ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 23 ноября 2018 г.

Муҳаммад Исмоил асари асосид

👍🏻💐Сирдарёлик атоқли ёзувчи Муҳаммад Исмоил асари асосида ишланган “Васият” фильми премъераси бўлиб ўтди.
Куни кеча, Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги киносаройида Сирдарёлик атоқли ёзувчи Муҳаммад Исмоил асари асосида ишланган “Васият” фильми премъераси бўлиб ўтди. Биз телефонда Муҳаммад Исмоил билан боғландик ва Премъера билан муборакбод этдик. Премъера хусусида
Муҳаммад Исмоил ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
“Худога шукур Премъера аъло даражада ўтди. Алишер Навоий номидаги санъат саройининг биратўла учта зали томашабинлар билан лиқ тўлди. 5 мингдан ортиқ одам “ВАСИЯТ” фильмининг биринчи томашабинлари бўлишди.  Бош режиссёр Саид Мухторов ёрқин истеъдод эгаси эканлигини яна бир бор исботлади. Убайдулла Омон, Жавоҳир Зокиров, Дилноза Кубаевалар ижроси беш минг одамнинг юрагини ларзага солди, одамлар икки соат давомида шу актёрлар билан бирга яшади, бирга йиғлади, бирга кулди, бирга нафас олди.” – деди Муҳаммад Исмоил.

Биз ҳам, ушбу фильмнинг Бадиий раҳбари Муҳаммад Исмоил ижодига янада юксак парвозлар тилар эканмиз, сизларга  ушбу фильмни томоша қилишингизни чин дилдан тавсия этамиз. Ишончимиз комилки,  ўзбек киносининг энг пешқадам ижодкорлари  армуғон этган ушбу фильм қалбингиздан бир умрга жой олади! Энг олий хукм, бу сизнинг хукмингиз қадрли кино шинавандалари! Агар фильм сизларга заррача ёқса бу барча Сирдарёликларнинг ҳам ютуғи демакдир! Омад ёр бўлсин Сизга муҳтарам Муҳаммад Исмоил ака!
Ойбек Номозов  📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда  👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий