ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 28 ноября 2018 г.

БЕҲИНИНГ ФОЙДА ВА ЗИЁНЛАРИ

                                     БЕҲИНИНГ  ФОЙДА ВА ЗИЁНЛАРИ

Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  -профессор ,“МАЛХАМ” халқ табобати маркази рахбари, Турон Фанлар Академиясининг Академиги  
Беҳи раъногулдошлар оиласига мансуб бўлиб бўйи, 1,5-6 м гача етадиган дарахтдир. Танаси қорамтир-кулранг, сершох бўлиб, турилмаса илдиз поясидан кўплаб бачки новдалар чиқариб кўпайиб
кетади. Дастлаб улар кўз илғамас тукли бўлади, аммо кейинчалик улар тўкилиб кетиб, ялонғоч қолади. Барглари тухумсимон ёки чўзиқ тухумсимон пастки томони сертук, кул ранг, усти тўқ яшил қисқа банди билан поя ва шохларида кетма кет жойлашган. Гуллари оч пушти, 5 бўлакли якка, йирик, гулкосачаси меваси учида сақланиб қолади. Меваси хар хил шаклда, ката кичиклиги ҳам ҳар хил. Сариқ, тўқ сариқ, баъзан қизғиш бўлади. 5 та уячасида уруғ жойлашган. Бехи сувсиз, ширин буруштирувчи таъмга эга бўлиб, ҳиди ёқимли. Апрел ойида гуллаб октябр-ноябр ойларида меваси пишиб етилади.

ТАРҚАЛИШИ
Беҳи Ўрта Осиё, Кавказ, Қрим ва бошқа ерларда мевали дарахт сифатида ўстирилади. Хозирги вақтда унинг бир қатор янгидан-янги навлари етиштирилиб беҳизорлар ташкил қилинган. Беҳининг Япон тури хам мавжуд бўлиб, Ўзбекистонда оддий тури экилади. Жумладан, Бахри беҳи, Нон беҳи, Қува беҳиси кабилар учрайди.

ТАРКИБИ
Беҳининг уруғи таркибида 20 % гача шиллиғ мода, 0,58 % амигдалин гликозиди, 8,15 % ёғ ва бошқа брикмалар билан бирга етилган мевасида 10 % гача қандлар, 6,2 % гача фруктоза, 5 % атрофида пектин ва 3 % дан ортиқ органик (олма, вино ва лимон) кислоталар, эфир мойи, мисс, темир тузлари ва бошқа брикмалар бор.


ИБН СИНО БОБОМИЗ ФИКРИЧА
Беҳи шарбати меъдани кучайтиради, балғам қусишни тўхтатади сиқиб олинган суви истимага фойдали, у қон туфлашни хам тўхтатади.
  Беҳи терни тўхтатади, унинг ёғи совуқдан қўл-оёқ пўсти, юзлар ёрилганда уруғи эса томоқ қирилишида фойда қилади ва ўпка найини юмшатади. Бундан ташқари бобомиз Ибн Сино беҳи мевасидан тайёрланган дамлама ва қайнатмалардан дизентерия, ич кетиш касалликларини даволашда ва иштаха очувчи ва буриштирувчи, сийдик хайдовчи дори сифатида ҳам фойдаланганлар.
  Моҳияти:Шох баргларининг кулига сув қўшилса, тўтиёга  ўхшаб қолади, қайнатиб қуюлтирилган (беҳи) шираси ўзидаги буриштириш билан  тозалайди.
  Танлаш:Чўғга кўмилган беҳи енгилроқ ва фойдалироқ  бўлади. У қуйидагича қилиб пиширилади: ичи ковланиб уруғи чиқариб ташланади ва ичига асал солиб, кўмилади.
  Хоссалари: Буриштирувчи ва қувватли қиливчидир. Гули ҳам буриштирувчи, ёғи ҳам шундай. Шурин беҳида буриштириш камроқ бўлади. Уруғи эса буриштирмасдан юмшатади. У чиқиндиларнинг ички аъзоларга оқишига тўсқинлик қилади.
  Зийнати: Беҳи терни тўхтатади. Унинг ёғи  совуқдан ёрилганда фойда қилади.
  Шиш ва тошмалар: Ёғи учуққа фойда қилади.
  Жароҳат ва яралар: Ёғи ёмон сифатли яраларда ишлатилади.
  Бўғимлар: Беҳини ( ҳаддан зиён) кўп ейиш (баъзан) асаб оғриқларини чиқариши мумкин.
  Кўз аъзолари: Қўрга кўмиб пиширилгани кўздаги шишларга қўйилади. Агар унинг  сиқиб олинган суви ёки олинган  ёғи сийдик йўлига томизилса, сийдикнинг ачишиштириб тушишида фойда қилади.
   Ёғи буйрак ва қовуққа ҳам фойда  қилади: Агар беҳи овқатдан кейин ейилса, ични суради, кўпроқ ейилса, овқатни хазм бўлишидан олдинроқ ични келтиради. Унинг қайнатмаси бачадон тушишига  қарши ҳуқна қилишда ишлатилади.
  
  Нафас аъзолари: Сиқиб олинган суви астмада файдалидир. У қон туфлашни ҳам тўхтади. Уруғи эса  томоқ қирилишинида фойда қилади ва ўпка найини юмшатади, шиллиғи  ҳам ўпка  найи қуруқлигини намлайди.
  Озиқлантириш аъзолари: Қусиш ва хуморга қарши фойда қилади, чанқоқни босади, меъдани кучайтиради. Беҳининг ивитилгани ёки қайнатмасини ундан тайёрланган ичимликдан сўнг истеъмол қилса, хуморнинг олдини олади. Ишҳани кучайтириш  учун  ҳам беҳидан шароб тайёрланиб, ичилади. Беҳи шарбати, унинг хоми меъдани кучайтиради ва балғам қусишни тўхтади.
  Чиқариш аъзолари: Сийдик ва ҳайз қонинини юриштивчидир. Айтишларича, бу беҳининг қўшимча таъсири бўлиб, унинг ичини қотиришига тобе бўлади. Асал билан  пиширилгани кучлироқ юмшатади, лекин  баъзан ични суриб ҳам юборади ва қотирмайди. Қўланжи ва ичак оғриқларига, ичбуруғга фойда қилади, ҳайз қонининг кўп кетишини тўхтатади. 

ГИНЕКОЛОКОЛОГИК  КАСАЛЛИКЛАРДА
Беҳи аёлнинг силласини қуритадиган оғриқли ва кўп миқдорда келадиган ҳайзда ёрдам беради. Бу муаммодан, айниқса, климакс давридаги аёллар азият чекадидилар. Ҳайз келишидан 1 ҳафта олдин  беҳи уруғидан  тайёланган  дамламани кунига  3 маҳал  қабул қилсангиз ёки беҳини майда тўғраб чой сифатида дамлаб ичсангиз муаммо ҳал бўлади. Бунинг учун 1 ҳовуч беҳи уруғига  1,5 пиёла қайнаган сув  қуйиб, 5-6 соат тиндириб қўйилади. Сўнг докадан ўтказиб, ярим пиёладан  20  дақиқа кейин ичилади. Беҳининг яллиғланишга қарши ҳамда боғловчи хусусиятлари аёлларда кўп учрайдиган цистит касаллигида асқотади. Бунинг учун бемор 3 махал беҳи баргидан тайёрланган дамламада остни чайиши керак. Бундан ташқари, беҳининг кайфиятни кўтарувчи, депрессияда қўл келадиган  томонлари ҳам бор. Бу эса климакс давридаги руҳий  ўзгаришларда анча қўл келади.
 Беҳининг янги шарбати бепуштликка  даводир. Шарбатни ҳар куни 3 махал овқатдан кейин ярим пиёладан 20 кун давомида узлуксиз қабул қилиш лозим.
 Беҳининг бир тури борки, у асосан манзарали дарахт сифатида  етиштирилади. У Япон  беҳиси деб аталиб, маданий  беҳидан фарқли  равишда мевасининг таъми ўта нордон  бўлади. Беҳининг бу тури чиройли  қизил, сариқ, оқ рангларда гуллайди. Унинг  меваси радиацияси кучли ҳудудларда ёки оғир металлар билан ишлайдиган кишилар учун жуда фойдали. Аммо Япон беҳисининг асосий фойдаси унинг таркибидаги С витаминининг кўплигидадир. Таркибидаги С витамини билан лимондан қолишмайди. Унинг таркибида темир  ва мис моддаларидан ташқари яна марганец, Нарий, руҳ ҳамда магний мавжуд. Япон беҳиси (илмий тилда у хеномелес  деб аталади) Қон томирлар (айниқса , капиллярлар) деворини мустаҳкамловчи, скелероз ва яллиғланишга қарши бир қанча шифобахш хусусиятларга эга.   

ШИРАСИ
Беҳи шираси астма (бўғилиш) қон туфлаш, уруғидан олинган шиллиқ  эритмани ўпка хамда нафас йўллари касалликларини даволашда қўлланилади.

ТАБОБАТДА
Боболаримиз беҳини шундай фазилатларга эга эканликларини билиб асосан егулик мева сифатида парваришлаб, мевасини итеъмол қилганлар. Бугунги кунда марказий Осиёда, хонадонлар томорқаларида ва боғларда беҳининг барча турлари бўлиб ундан мураббо, қиём, жем, мармелат тайёрлашмокда. Қуритилгани ва пишириб авайлаб осиб қўйилгани эса уй хавосини тозалаб ёқимли хид таратиб баҳоргача сақланади.

ҲАЛҚ  ТАБОБАТИ
    Сафроли бош оғриғида: 1 чимдим  беҳи уруғини бир пиёла  қайноқ сувда дамлаб, ширасини олиб, ҳар куни 3 маҳал овқатдан олдин ичилади.
     Бавосилда: Беҳи шарбатини докага  шимдириб орқа ичакка қўйилади. Муолажа ҳар куни бир ҳафта давомида амалга оширилади.
    Шамоллаш, изтиробли йўталда: 4-5 дона яхши пишган беҳининг  ичини ўйиб қўй думбаси, 1-2 чой қошиқ асал билан  тўлдирилади ва газ  буғхонасида паст оловда ярим соат пиширилган  беҳи ўпка  касалликларида, ҳатто зотилжамда  ёрдам  беради. Беҳи кунига 2 маҳал, овқатдан  кейин  истеъмол қилинади.
БАЧАДОНДАН  ҚОН  КЕТИШДА:
Қон тўхтатиш учун қуритилган беҳидан чой тайёрлаб кун  давомида  ичилади. Климакс даврида қийнайдиган қон кетишда  беҳининг 7-8 бўлакка бўлиб устига  бир пиёла   қайноқ сув қуйилади.  5 дақиқа ўрта оловда қайнатиб, кунига 5-6 маҳал ярим пиёладан   овқатдан  олдин ичилади.
  Оғриқли ва  кўп  келадиган ҳайзда: Кунига 3-4 маҳал чой қошиқ учида (майдаламай) беҳи уруғидан қабул қилинади.
  Ҳомиладорларда кузатиладиган токсикозда: 2-3 дона беҳини сувда ёки газ буғхонасида пишириб истеъмол қилинади. Бунда аёллардаги беҳузурлик, бош айланиши, турли ҳидларга  нисбатан таъсирчанлик каби ҳолатларга барҳам берилиб,  иштаҳа очилади.
  Қабзиятда: Бир чой қошиқ беҳи уруғига бир пиёла совуқ сув қуйиб, шилимшиқ ҳолга келгунча қайнатилади.
  Бронхит, йўталда: Шилимшиқли дамламани кунига 2-3 маҳал, овқатдан 20-30 дақиқа кейин 1 ош қошиқдан қабул қилинади. Бу усул ошқозондаги оғриқларда (айниқса, гастиритда) яхши ёрдам беради.
  Оғиз қуриши (ксеростомия): Баъзан оғиз қуриб, суҳбатлашишга тўсқинлик қилади.  Бундай пайтда  оғзингизга қуритилган бехи уруғидан бир чимдим солсангиз, муаммо хал бўлади. Истима кўтарилганида беҳи уруғини тил остига қўйиб, 10-15 дақиқа давомида шимилади.
  Беҳи барглари ; қандли диабетда қондаги қанд миқдорини пасайтириш учун кунига 3-махал 2 ош қошиқдан ичилади.
 Қон босми кўтирлганида  беҳи баогларидан бир пиёла олиб қуритилади.Устига тиббий спиртдан ярим пиёла куйиб, қоранғу жойда бир хафта  тиндирилади. Тиндирмадан кунига 2 махал ярим пиёла қайнаган сувга 20 томчидан томизилиб қабул  қилинади.
 Қандли диабетда: беҳи барглари ҳамда мурғак  новдаларидан  тайёрланган қайнатма  ичиш тавсия этилади. Бунинг  учун  2 ош қошиқ беҳининг қуритиб майдаланган  барги ва  новдалари 2 пиёла сув  билан паст оловда ярим соат давомида қайнатилади. Сўнг қайнатма совитиб сузилади, шарбатидан 1 ош қошиқ дан кунига  3 маҳал овқатдан кейин ичилади.
 Астма хуруж қилинганда:10 дона беҳи баргини яхшилаб Ювиб, устига  2 пиёла  қайноқ сув қуйилади ва сув буғида 15  дақиқа қайнатилада Дамлама 1 ошқошиқдан кунига  2 маҳал овқатдан олдин ичилади.
 Беҳи  уруғи: Гастрит, қабзият ҳамда юқори нафас йўлларининг яллиғланишида қуйидаги усул ёрдамида тайёрланган  тинимадан фойдаланилади; 10 грамм беҳи уруғининг устига  1 пиёла  қайнаган илиқ сув қуйиб, 5 дақиқа давомида аста-секинлик билан  аралаштирилади. Чунки ундан аччиқ бодом таъми келадиган амигдалин номли модда ажралади. У эса ошқозон-ичак тизими учун зарали бўлиши мумкин. Тинитма докадан  ўтказилиб, кунига 4 маҳал, овқатдан ярим соат кейин ичилади. Б тинитма тери куйишиларида ёки терининг қуриб, дағал тортишида ҳам асқотади. Зарарланган жойларни кунига 4-5 маҳал артиш тавсия этилади.
 Колит ( йўғон ичак яллиғланиши): 10 грамм беҳи уруғига 1 пиёла совуқ  сув қуйиб, 1 кеча тиндирилади. Эрталаб докадан сузиб, кунига 3 маҳал чорак пиёладан ичилади.
 Кўз оғриганда: Беҳи уруғидан тайёрланган дамламадан  кўз оғриғиганда, яллиғланганда, говмичча чиққанда ҳамда томоқ оғриганда чайиш учун мўжалланади. Бунинг учун 1 чимдим беҳи уруғига 1 пиёла қайноқ сув қуйиб, 10 дақиқа иссиқ ўраб қўйилади. Сўнг  сузиб олингач иссиқ ҳолда чайилади, кўз оғриганда эса  кунига  3-4 маҳал тоза  бинтга  шимдириб яллиғланган жой артилади.
 Беҳили мураббо: Турли хил яллиғланиш жараёнларида асқотади. Мураббони чойга солиб 1 қошиқ  асал билан аралаштириб ичилса,  шамоллаш, ангина, грипп касалида малина, смародина каби  мевалардан ҳам фойдаси кўпроқ тегади.          

ШИФОБАҲШЛИГИ
Беҳининг шифобахшлик хусусиятига келсак, уни еган кишининг юраги, мияси ва меъдасига қувват бағишлайди, макони юрак бўлган хайвоний ва макони мия бўлган нафсоний хисга сурур бағишлайди, пешобни келтиради.

ШИРИН  БЕҲИ
Ширин беҳининг суви илитиб суртилса, оёқ-қўлларнинг шиши, иссиқ мижозли жигар сустлигини бартараф этади, лекин совуқ мижозларга зарар келтиради. Ширин беҳини пиширмай ейилса, баданнинг бошқа жойларидан зарарли моддаларни оқишини тўхтатади. Лекин бунда баданда айрим аъзолар тиқилма ва тугунлар пайдо қилади.


НОРДОН  БЕҲИ
Нордон беҳининг мижози биринчи даражада совуқ  ва иккинчи даражада қуруқдир. Унинг шифобаҳшлик хусусиятлари агар ейилса, иссиқ мижозли меъдага қувват бағишлайди. Овқатдан кейин ейилса аста-аста хазм бўлади. Бордию меъда бўшлиғи пайтда истеъмол қилинса, иссиқ мижозли кишиларда ични боғлайди.

НОРДОН  БЕҲИ  ШАРБАТИ
Нордон беҳи шарбатини, яъни сувини қуёшда қуюлтириб ичилса, тўғри нафас иллати, яъни бемор узала тушиб ётган холда нафас ололмайдиган хасталикни, хаво етишмаслик, қон қусиш, қайт қилиш иллати, хумор, чанқоқни босиш, тез-тез пешобга чиқиш ва бошқа қон келиш дардларга даво бўлади.


ШИРИН-НОРДОН  БЕҲИ
Ширин-нордон беҳи мижози иссиқ ва совуқликда деярли мўтадил ва иккинчи даражада қуруқдир. Унинг шифобахшлик хислатлари таъсири ва хусусиятлари юқоридагиларникига ўхшаш бир хил бўлиб озгина афзал жихати бор. Хаким  Қурайший таъбирича, беҳиниг бу тури хаддан ошиқ ейилса, меъдада ел пайдо қилади.

БЕҲИНИ  ЕЙИШ
Беҳиларнинг ейиш баданни яйратади, бош оғриғи ва шамоллаб, бурундан сув келишни бартараф этади, жигар меъда ва меъда бошини бақувват қилади, аъзолар ночорлигини бартараф қилади, иштахани очади, овқатга иштиёқ уйғотади хомиладор аёлларнинг хомиласининг тушишини олдини олади, оғиздаги хидларни йўқ  қилади. Бундан ташқари юрак ва мияга нафас йўллари билан борадиган бадбўй ва зарарли хидларни йўлини тўсади. Мастни хушёр тортиради, юракни беҳузур бўлиши ва қайт қилишни бартараф этади, баданни бўшашиши этни тиришиши ва ланжликни ислох қилади, юрак ўйнаши ва ўт копига шифо бағишлайди. Бошқа жойлардан меъдага зарарли моддалар оқиб тушиши ва ич кетишини тўхтатади, хомиладор ва эмизикли боласи бор аёллардаги тупроқ  ва ҳар хил кесаклар ейишга бўлган мойилликни бартараф қилади.
  Беҳининг ўзини еса, бадан аъзоларида тиқилма ва тугунлар пайдо қилади, унинг суви зарарлидир. Беҳини асал билан мураббо қилиб берса барча зарарлар бархам топади. Аммо уни мураббо қилмай ўзини еса қорин ичидаги заиф аъзоларга зарари бор, хусусан ўпкани яни нафас йўлларини дағаллаштиради, қалтироқ, йўтал ва  қўланж иллатларни, яъни йўғон ичак шишлари ва дардни пайдо қилади. Бундай пайитда АРПА бодиён ейилса, зарар ислох бўлади.


ИЛМИЙ  ТИББИЁТДА
Илмий тиббиётда беҳи уруғидан тайёрланган қайнатма кўз оғриганда, қабзиятда, юқори нафас йўллари шамоллаганда даво сифатида ишлатилади. Беҳи меваси таркибида темир моддаси кўплиги сабабли камқонлик  билан оғриган беморларга тафсия этилади.

Марказ аъзолари
Малхам халқ табобати маркази аъзолари беғи мевасининг қайнатмаси ва пиширилган меваси меъда ичак хасталикларида овқат хазм бўлишини яхшиловчи, жигар, қон туфлаш касалликларини даволашда ҳамда қусишга қарши таъсир қилувчи дори сифатида қўллашади. Уруғдан тайёрланган дамлама ич кетиши, қон тупуриши ва бачадон қон кетишида қўлланилади.

БЕҲИ  ГУЛИ
Агар беҳи гулидан мураббо тайёрлаб ейилса, кўкрак ости аъзолари, юрак, қорин ичидаги аъзоларни бақувват қилади.

БЕҲИ  БАРГЛАРИ
Беҳининг баргларини боғласа захмлар-теридаги хар хил тошма яраларни қуритади.

БЕҲИ  ЁҒИ
Бизнинг «Малҳам» табобат маркази ходимлари бир неча йилдан буён беҳидан доривор ёғ олиш билан шуғулланиб келади бунинг хафсала қилиб уй шароитида ўзингиз хам олсангиз бўлаверади. Бунинг учун обдон, захо емаган беҳилар ишлатилади. Қизиқувчилар келсалар ёғ олишни ўргатиб қўямиз.
  Беҳининг ёғи мижози совуқ ва хўлдир. Суртилса бошнинг кепаги, чумоли чақиши ва оғиз бўшлиғи дардларига дори бўлади. Агар уни бурунга томизилса бош айланиши қулоққа томизилса, қулоқ шанғиллашига, пешоб йўллари захми, яъни сўзакка ва бошқа хасталикларга даво бўлади. Агар яланса чарчоқни ёйиб, тетиклик бағишлайди. Ундан ташқари у ейилса, иссиқ бош дарди, қон қусиш, жигар шиши, эски ич кетар, ичаклар даври ва ичакнинг яллиғланишини даф қилади.

БЕҲИ  МАҒИЗИ
Данагининг ичидаги мағизи ейилса,  томоқ  ва халқумни юмшатади, иссиқ ва қуруқ йўталга шифо бўлади, меъда харорати, тил қизиши, овоз бўғилишига фойда қилади. Агар уни чайнаса, тишлар қорайишининг ва сарғайишини олди олинади. Агар ҳўл мижозли кишилар еса жинсий қувват бағишлайди нафас йўллари йўтал, овоз олиниши, сил ва ичакнинг ички деворлари яллиғланишига даво бўлади. Бир кунлик ейиш миқдори 9 гр дир.

ҚАЙНАТМА ТАЙЁРЛАШ
Беҳи шарбатининг тайёрлаш учун ширин, нордон беҳидан 400 гр олиб майдалаб, 1 л сувда қайнатиб ва устига 100 гр бинафша гул қўшиб ярим соат давомида қайнатилади. Совигандан сўнг докадан сузиб ўтказиб 100 гр га 50 гр дан асал қўшиб қайнатилади, ичига долчин ва занжабилни докага ўраб бир неча дақиқага солинади сўнг долчин ва занжабилни олиб қайнатма совитилади.

БЕҲИ  ДАМЛАМАСИ
Беҳи дамламаси тайёрлаш учун унинг меваси ички томондан озгина ўйилади ва уриғи олиниб ташланади хосил бўлган ғовакка сарёғ ёки асал қўшиб думба ёғи солиб духобкага то хил-хил бўлиб пишиб етилгунча қўйиб қўйилади. Уни кунда кун ора кечқурун овқатдан олдин еб туриш яхши фойда қилинади.

ШИЛЛИҚ  ЭРИТМА
Уруғидан елимшак (шиллиқ эритма) тайёрлаш учун 5 гр (1 ош қошиқ) беҳи уруғини 1л қайнаб турган сувга солиб дамланади. Хосил бўлган ёпишқоқ эритмани ичак йўлларини юмшатиш учун 1 пиёладан 3-4 махал 4кун ичилади.


ҚАНД  КАСАЛИГА
Беҳи барглари ва ёш новдаларидан қанд касали ва қон босимини даволашда кенг қўлланилади. Бунинг учун барглари ва ёш новдалари гуллаш даврида олиб, салиқинда ерда қуритилади, 1-2 ош қошиқ барг ва новдаларнинг кукунидан олиб 1 стакан 300 мл сув қўшилади ва паст оловда 15 дақиқа қайнатилади. Совутилади, докадан ўтказилади ва 1 ош қошиқда кунига 3 махал ичилади.

ВАСВАСАГА
Беҳи е, дилингни қилади шодон,
Васвасага иллати келади равон.
Жигару меъдага қувват беради,
Иштаха очилар дил эса хандон.

ХОМИЛА  ТУШИШИ
Болани тушишдан сақлайди беҳи,
Оғиздан хид қувиб, ёқлайди беҳи.
Кўнгил айниши-ю қусишни хайдаб,
Беҳи деган номни оқлайди беҳи.

«Фавойит Ал – инсон» (инсонларга фойдалар) китобининг муаллифи Хаким Давоий Ал-Ғилоний, XVI асрда ширин ва нордон беҳи хақида шуларни ёзиб кетган.

Хар икковин уруғидан йўтал даф,
Томоқ билан ўпка учун яхши наф.
Хар иккови иштахага наф бироқ,
Қабз қилар шарбатидан ичкан чоқ .
Совуқдан лаб ёки оёқ ёрилса
Яхши бўлар беҳи ёғи суртилса
Совуқ бўлар мижоз учун бил беҳи
Меда учун қувват бироқ май беҳи
Буйрак учун қовуқ учун фойда
Манфаат бор барча дардга мойида
Ширин беҳи унча кабиз этмайди,
Пишганидан асло зарар етмайди.

Ҳа азизлар, мана беҳи хақида хам билиб олдингиз энди беҳи пишиқчилигидан фойдаланиб уни уйингизда мураббо-ю кампотлар қилиш сиздан.

Беҳидан шошилиб кўп есанг хар чоқ,
Ўша онда сени тутар хиқчоқ.
Асал еб юборсанг уни ортидан,
Хиқчоқ бир онда қочади йироқ.

Фойдаланилган  адабиётлар:

А.Н.Саттаров Т.Р.Абдурахманов *Дардинга давоман* М.Хасаний * Садолардан чиққан даволар* Х.Холматов.А.Қосимов *Доривор ўсимликлар *.М.Набиев.А.Иброгимов *Шифобахш неъматлар *Б.Хожиматова *Беҳи бисотидаги бехисоб даво* шифо инфо рўзномасидан

Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  -профессор ,“МАЛХАМ” халқ табобати маркази рахбари, Турон Фанлар Академиясининг Академиги   Мурожат учун телеграм  +99893-385-16-49  ёки мобил телфонда @malhamuz   ёки сайтларимизда  www.malhamuz.blogspot.com    ва       www.malham1uz.blogspot.com  почтамиз  malham53@gmail.com

.


Комментариев нет:

Отправить комментарий