🏻Муҳаммад Исмоил
ОЛТИН ҲАЙКАЛ КИМГА КЕРАК ?
Мадинаи мунавварадаги машҳур Бақи қабристонини зиёрат қилар эканман Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини кўп ўйладим, ҳақларига дуо қилдим.
Бақи қабристони бизнинг қабристонларга мутлақо ўхшамайди. Бақи қабристонида Ҳазрати Усмон розиаллоҳу анҳунинг ва яна юзлаб машҳур саҳобаларнинг қабри бор.
Аммо қабрларнинг бирортасига бу фалончининг қабри деб ёзилмаган. Қабр кичкина уюмча ва битта тошчадан иборат. Исломни бутун оламга ёйган, шаҳидлар, мужоҳидлар, саҳобаи икромлар, Пайғамбаримиз билан суҳбатлашган, дўст бўлган, маслакдош бўлган, Пайғамбаримизнинг меҳру-муҳаббатини қозонган машҳур инсонларнинг қабри оддий ва содда, ҳар қандай безаклардан ҳоли. Бақий қабристонида юзлаб кабутарларнинг учиб қўниб юрганига гувоҳ бўласиз, қабристон тоза озода, бирор бир гард йўқ, учиб юрган кабутарлар жаннат қушларига ўхшайди, ифлос қилмаганига, тўзитмаганига, атрофни қўқитиб ташламаганига ҳайрон бўласиз. Балки, улар ҳам марҳумларни ҳақига дуо қилаётган зиёратчилардир дея ҳайратланасиз.
Оллоҳ таоло Қуръони кариймнинг Оилаи Имрон сурасининг 185-оятида қуйидагича марҳамат қилади: «Ҳар бир жон ўлим шарбатини тотгувчидир. Қиёмат куни ажру мукофотларингизни тўлиғича олурсиз. Ким дўзах азобидан халос этилса ва жаннатга киритилса, бу унинг учун буюк иноятдир. Бу дунё ҳаёти алдамчи матоҳдан ўзга нарса эмас». Шунингдек, Оллоҳ таоло бандалар ўлимни эслаб туриши ва унутмаслиги учун, “Бақара” сурасининг 156- ояти каримасида, «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, Унга қайтгувчимиз», дея марҳамат қилади. Буюк ватандошимиз имом Термизий ҳазратлари Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.дан ушбу саҳиҳи қудсийни келтирадилар: «Қабрларни зиёрат қилинглар, чунки улар охиратни эслатади».
Қабристонларни зиёрат қилиш, охиратни эслаш, ўлим ҳақлигини унутмаслик яхши, аммо Бақи қабристонидан фарқли ўлароқ, бизнинг ўлкаларимизда қабрларни мармарлар билан безашга, темир панжаралар билан ўрашга, уйчалар кўтаришга, марҳумларнинг расмини мармарларга ўйиб чизишга, ҳатто ҳайкалларини, бюстларини ўрнатишга ружу қўйилганки, булар исломий ақидаларга, шариат қонун-қоидаларига тўғри келмайди. Бу борада улуғ имомимиз Термизий ҳазратлари Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят келтирганлар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларнинг оқ рангга бўялиб безалишидан, қабрларга номларнинг ёзилишидан ва уларнинг устига бино қурилишидан, ҳамда қабрларнинг оёқ остида қолиб, босилишидан қайтарганлар».
Бақи қабристонида ўтириб, Шайх ҳазратларини эслаганимни сабаби, Шайх ҳазратларининг Кўкчадаги қабрлари, оддий ва бир уюм тупроқдан иборат, панжаралар билан ўралмаган ва мармарлар билан безатилмаган, мармарга Шайх ҳазратларининг сурати ўйиб туширилмаган. Эл оғзига элак тутиб бўлмайди деганларидек, бу ҳолни кўриб таъна ва маломат тошини отганлар ҳам бўлди: “Шундай катта одамни қабри нега безатилмаган, нега катта қабр тош қўйилмаган, нега фарзандлари қарамаган ва х.к”. Шайх ҳазратлари ўз қабрларини барчамизнинг дунёқарашимизга тескари ўлароқ, исломий ақидаларга, шариатга мос бўлишини амр этган эканлар. Буюк саҳобаларнинг қабрлари қандай бўлса, Набий с.а.в. қандай буюрган бўлса худди шундай бўлишини истаган эканлар ва бу билан сизу-бизга яна бир сабоқ бериб кетган эканлар. Ўзлари бу ишда ҳам бизга ўрнак эканлар.
Келинглар, азизлар бир биримизни ўлганимиздан сўнг эмас, тириклигимизда иззат ҳурмат қилайлик, бир биримизга меҳру-оқибатимизни тириклигимизда кўрсатайлик. Тириклигимизда бир биримизни қадрлайлик. Бу оламдан ўтганимиздан сўнг бир биримизнинг қабримизга олтиндан хайкал қўйсак ҳам ҳеч қандай фойдаси йўқ, аксинча зиёни бор, ислом ақидаларига тескари ишни қилган, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.га бўйсунмаган бўламиз экан.
Жойингиз жаннатдан бўлсин Шайх ҳазратлари! Сиз, тириклигингизда ислом қонун-қоидаларига тўла тўкис амал қилдингиз, илму-маърифатни бутун аҳли исломга ёйдингиз, ўлганингиздан сўнг ҳам ислом ақидаларига тўла тўкис амал қилмоқдасиз, Бақи қабристонидаги буюк биродарларингиз сингари улуғ сафардасиз. Худди, улар билан ёнма-ён ётгандексиз улуғ Ҳазратим!
МУҲАММАД ИСМОИЛ 🌷 Сайтда👉 www.malhamuz.blogspot.com телеграмда @malhamuz

Комментариев нет:
Отправить комментарий