ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 28 мая 2019 г.

Шайтон билан суҳбат

Шайтон билан суҳбат
      

➖Дедим: "Ҳажжожчи?!".
🔥Деди: "Кошки унга ўхшаган минглаб Ҳажжожлар бўлса. Бизга унинг йўлидан мамнунлик, касалликларимизга эса даво бор!".

➖Дедим: "Фиръавнчи?!"
.
🔥Деди: "Биз унга барча ёрдамларни бердик!".

➖Дедим: "Ҳиттийн жанггининг қаҳрамони Салоҳиддин (Айюбий)-чи?!".
🔥Деди: "Уни тилга олма! У бизни балчиққа белади!!".

➖Дедим: "Сулаймон Тамимий-чи?!".
🔥Деди: "Қилган даъвати билан юрагимни ёқди ва алангаси билан мени куйдирди!!".

➖Дедим: "Абу Жаҳл-чи?!".
🔥Деди: "Биз унинг дўсти ва оиласимиз!!".

➖Дедим: "Абу Лаҳаб-чи?!".
🔥Деди: "У қаерга кетса биз у билан биргамиз".

➖Дедим: "Ленин-чи?!".
🔥Деди: "Биз уни жаҳаннамда Сталин билан бирга боғлаб қўйганмиз!".

➖Дедим: "Порнографик ойномалар ҳақидаги нима дейсан?!".
🔥Деди: "Улар – бизнинг қонунларимиз!!".

➖Дедим: "Йўлдош тортувчилари (пароболик антенналар)-чи?!".
🔥Деди: "Улар билан одамларни ҳайвонсифат қиламиз!!".

➖Дедим: "Қаҳвахоналар-чи?".
🔥Деди: "У ерларга кўнгил очмоқчи бўлган барчани таклиф этамиз!".

➖Дедим: "Сизларнинг зикрингиз нима?".
🔥Деди: "Қўшиқлар!".

➖Дедим: "Ишингиз-чи?"
🔥Деди: "Пуч орзулар билан авраш!".

➖Дедим: "Одамларни қандай адаштирасан?!".
🔥Деди: "Шаҳват, шубҳа, ўйин-кулги ва қўшиқлар билан!".

➖Дедим: "Хотин-қизларни қандай адаштирасан?".
🔥Деди: "Пардоз-андоз, очиқ-сочиқлик, ибодатларни тарк этиш ва гуноҳларни қилишлари билан!".

➖Дедим: "Уламоларни қандай адаштирасан?!".
🔥Деди: " Ўзини кўрсатиш, манманлик, юракларни тўлдирган ғурур ҳамда ҳасад билан".

➖Дедим: "Оммани қандай адаштирасан?!".
🔥Деди: "Ғийбат, чақимчилик, иллатли ва пуч гаплар билан!".

➖Дедим: "Савдогарларни қандай адаштирасан?".
🔥Деди: "Судхўрлик, закот бермаслик ва беҳуда сарфлар билан!".

➖Дедим: "Ёшларни қандай адаштирасан?".
🔥Деди: "Ғазал, ишқ, муҳаббат, Аллоҳ ҳукмларини менсимаслик ва ҳаром ишларни қилиш билан".

➖Дедим: "Динни масхара қилиб, ундан нафрат этувчи "янги" шоирлар кимлар?".
🔥Деди: "Улар бизнинг меросхўрларимиз!".

➖Дедим: "Секуляризм нима?".
🔥Деди: "Бизнинг иймонимиз - секулярдир. Секуляристлар эса хаёл ва орзу қулларидир. Уларни ким тилга олган бўлса, мени тилга олибди!".

➖Дедим: "Даъватчилар ҳақидаги фикринг қалай?".
🔥Деди: "Мени азоб-уқубатга қўйдилар, қийнадилар. Жуссамни оздириб, сочларимга оқ туширдилар. Хонадонимни хонавайрон қилдилар. Қўшиқ куйласам Қуръон тиловат қиладилар, ҳузурларига келсам (Аллоҳдан) мендан паноҳ беришини сўрайдилар!".

➖Дедим: "Британия радио эшиттиришлари ҳақида нима дейсан?".
🔥Деди: "Биз унинг воситаси билан асал орасида заҳар берамиз-да, арабу ажамга қарши курашамиз. Мазлумга ҳам, золимга ҳам мақтовлар ёғдирамиз!".

➖Дедим: "Қорунга нима деган эдинг!".
🔥Деди: "Мен унга: "Нажот топишинг учун бойликларингни сақла! Сен – "ўрнаклар"дан бирисан!"- деган эдим".

➖Дедим: "Фиръавнга нима деган эдинг?".
🔥Деди: "Мен унга: "Эй қасрнинг буюги, Миср мулки меники эмасми" дегин, сенга ёрдам келади!"- деган эдим".

➖Дедим: "Майхўрга нима деган эдинг?
🔥Деди: "Унга: "Узум сувини ич! У қайғу-аламларингни кетказади. Тавба қилишдан қўрқма, тавба эшиклари доимо ланг очиқдир!"- деган эдим".

➖Дедим: "Сени нима нарса ўлдиради?".
🔥Деди: "Оятул курсийдан юракларим сиқилади, қамоқ муддатим узаяди, кўп балоларга мубтало бўламан!".

➖Дедим: "Одамлар ичида кимни кўпроқ севасан?".
🔥Деди: "Хонандалар, адашган шоирлар, гуноҳкорлар, зоний ва зониялар, ифлос ва фитнага тушганларнинг барисини!".

➖Дедим: "Кимлардан қаттиқ нафратланасан?".
🔥Деди: "Масжидларга қалби боғланганлар, сажда ва рукуъ қилганлар, обидлар, зоҳидлар ва Аллоҳ йўлидаги мужоҳидларнинг барчасидан!"

"Сенинг ёмонлигингдан паноҳ беришини сўраб Аллоҳга илтижо қиламан"- дедим ва у у ерга киргандек ғойиб бўлди. Бу - ёлғончи каззобнинг жазосидир.

📲 Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Яқинларингизга улашинг ♻️
Савобли ишга сиз ҳам шерик бўлинг! 

Комментариев нет:

Отправить комментарий