ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 29 мая 2018 г.

РАМАЗОННИ СОҒИНГАНЛАР.

РАМАЗОННИ СОҒИНГАНЛАР.
Аллоҳ ризосига зорман,
Гуноҳим бисёр иқрорман.
Орангизда мен хам борман,
Рамазонни соғинганлар.

Берсаларда тилло кўза,
Ичмай шароб, тотмай бўза.
Нақадар бахт тутмоқ рўза,


Рамазонни соғинганлар.

Шеърга излайвермай ташбеҳ,
Виждон менга берур танбеҳ.
Дер зикр қил айтгил тасбеҳ,
Рамазонни соғинганлар.

Бизга насиб этмай тақдир,
Ўтди жанглар, Ухуд, Бадр,
Лек насиб Лайлат-ул Қадр,
Рамазонни соғинганлар.

Лаънатланмиш дунё дашти,
Сўнмас мўминларнинг шашти.
Таровеҳнинг бордир гашти,
Рамазонни соғинганлар.

Ўрганмишман бедорликка,
Қалб махкумммас беморликка,
Чорлаюрман ифторликка,
Рамазонни соғинганлар.

Нобакордир тўкмагин тер,
Рўза тутма, сафо қил дер.
Э йўқ ризқин жаннатда ер,
Рамазонни соғинганлар.

Роббим Аллоҳ, диним Ислом,
Муҳаммад Алайҳиссалом-
Расулим эрур дер мудом,
Рамазонни соғинганлар.

Умар ибн Хаттоб каби,
Сахийдирлар офтоб каби,
Аллоҳгадир ошиқ қалби,
Рамазонни соғинганлар.

Саждага теккандир боши,
Жаннатийлар қариндоши.
Салмон Форсийнинг диндоши,
Рамазонни соғинганлар.

Ўқиб намоз, ўқиб Қуръон,
Дарра урган мисол саксон,
Қилур лаъин макрин яксон,
Рамазонни соғинганлар.

Ғафлат гулин сўлдиражак,
Нафс қутқусин ўлдиражак,
Аллоҳ уйин тўлдиражак,
Рамазонни соғинганлар.

Ажал камонидан дайди,
Бир кун бизга ўқ қадайди.
Кун эмас, соат санайди
Рамазонни соғинганлар.

Бор бўларларлар хар онида,
Ўн бир ойнинг султонида.
Рўзадорлар карвонида,
Рамазонни соғинганлар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий