Самарқанднинг ўтмишдаги ҳокими Ялангтўш Баҳодир ҳақида нималарни биламиз?
Юз йиллардан буён дунё халқлари қаторида Марказий Осиё халқлари орасидан етишиб чиққан саркардалар, йўлбошчилар ҳақида маълумотлар ёзма манбаларда ўз аксини топиб келади. Улардан баъзиларининг номлари асрлар оша авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Ўз фаолияти
билан замонасида туб бурилишлар ясаб, буюк ишларни амалга ошириб, овозаси узоқларга ёйилган ўнлаб аждодларимиз — давлат бошлиқлари-ю, ҳарбий саркардалар ҳам борки, уларнинг фаолиятини манбалар асосида объектив ўрганиш тарихдаги бўшлиқни тўлдириб, воқеалар занжирида ўз ўрнини топади.
Ўтмиш тарихимизда Самарқандда улкан ободончилик ишларини амалга оширган, ўз ҳукмронлиги даврида шаҳар равнақини таъминлаган ҳукмдорлардан бири Баҳодир Ялангтўш (1576 – 1656) бўлиб, унинг шахсияти, тарихда тутган ўрнини ўрганиш ва жамоатчиликка етказиш бугунги фан олдида турган долзарб вазифалардан биридир.
Шу ўринда, Ялангтўш Баҳодир фаолиятига доир баъзи маълумотларни келтириб ўтиш лозим, — дейди Kun.uz’га СамДУ доценти Эркин Мусурмонов. — У аштархонийлар давридаги ҳарбий-мулкдор зодагонларнинг йирик вакили бўлиб, бир қанча туркий халқлар таркибига кирган йирик Олчин уруғига мансуб бўлган.
У 1576 йилда Нурота ҳокими оиласида туғилган. Ялангтўш Баҳодир Бухоро хони Абдуллахон II назарига тушган ва унинг ҳомийлигида махсус ҳарбий мактабда ўқиган (1590–93). Ўзининг давлат олдидаги муносиб хизматлари эвазига дастлаб Булунғур, Лойиш, Каттақўрғонда туманбоши лавозимида ишлаган (1593–95) Ялангтўш Баҳодир, 1611 йил Аштархоний Имомқулихонни тахтга ўтқазишда фаол қатнашган.
Шундан сўнг унинг мавқейи ортган, у Самарқандни 1626 йилдан амалда мустақил идора эта бошлаган, унга оталиқ унвони берилган. Ялангтўш Баҳодир Бухоро хонлигининг барча ҳарбий амалиётларида фаол иштирок этган. Чунончи, 1623 йил ва 1631 йил Эрон қўшинлари Балх вилоятига келганда Балх ҳокими Надр Муҳаммадхонга Ялангтўш Баҳодир бошчилигида катта қўшин ёрдамга келган.
1640 йил Имомқулихон Москвага элчилар орқали нома йўллаб, унда Русь давлатининг қалмиқларга қарши курашида Ялангтўш Баҳодир бошчилигида 12 амир ва катта қўшин юборишга тайёр эканлигини билдирган. 1642 йил Имомқулихоннинг кўзи кўр бўлиб қолганда Ялангтўш Баҳодир ва амирлар Балхдан Надр Муҳаммадни келтириб тахтга ўтқазишган. Надр Муҳаммад Ялангтўш Баҳодирга Кобул атрофидаги Дараи-Суф вилояти, Мўлғон, Каҳмердни ҳамда тулкичи, сайқанчи, зиранги, килачи, ҳазора-никударий қабилаларини ўтовлари билан қўшиб иқто тарзида инъом этгани маълум.
Ялангтўш Баҳодир мамлакатда хондан сўнг энг бадавлат шахс бўлган. 1645 йилда у Бухорода Надр Муҳаммадхон билан жанжаллашиб қолиб, Хўжандда хонга қарши кўтарилган амирлар исёнига бошчилик қилган. Бухородан исённи бостириш учун юборилган Абдулазиз Султон асир олинган, исёнчилар Бухорога юриш қилишган. Улар Бухоро ғарбидаги Оқтепа мавзесида Абдулазизни хон деб эълон қилиб, сўнгра пойтахтни қамал қилишган. Надр Муҳаммадхон 3 ойлик қамалдан сўнг шаҳарни тарк этишга мажбур бўлган. У бобурийлар сулоласи вакили Шоҳ Жаҳондан ёрдам сўраган. 1646 йил Шоҳ Жаҳон Балхга кенжа ўғли Муродбахшни катта қўшин билан жўнатган. Бу қўшин Балх вилоятини ҳимоя қилиш ўрнига уни босиб олган. Бобурийлар Балхда 2 йилдан ошиқ ҳукмронлик қилишган, бироқ у ерда мустаҳкам ўрнаша олишмаган. 1648 йил ёзида Абдулазизхон 200 минг кишилик қўшин билан Балхга юриш қилиб, бобурийлардан бу вилоятни қайтариб олган, бу қўшин таркибида Ялангтўш Баҳодир бошчилигидаги қўшин ҳам бўлган.
Абу Тоҳирхожанинг «Самария»да ёзишича, «Ялангтўш Баҳодирнинг қабри Самарқанд яқинидаги Даҳбедда, Маҳдуми Аъзамнинг оёғи остида, суфа устида, мозор деворининг» ичидадур». Ялангтўш Баҳодир ҳақида халқ орасида кўплаб ривоятлар, афсоналар (масалан, «Ялангтўш ботир» ҳикояси) тўқилган.
Баҳодир Ялантўшнинг сиёсий фаолияти билан бир қаторда унинг маданиятга ҳомийлик қилгани ҳам ҳукмдор фаолиятини ўрганишга муҳим туртки беради. Жумладан, бугунги кун хорижда нафақат Самарқанднинг рамзи, балки Ўзбекистоннинг рамзи сифатида маълум бўлган Регистон майдонидаги Тиллакори (1646–1660) ва Шердор (1619–1636) мадрасалари шахсан Баҳодир Ялангтўш томонидан қурилган. Айтиш жоизки, Ўзбекистон тарихида муҳим ўрин эгаллаган шахслар тўғрисида бир қанча, мақола, рисола, монографиялар яратилгани, улар фаолиятига доир конференциялар уюштирилгани ҳолда Баҳодир Ялангтўш фаолиятига доир тадқиқотлар анча камлиги кўзга ташланади.
Ялангтўш Баҳодир фаолияти билан боғлиқ баъзи тадқиқотлар қўшни Қозоғистонда ҳам амалга оширилган бўлиб, уларда аксарият ҳолларда мазкур шахс фаолияти бирёқлама талқин қилинган. Шу муносабат билан халқаро мутахассислар билан ҳамкорликда Баҳодир Ялангтўш фаолиятига доир «Баҳодир Ялангтўшнинг Марказий Осиё ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида тутган ўрни» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш, конференция материаллари нашр эттириш, мазкур жараённи ОАВ орқали кенг тарғиб қилиш муҳим амалий аҳамият касб этади.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов шу йилнинг 20 июнида Самарқандда Ялангтўш Баҳодирга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтишини маълум қилди. Шунингдек, Самарқанд шаҳрида, Регистон майдони яқинида Ялангтўш Баҳодир ҳайкали ўрнатилади.

Комментариев нет:
Отправить комментарий