” газетаси мухбири Аҳмадилло Солиевнинг вилоятнинг туризм салоҳияти бўйича берган саволига, “Ўзбекистон” телеканали мухбири Иброҳимжон Зуфаровнинг Андижон аэропорти тақдири ҳақидаги саволларига жавоб берди. Шунингдек, Марҳамат тумани марказини Президентимиз топшириғига асосан, “Обод туман маркази”га айлантириш бўйича жадал ишлар кетаётганлиги, у ерда бюджет ташкилотлари ходимлари жалб этилмаганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий