Добавьте подпись |
«НИМА БИЛАН УРДИ?»
(Митти ҳажв)
Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида вилоят партия қўмиталари иккига бўлинган: саноат партия қўмитаси, қишлоқ хўжалиги партия қўмитаси. Шу даврлар ҳар бир майда-чуйда гаплар билан ҳам партқўмларга шикоят қилиш авж олган экан.
Вилоятнинг нуфузли идорасига бошини дурра билан боғлаб олган аёл келибди. Эшикбонлар ундан келишининг мақсадини
сўрашипти.
-Обқўмга арзим бор,-депти аёл.
-Қайси обқўмга?
-Обқўмга-да!
-Ҳозир иккита обқўм бор: қишлоқ хўжалик обқўми, саноат обқўми. Қайси бирига арзингиз бор?
Аёл жавоб беролмай ҳайрон бўлибди.
-Нима масалада келгансиз?
-Эрим урди. Шундан шикоят қилиб келдим. Қайси обқўмларингга киришим керак.
Энди эшикбонлар ҳам ўйланиб қолишибди.
-Эрингиз нима билан урди?-сўрабди улардан бири аёлнинг боши боғланганлигига ишора қилиб.
-Шоли ўргани кетиб, ярим кечаси ширакайф бўлиб келувди, «ўша ёқда тунаб қолавермабсиз-да» девдим, «Э-э» деди-ю қўлидаги ўроқни ирғитиб юборди. Шунда…
-Демак, ўроқ билан экан-да,-дебди эшикбон танга топган калдай илжайиб.-У ҳолда қишлоқ хўжалик обқўмига кираркансиз, опа…Мабодо, болға билан урганда саноат обқўмига кирардингиз.
📌 🌷 ☝🏻 хажвия ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞
Комментариев нет:
Отправить комментарий