Намозга ниҳоятда эҳтиёт бўлайлик..
Бир киши бўлиб, унинг ёлғизгина суюкли қизидан бўлак, ҳеч кими йўқ экан. Кунлардан бир куни қизи оғир дардга чалиниб вафот этибди. Шўрлик ота қизини дафн этаркан, қизини қабригача ўзи туширибди. Ва маҳкам қучоқлаб олиб, тинмай йиғлабди.
Бечора отани одамлар қабрдан зўрға чиқариб
олибдилар. Сўнгра йиғлай йиғлай уйига, манзилига қайтибди.
Қизининг аза маросими..
Ҳеч ҳам ишонгиси келмас эмиш.. қўни қўшинлари кишининг суянчиғи бўлишиб, барча аза ҳаражатларини ўзлари тўлабдилар. Азадан сўнг ота барча ҳаражатларни қайтармоқи бўлиб, ҳамёнини қидира бошлабди. Аммо ҳеч қаердан топа олмас эмиш.
Кейин "қизимни қабрига қўйганимда тушиб қолган бўлса керак" деб ўйлабди.
Эртасига имомлардан бирининг олдига бориб сўрабди:
- қизимнинг қабрига тушиб ҳамёнимни олиб чиқсам бўладими?
Имом "бўлади" деб жавоб берибди.
Ота имомнинг ҳузуридан чиқиб, тўғри қабристон томон йўл олибди. Боргач қабрни ковлабди, ковлабди.. ҳамёнини ҳам топибди.. аммо!!!
Қабрда нимани кўрди экан?
Ота шўрлик хайрон қолиб, қимир этолмай қолибди. Чунки қабрда қизи йўқ эди...
Бироздан сўнг қизи қабрда яна пайдо бўла бошлабди. Аммо унинг юзи, тиззалари, қадамлари ва қўллари куйиб кетган эди.
Ота секингина қабрни ёпиб, жуда ҳам дахшатли холатда уйига қайтибди.
Уйга етиб олиши билан қаттиқ толиққанлиги боис, ётиб чуқур уйқуга кетибди. Тушида қизини кўрибди ва сўрабди:
- Мен қабрга тушганимда сен қаерда эдинг?
Нима учун баъзи аъзоларинг куйиб кетган?
Қиз айтибди:
- Мен қабрга тушган захотим, фаришталар келиб мени оловли жойномозда намоз ўқишим учун дўзахга олиб кетишди.
Бу хол ҳар намоз маҳал такрорланди.
- Нима учун сени дўзахга олиб боришади?
- Чунки мен намозларимни ўз вақтида ўқимасдан кечиктирар эдим.
(Намозини кечиктирганнинг аҳволи шундай бўлса, ўқимаганнинг аҳволи не кечар экан?)
✨ Кун ҳикмати ✨
Ишга кечикканимизда бошлиқдан уялиб, бошимизни эгиб, зўрға уялиб гапирамиз. Аллоҳнинг ҳузурида туриладиган намозга кечикканда ҳам шундаймизми?
Аллоҳумма солли ва саллим ва борик ъала саййидина Муҳаммад..

Комментариев нет:
Отправить комментарий