Замонавий аёллар Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Сизлар, эй бошида рўмоли бўла туриб, қалбида ҳаёси
бўлмаган қизлар!
Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига нозланиб, бурилиб тушган суратларини жойлаб, мастуралар шаънига доғ тушириб юрган қизлар!
Аллоҳ фарз қилган ҳолатда юрганини даъво қилиб, аслида шайтоннинг етовида йўрғалаган қизлар, билиб қўйинг:
Замонавий аёллар – таҳорат олишади.
Тирноқлари ўстирилган ва лак қўйилган!
Замонавий аёллар, намоз ўқишади, аммо вақтида эмас! Хаёлларида сериаллару кўнгилочар ўйинлар ва интернет!
Замонавий аёллар,қўшиқ куйлаб, эшитиб иш қилишади, аммо зикрни унутишади.
Замонавий аёллар, рўмол ўрашади. Қошлар терилган, соч олди қисми (чёлка) қилинган.
Рангдор, безалган ва тор-танқис кийимда юришади.
Замонавий аёллар, эрларидан рухсат сўраб-сўрамай, қаҳвахона ва шунга ўхшаш жойларда ўтиришади. Тўй-тантаналарда рақсга тушишади. Интернет орқали номаҳрамлар билан дўст тутиниб, ёзишиб тортишадилар.
Замонвий аёллар, атир ва пардоз воситаларидан фойдаланиб, эркаклар олдида бемалол юрадилар.
Замонавий аёллар, замон билан ҳамнафас бўлиб яшашни исташади, аммо ўзларини «муслима» деб билишади, даъволари эса Жаннат!
«...Ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига осий бўлса,бас, у очиқ йўлдан озиш билан озибди» (Аҳзоб сураси, 36-оят).
Бир ўйлаб кўринг:
Ёпинчиқ ўраб юришимизга замон йўл қўймаса-да, аммо пардоз қилиб, ясан-тусан қилишимизга мажбур қилолмайди!
Бир ўйлаб кўринг:
Замон бизни тўй-тантана, дугоналар билан учрашишга ундаса-да, лекин Аллоҳ таоло уйда ўтиришни буюрган! Бизни судраб уйимиздан олиб чиқолмайди!
«Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (магар бирор ҳожат учун чиққанларингда эса ) илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар!» (Азҳоб сураси, 33-оят ).
Бир ўйлаб кўринг:
Замон бизни интернетга киришга чорласа ҳам, аммо номаҳрамлар билан хоҳ ошкор, хоҳ яширин тарзда ёзишга мажбур қилолмайди!
Бир ўйлаб кўринг:
Замон телефонда гаплашишга мажбур қилса ҳам, ғийбат ва сафсата сотишга ундолмайди.
Бир ўйлаб кўринг:
Замон бизни йўлдан адаштирса ҳам, Қиёматда тарафимизни ололмайди!
P/S: Ушбу битик кимнингдир дилини оғритиш ёки айблаш мақсадида ёзилмади. Балки орамизда учраб турадиган иллатлардан Аллоҳ қодир қилганича бир-биримизни хабардор этиб, ўзаро ислоҳ йўлини тутиш умидида битилди.

Комментариев нет:
Отправить комментарий