Иккита жинни касалхонадан қочиб кетибди. Врачлар, милиция ходимлари уларни қидириб топа олишмабди. Кечки пайт иккала жинни, қайтиб келибди. Шериклари уларга:
— Нега қайтдиларинг? Силарни роса қидириб, топа олишмади-ку, - деса.
Икки жинни:
— Бугун биз репетиция қилдик, энди эртага қочамиз, - дермиш.
*** ***
Консерватория талабаси мутахассислик бўйича битириш имтиҳони олдидан ҳаяжонланиб турса, курсдоши:
— Шу ҳам муаммоми? Имтиҳон оладиган ўқитувчинг ёзган композицияни олгин-да, бошидан охиригача тескари ўгириб ёзгинда, топшириб чиқавер! – деб маслаҳат берибди.
Талаба ҳафа бўлиб:
— Унақа қилиб кўрдим, устозим ёзган мусиқани тескари чалиб кўрсам, Бетховенни мусиқаси чиқяпти.
*** *** *** ***
Бир куни Алишер Навоий шогирди Хўжа Осафийга насиҳат қила бошлабди:
— Мен бир нарсага ҳайронман. Шундай ўткир зеҳнли, баланд таъбли бўла туриб, шеър ёзиш билан шуғулланмайсиз.
— Мавлоно хўб айтурлар. Афв мақомида узр баён қиламанки, энди шеър ёзишга зўр иштиёқ билан киришиб кетдим. Ҳатто кечалари ҳам шеър ёзиш билан машғул бўляпман. Масалан, ўтган кеча икки пулга олинган шам ёниб битгунча, икки юз жуфт байт ёздим.
— Ундоқ бўлса, ҳар юз жуфт байтинг бир пул экан-да...
*** *** ***
Афанди бир ашулачининг овозини ҳеч ёқтирмас, у қаерда ашула айтса, секин туриб кетар эди. Бир куни Афанди кўчада кетаётса, ўша ашулачи бир бола билан келаётган экан. Афанди сўради:
— Бу бола кимингиз бўлади?
— Ўғлим,— деди ашулачи.
Афанди пешонасига уриб деди:
— Биз-ку, майли эди-я, энди бола-чақаларимизнинг ҳам шўри қурир экан-да!
*** **** ***Бир ёш йигит хилват кўчада одамларни тунаб, ўғрилик қилиб юрса, кекса отахон келиб:
— Ўғлим, бу нима қилганинг?! Отанг шу юришингни билса нима қилади?! - дебди.
Шунда йигит иккиланмай жавоб берибди:
— Отам мени ўлдиради! Чунки бу унинг ҳудуди!!!
*** *** ***
Янги рус бойи кафега кирибди. Кафеда бир қанча одам бор экан. Айнан руснинг рўпарасида эса бир ўзбек ўтирган экан. Ҳалиги рус бу ўзбекни бир боплай, деб барменга "Мана бу ўзбекдан ташқари ҳаммага менинг ҳисобимдан қуй!", деса.
Ўзбек русга қараб: "Раҳмат, раҳмат", - деб қўйибди.
Рус гапини барменга яна қайтарса, ўзбек яна "раҳмат, раҳмат", - дебди.
Ҳалиги рус ҳайрон бўлиб бармендан:
— Бу нега менга ундай деяпти, ким ўзи бу?", - деса,
Бармен русга:
— Бу киши, мана шу кафенинг хўжайини Абдураҳмон-ака бўлади, - дебди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий