ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 28 ноября 2018 г.

Ширинмиянинг фойда ва зарарлари

Ширинмиянинг фойда ва зарарлари
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  -профессор ,“МАЛХАМ” халқ табобати маркази рахбари, Турон Фанлар Академиясининг Академиги  
Арабча номидан сўрасанг нишон,
Уни «сус» дейдилар, сўзимга ишон.
«Асл ус-сус», деганда томирин англа,
«Томсум» ҳам тиб ичра машҳуру аён.
Арабчада «сус», русчада «солодка» деб, кўп ерларда уни чучукмия ҳам деб аташади. Маҳаллий халқларнинг кўпчилиги уни қизилмия
дейишади.

ТУЗИЛИШИ

Чучукмия (қизилмия, ширинмия)-дуккакдошлар оиласига мансуб бўлиб, кўп йиллик ўсимликдир. Пояси тик ўсувчи, бўйи 50-200 см, шохланган ёки шохланмаган бўлиб, туклар билан қопланган.
Ўсимликнинг илдиз системаси тараққий этган бўлиб, 5-6 м чуқурликкача боради. Гуллари икки жинсли, сариқ, майда барг қўлтиғидан ўсиб чиққан бўлиб, ярим соябон гул тўпламини ташкил қилади. Меваси 3-7 уруғи, пишганда очилмайдиган дуккак. Уруғи қаттиқ, майда, силлиқ, мошранг. Апрелнинг охиридан июнгача гуллайди, меваси август-сентябда -пишади.

ТАРҚАЛИШИ

Чучукмия асосан Европа, Осиёда тарқалган. Бизнинг мамлакатимизда, Кавказда, Ўрта Осиёда табиий холда учратиш мумкин. Чучукмия ўлкамизнинг Аму-дарё ва Сирдарё тўқайларида катта майдонларни эгаллаган. Шунингдек, дарё ёқаларида, ариқ ва зовур бўйларида, шўр ва қумли ерларда, тоғ ёнбағирларида, гохо экинзор орасида хам учрайди.

ТАРКИБИ

Ширинмия таркибида глицирризин деб номланувчи тритерпен бирикмадан ташқари 27 та хар хил флавоноидлар (ликвиритин, ликвиритозид, ликвиритиненин ва бошқалар), глюкоза, қанд, крахмал, систостерин, диоксистигмастерон, бироз эфир мойлари, аскорбин кислотаси, аспарагин ва бошқа моддалар бор. Шуни айтиш керакки, глицирризиннинг мазаси ёқимли, у қандга нисбатан 40 маротаба шириндир.

ИБН СИНО АМАЛИЁТИДА

Абу Али ибн Сино ширинмия илдизи воситасида буйрак, қовуқ, меъда, ўпка касалликларини даволаган. Бундан ташқари совуқ мижозли қуланжни даволашган тўхталиб, шундай деганлар: «Агар 14 грамм пустсиз ширинмияни айрон суви билан ичилса, қуланжга шифо бўлади, агар ўзини ейилса хам шундай таъсир қилади»

ХАЛҚ ТАБОБАТИДА

Халқ табобатида ширинмия ва унинг илдизидан тайёрланган шарбат ва порошоклар терлатувчи, енгил сурги, нафас йўли шамоллаши билан боғлик 6ўлган касалликларда, балғам кўчирувчи, нафас қисишида ёрдам берунчи воситалар сифатида ишлатилади. Унинг илдизидан тайёрланган қайнатма-сийдик хайдовчи, меъда хамда ун икки бармоқли ичак жарохатини даволаш хусусиятига эга. Илдизининг қайнатмаси гўшт ва қўзиқорин билан захарланганда ичилади.

ИЛМИЙ ИЗЛАНИШЛАР

Шифокорларнинг фикрича ширинмия организмни ёшартириш хусусиятига эгадир. Илмий изланишлар шуни кўрсатадики, ширинмия таркибидаги глицирризин кислотаси узининг тузилиши бўйича инсон буйрак усти безлари етиштирадиган гормон-картизонга ўхшашлигини кўрсатади.
Клиник текширувларда шу нарса аён бўлдики, глицирризин картизон сингари касалликларда сув-туз мутаносиблигини меъёрлаштиради. Бу эса албатта, шамоллашдан муофаза қилади, аллергияни (кўз касалликларида, қичима, эшакеми, қўтирни) даволайди.
Мазкур гиёх бронхиал астма, меъда яраси касалликларини даволашда ижобий таъсир кўрсатади. Илдизининг шарбати тинчлантирувчи хамда ориқ қолдирунчи хусуиятга эга. Ширинмия препаратлари «формолинли артрит»ни авж олишига йўл қўймайди.

МАРКАЗ АЪЗОЛАРИ

«Малхам» халқ табобат маркази аъзолари ўзларининг 26 йиллик тажрибаларига асосан юқори нафас йўлларини, ошқозон-ичак хасталикларини, сийдик йўли хасталиклари ва фарзандсизлик касалликларини шу гиёх ила даволаб келмоқда. Албатта, бу гиёхга қўшимча гиёхлар хам қўшиб ишлатилади. Агарда шу гиёхга эхтиёж сезсангиз, марказга мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожат учун телефон рақамларимиз-+998-90-987-9-987

ИЛМИЙ ТИББИЁТДА

Илмий тиббиёт амалиётида чучукмия (ширинмия) илдизи асосида тайёрланадиган қуюк ва қуруқ экстрактлар, илдиз порошоги, шарбати, дамламалар, шамоллаш билан болиқ бўлган касалликларда, балғам кўчирувчи, енгил сурги, ўраб олувчи тери касалликларини даволовчи дори сифатида фойдаланилади. Ширинмиядан олинадиган кўкрак элексири (грудной элексир) балғам кўчирувчи восита сифатида тавсия қилинади.

ТЕРИ ХАСТАЛИКЛАРИ

Ширинмиянинг пустсиз томирини қуритиб, майин эзиб сурмага ўхшатиб кўзга тортилса, кўздаги холни даф этади. Кишига қувват бағишлаб, унинг сариғини йўқ қилади. Ширинмияни яхшилаб туйиб, асал ёки асалари муми билан аралаштириб боғланса, тирноқ остига чиққан милкка даво бўлади. Агар туйилганидан сувда хамир қориб бошнинг ва иякнинг туксиз жойларига боғланса, уша жойларда соч ўсиб чиқади. Унинг янги узилган, хўл баргини майдалаб чопиб боғланса, қўлтик остидаги ва оёк бармоқлари орасидаги бадбуй хидларни бартараф этади.

САНОАТ  МИҚЁСИДА

Ширинмиядан саноат корхоналарида қимматбахо бўёқлар олишда фойдаланилади. Ширинмия ўсимлиги чорва моллари учун тўйимли озуқа хисобланади. Унинг таркибида оқсил, клетчатка, провитамин А ва бошқа фойдали моддалар бор озиқ-овқат саноатида турли хил шарбатлар, ликёрлар ширинликлар тайёрланади.

УЙ ШАРОИТИДА

Уй шароитида ширинмиядан дори-дармон тайёрлаш учун 16 грамм майдаланган илдизи олиниб, 1стакан сувга солинади ва 10 дақиқа давомида қайнатилади. 1 соатдан сўнг сузилади. Кунига 1 ош қошиқдан 4-5 махал истеъмол қилинади. Мазкур қайнатма юқорида кўрсатиб ўтилган хасталикларга даво бўлиш учун ичилади. Ёки 40 г чучукмиянинг илдиз кукуни 80 г турп, 300 г асал билан аралаштириб халим холига келтирилади ва 2 хафта давомида истеъмол қилинади. Бу кишига куч-қувват бағишлайдиган омиллардан биридир.

ЗАРАРЛАРИ

Ширинмия препаратлари юрак фаолияти яхши бўлмаганида, гипертонияда хамда хомиладорликда тавсия этилмайди. Бундан ташқари ширинмия томирини истеъмол қилганда, буйрак ва талоққа зарари бор. Талоққа етказган зарарини ислохига, агар талоққа захо етказилса, қизилгул истеъмол қилинса, зарарини қайтаради

МИҚДОРИ

Ширинмиянинг бир марталик пустсиз томиридан1 марта ейиш микдори 17,5 гр. А ва шу пустсизтомирини сувда қайнатиб, кейин сузиб, бироз тиндириб, қуюқлашгунча яна қайнатиб олинса ширинмия шарбати хосил бўлади. Унинг мижози иккинчи даражада ва қуруқ бўлиб, унинг шифобахшлик хусусияти: агар уни ичга истеъмол қилинса, ичкетар ва уларнинг қуювчанлигини бартараф қилади.

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

Ўзбекистон фанлар академияси Ботаника институтининг тадбиркор олимлари ширинмия турлари биологиясини ўрганиш, унинг серхосил, қурюкчиликка ва тупроқ шўрига чидамли навларини яратиш устида хозирда ширинмия жахон бозорида қадрланадиган хом ашё хисобланиб, уни етказиб берадиган асосий хўжаликлар Ўрта Осиё республикалари ва Қозоғистондир. Мамлакатда биринчи Амударёнинг қайир ерларида шифобахш ширинмия етищтиришга мослашган ва ихтисослаштирилган хўжалик ташкил этилган. Бу хўжалик улкан агросаноат комплекси бўлиб глицирризин киёмини тайёрлаб беради.

Қоракалплғистон ва Сурхондарё вилоятида, Қозоғистоннинг Қизил Ўрда вилоятларида ширинмия чиқариш корхоналари мавжуд.

Унида ширинидан қилинар дармон,
Қуввати то ўн йил туради хомон.
Қуруқ-иссиқ бўлар мижози уни,
Қуюлган хилтларни пиширар хар он.

МЕЪДА ЯЛЛИҒИ

Меъда ичра сезилган замон,
Ивитса сувидан ичсанг бегумон.
Яллиғи йўқолар, ташналик сунар,
Нафас йўли, томоқ бўлади омон.

АСАБ ВА ЕЛ

Асаб учун кучу қувват бахш этар,
Ичда ел тўпланса, шаксиз тарқатар.
Сийдикни хайдайди, хайз очади,
Харсиллаш иллати охиста кетар.

НАФАС СИҚИШИ

Нафас сиқишига кўмаги бордир,
ўпка иллатига фойдаси бордир,
Жигару қовуқа манфаати бор,
Куйиб чақса сийдик, нафи бисёрдир.

КЎЗ ОҚИ ВА НУРИ

Ширинмия кўзга суртилган замон,
Кўзларда оқ бўлса бўлади пинхон.
Яна кўз нурини бақувват қилар,
Кўздаги сариқ хам қолмайди омон.

ШИРИНМИЯ ШАРБАТИ

Пўстини ажрат, томирини эз,
Сувга сол, қайнатгин, соф қил ўша кез,
Қуюлсин, мисоли шиннига ўхшаб,
Буни «руб 6» дейдилар, ялайвергин тез.

ШАРБАТИНИНГ ХИСЛАТИ

Қуруқ-иссиқ улар шарбат мижози,
Куч ила қувватда созу мумтози.
Сурги дориларнинг зарари кесар,
Ёмон дориларнинг тугар «парбози».

Фойдаланилган адабиётлар:

А.Н.Саттаров, Т.Р.Абдурахманов: “Дардинга шифоман”.
Х.Зохидий: “Шифо хазинаси”.
А.А ибн Сино: “Тиб қонунлари”.
М.Хасаний: “Садолардан чиққан даволар”.


Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  -профессор ,“МАЛХАМ” халқ табобати маркази рахбари, Турон Фанлар Академиясининг Академиги   Мурожат учун телеграм  +99893-385-16-49  ёки мобил телфонда @malhamuz   ёки сайтларимизда  www.malhamuz.blogspot.com    ва       www.malham1uz.blogspot.com  почтамиз  malham53@gmail.com

Комментариев нет:

Отправить комментарий