ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 25 ноября 2018 г.

ОЙБЕК Максудов


                 
ҚАСИДАИ БУРДАДАН. ( Мавлуд ойи муносабати билан ёзилди)
Фахри коинот пайғамбаримиз (с.а.в) инсонларни  Оллоҳга ибодат қилишга даъват қилди  Ул зотнинг шарийатини махкам ушлаганлар Узулмас мустаҳкам арқонга ёпишганлардир
Пайғамбаримиз (с.а.в) сурат ва сиратида Парча пайғамбарлардан устун эди

Ул зотнинг илми ва карамига бошқа  Пайғамбарлар яқинлаша олмайдилар
Бошқа набийлар хазрат Пайғамбаримиз (с.а.в) Хузурида ўз хаддини билиб турадилар
Ундан илму хикмат сўрайдилар Чунки уларнинг билимлари расулуллоҳнинг
Илмлари олдида бир нуқта хикматлари олдида бир харакатдир
У олий зот пайғамбар узоқдан қараганда  Кичик кўринадиган яқиндан қараганда эса
Кўзларни қамаштирадиган қуёш кабидир
Пайғамбаримиз (с.а.в) хақида башариат билган  Илмнинг хулосаси шу ул зот ҳам албатта бир инсон Ва шубҳасиз маҳлуқотнинг хайрлиси энг афзалидир
Улуғ пайғамбарлар кўрсатган барча мўжизалар Муҳаққиқоҳ хабибуллонинг нуридан файз олгандир Чунки ул зот фазилат ва ирифон қуёшидир
Кофирлар маҳлуқотнинг энг хайрлиси хазрат Муҳаммад (с.а.в) кирган ғорга ўргамчик нега Тўр тўқигани кабутар нега учиб юргани ҳақида
Ўйлаб ҳам кўрмадилар хикматни англамадилар
Оллоҳ расулини химоя қилар экан уни қават Совутлар ва юксак қалъалаларга муҳтож этмади Оллоҳ ғорда ҳабибини асраш учун кабутар инию  Ўргамчак тўрини кифоя қилди ҳалос
Пайғамбаримиз (с.а.в)  муборак кафтлари  Фақат силаш билан кўплаб хасталарни соғайтирди Қанчалар муҳтож ва дард аҳлини гуноҳ ва девоналик  Бандидан озод қилди
Хақ таоло пайғамбарининг энг улуғи воситасида  Бизни ўзига итоат қилишга даъват этди  Бу улуғ пайғамбар шарофатидан биз ҳам  Умматларнинг энг акрами авзали бўлдик
Шер болаларини ўрмон ичида қандай хавфсиз  Жойлаштирган бўлса пайғамбаримиз (с.а.в) хам  Умматларини ўз динини хифзу химояси остига  Мустаҳкам қалъаларни ичига жойлаштирди
Мени шафоат қилиб сийласанг ажабланадиган  Жойи йўқ чунки дунё ва унинг зидди охират   Сенинг шафоат ва саховатиндандир лавхул махфуз   Ва қалам илми ҳам сенинг илминдандир
ДАВОМИНИ КУТИНГ!     

                                                                               Махсудов Ойбек.

Комментариев нет:

Отправить комментарий