Арига чақтириб шифо топиш мумкинми?
Албатта! Қандай қилиб дейсизми? Унда асалари заҳри билан даволаш, яъни апитерапия ҳақидаги мақоламизни диққат билан ўқинг. Табибнинг айтишларича, асаларининг чақиши ҳам баъзи касалликларда кони фойда экан. Шу ҳақда гапириб берсангиз…— Асаларини халқ орасида қанотли фармацевтлар, асалари яшиклари
қўйилган жойни эса табиий дорихона дейишлари бежиз эмас. Демак, ари чаққанида 50га яқин турдаги микроэлементлар ва оз миқдордаги заҳар организмимиз саломатлиги учун хизмат қилар экан. Бу заҳар эса майда артерия ва қон томирларини кенгайтиради, инсон танасига қон оқимининг келиши ошади.
Ари заҳри билан даволаш, яъни апитерапия халқ табобатида қадим замонлардан бери қўлланиб келинади. Апитерапия таркибига асал билан елка ва бўғимлардан тузларни суғуриб олиш, прополисдан сув ва спирт асосида тиндирма (настойка) тайёрлаш ҳам киради. Прополис ва асалдан тайёрланган аралашмани ёши улуғ инсонлар тановул қилса, организмга қувват бахш этади. Апитерапия усулининг бошқа даво воситаларидан асосий фарқи шундаки, у комплекс таъсир қилади. Меъёр унутилмаса, заррача ҳам салбий таъсир кўрсатмайди.
Бугунга келиб апитерапия ҳам бир неча касалликларни даволашда самарали восита бўлиб ҳисобланмоқда. Бошқача айтганда, асаларилар мўъжизавий шифо берувчи ҳақиқий бир марталик табиий шприцлардир. Дарвоқе, ҳозир Европа мамлакатларида ҳам асаларига чақтириб даволаш усули кенг қўлланилмоқда.
— Аввало, ари заҳри нима деган саволга аниқлик киритсангиз…
— Ари заҳри ишчи ариларнинг алоҳида заҳар ажратадиган безидан чиқадиган суюқлик бўлиб, у ариларнинг ҳимоя воситасидир. Асаларининг заҳри мураккаб таъсирга эга бўлиб, у арининг чақиш сони, заҳар миқдори ва ари чаққан жойларга, инсон организмининг ари заҳрини сезувчанлигига ҳам боғлиқ. Тўғри, асалари чаққанида бор-йўғи 30 сония оғриқ бўлади. Албатта, бу ёқимсиз жараён. Шу боис бу оғриқни сезмаслик учун мутахассис томонидан махсус муолажа қўлланилади. Асаларига чақтириб даволанишнинг ҳам ўзига хос нозик жиҳатлари бор. Аввало, бундай усулда даволанганда бемор мутахассис назоратида бўлиши шарт. Дастлаб бемор танасининг асалари заҳрига сезгирлиги текшириб кўрилади. Бунинг учун 1 дона арига чақтириб, игнаси 10 дақиқадан сўнг олиб ташланади. Агар аллергиянинг белгилари 10-15 дақиқада пайдо бўлмаса, шундан кейин асаларига чақтириб даволашни бошлаш мумкин. Ари чаққанидан кейин беморнинг қон айланиши ва уйқуси яхшиланади, оғриқ камаяди, қон босими тушади.
— Агар беморни меъёридан ортиқ ари чақса-чи?
— Аввало, мутахассис даволанаётган беморга қанча асалари қўйишни яхши билишини таъкидламоқчиман. Аслида, асалари кўп чақса, боши айланади, оғрийди, кўнгли айнийди, сўлаги оқади, ич кетиши эҳтимоли бор, ҳамма еридан муздек тер чиқиб, тер босади. Шунингдек, қон босими тушиб, бироздан сўнг иситмаси чиқиши ҳам мумкин. Таъкидлашимиз лозимки, аёллар ва болалар ари заҳрига сезгирроқ бўлишади, уларда заҳарланиш бироз оғирроқ кечиши эҳтимоли бор. Мабодо шундай ҳол юз бергудек бўлса, имкон қадар кўпроқ суюқлик ичиш лозим.
Ари заҳри таркибида суяк тизимини мустаҳкамловчи ва қайта тикловчи моддалар мавжудлиги олимлар томонидан исботланган.
Қайси беморга қанча асалари қўйиш кераклигини мутахассис белгилайди. Даволаш курси беморнинг ташхисига, ҳолатига ва организмнинг ари заҳрига реакциясига қараб белгиланади. Ўрта ҳисобда 10-11 кун давомида муолажа курси давом этади.
ҚУЙИДАГИ КАСАЛЛИКЛАРДА АРИГА
ЧАҚТИРИБ ШИФО ТОПИШ МУМКИН:
- артрит ва остеохондроз;
- бош оғриғи;
- периферик нерв тизими хасталиклари (бел оғриғи, юз нерви фалажи, полиневрит, қовурғалараро неврит, невралгия);
- чурра;
- мигрень;
- қон-томир хасталиклари (эндоартрит, тромбофлебит, атеросклероз);
- депрессия ва уйқу бузилиши;
- қулоқ ва бурун-томоқ хасталиклари ва ҳоказо.
КИМЛАРГА МУМКИН ЭМАС!
- ҳомиладор аёллар;
- жигар ва меъда касалликларининг ўткир даври;
- сепсис — қон таркибида йиринг бўлганда;
- руҳий хасталиклар;
- асал ва асаларига аллергияси борлар;
- саратонга чалинганлар;
- юқумли хасталиклар билан оғриганлар.
АСАЛАРИ ЗАҲРИ ТАРКИБИ
НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?
Асалари заҳри мураккаб бўлиб, таркибида жуда кўп аминокислоталар,
микроэлементлар, фосфор, йод, хлор, кальций, магний, органик кислоталар ва
асосий таъсир қилувчи модда мелиттин, гиалуронидаза ҳамда бошқалар мавжуд.Мелиттин — асосий таъсир қилувчи модда бўлиб, у организмга артериал босимни туширувчи, микробларни ўлдирувчи, яллиғланишга қарши, қон томирларни кенгайтириб, атеросклерознинг олдини олувчи, қонни суюлтирувчи таъсир кўрсатади.
Юкоридаги хасталикларга дучор бўлган беморлар бизларни даволаш усулидан фойдаланмокчи булишса бемолол бизларни "МАЛҲАМ" табобат марказимизга мурожат этишлари мумкин телфон ракамларимиз Мурожат учун телеграм +99893-385-16-49 ёки мобил телфонда @malhamuz ёки сайтларимизда www.malhamuz.blogspot.com ва почтамиз malham53@gmail.com
Комментариев нет:
Отправить комментарий