БЕШИКНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ
1) Ухлаганда усти сурп ёки дока билан ёпиқ бўлгани учун чақалоқни турли хил ҳашаротлар безовта қилмайди.
2) Бола қўлга ўрганиб қолмайди. Чунки чақалоқ кўп кўтариб юрилса, кейинчалик ҳам мана шундай эътибор талаб қилади.
3) Бешикнинг рангли безакларига қараб овунади ва рангларни
ажратишни ўрганади.
4) Таги ҳамма вақт қуруқ тургани учун бешиқцаги бола
кечқурун тинч ухлайди.
5) Бешик ёрдамида болани ухлатиш қулай. Шунингдек,
чайқалаётган бешик бир неча дақиқа ўз инерцияси билан ҳам тебраниб туриш
хусусиятига эга.
6) Қовузда ётган боланинг умуртқа суяклари текис бўлади.
7) Памперсга кетадиган харажат ва таглик ювишга кетадиган
вақт тежалади.
8) Чақалоқ ётганда юзтубан ўгирилиб қолмайди.
9) Қўли билан юз-кўзини тилиб, жароҳатламайди, бармоғини
оғзига солиб сўрмайди.
10) Бешикнинг ички иқлими доимий ҳарорат мўътадиллигини
сақлаб, чақалоқнинг исиб кетишига йўл қўймайди.
11) Бепуштлик касалликлари олди олинади.
Бешик устидан
ёпиладиган ёпинғич ҳаво ўтказадиган, ёруғлик тушиб турадиган матодан қилинган
бўлиши лозим. Бешик анжомлари тез-тез қуёшга чиқариб ёйилиши ва шамоллатиб
турилишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш шарт, чунки бешик тайёрланган ёғоч тўғри
танланмаган бўлса, унга қурт тушиш эҳтимоли кучли бўлади.
Бу қуртлар кўзга кўринмасдан болани чақиб, азоблайди. Бундан
ташқари, духобанинг чанг тортиш хусусиятини кўпчилик билса керак. Духобага
йиғиладиган чанглар болада аллергик таъсирчанликни юзага келтириши мумкин!
⬇️ 👇
Комментариев нет:
Отправить комментарий