ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 27 мая 2018 г.

Бухорога

Ассалом, она ер, қадрдонларим,
Ассалом, озодлик, ҳурлик элига!
Асрлар бешигин тебратган шаҳрим,
Бугун яна мезбон олам аҳлига!

Бухоро... тангримнинг жамоли сенда,
Довруғинг, шуҳратинг фалакка етар.


Сино бобом меҳр қўйган гиёҳинг,
Шифоси ҳар жонни навқирон этар.

Тиллоранг зар, ипак адрас ёпинган,
Булутга елкадош минор гумбазинг.
Кўҳна Арк девори минг турфа рангда,
Кўзни қувонтирар тўни зардўзинг.

Буюк ипак йўли карвонларида,
Неча минг асрлар садоси аён.
Бугун Лаби Ҳовуз ошёнларида,
Миллий қадриятлар кўрки намоён.

Ҳар битта қозонда минг турфа таом,
Софи ошдан тортиб ҳалисагача.
Хушбўй зираворлар ифори етар,
Ишонинг, Фаранг-у Оврупогача.

Келинг, азиз дўстлар, шодланинг бугун,
Хуш келибсиз деймиз дунё аҳлига!
Афсоналар шаҳри - БУХОРО чорлар,
"Ипак-зираворлар" фестивалига.

Акбар РУСТАМЗОДА
Buxoro_Yoshlari
IpakZiravorlar..📌 🌷 ☝🏻 Шеър ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий