Таҳоратнинг инсон организмига таъсири.
Динимизда таҳорат имондан ҳисобланади ва бусиз ибодатлар қабул бўлмайди. Шу билан бирга бу суннат ҳамда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ўз умматларига кўрсатмалари ҳамдир.
Мўътабар манбаларда келишича, Набий алайҳиссалом уйқудан аввал ҳам таҳорат олишни кўрсатма берганлар.
Бугунги кунда мутахассислар ҳам буни маслаҳат беришмоқда, боиси, уйқудан аввал қўл, оёқ сингари асосий ҳаракатлантирувчи аъзоларни ҳамда кўз, бурун, оғиз сингари сезги аъзоларини ювиш танага роҳат ҳиссини бағишлайди, уйқунинг қаттиқ бўлишини таъминлайди.
Тадқиқотларга кўра, таҳорат организмда биоритмларнинг ҳаракатланувини жадаллаштиради. Олимларнинг таъкидлашларича, инсон танасида маълум бир ички аъзолар билан боғлиқ бўлган биофаол нуқталар жойлашган. Танадаги бу нуқталар ушбу аъзоларнинг бошқарувида таянч вазифасини бажаради. Таҳорат қилиш жараёнида эса ушбу нуқталарнинг асосий қисми ҳаракатга келади. Ушбу соҳа мутахассисларининг фикрига кўра, 66 та ана шундай нуқталарнинг 61 таси таҳорат вақтида ювилиши лозим бўлган тери соҳасида жойлашган. Масалан:
Юз. Юз ювилаётганида ичаклар, ошқозон ва қовуқ билан боғлиқ бўлган нуқталар ҳаракатга келади. Шу билан бирга бунда асаб ва репродуктив тизимларга ҳам таъсир кўрсатилади. Юзнинг доимий ювиб турилиши натижасида эрта ажин тушишининг олди олинади, кўз ҳам инфекциялардан тозаланади.
Оғиз. Оғиз чайилганда эса оғиздаги овқат қолдиқларидан халос бўлинади, бу эса тиш ва милкларнинг соғломлигини сақлаб қолишда муҳим омилдир. Агар бунда мисвокдан фойдаланилса янада мақсадга мувофиқ бўлади.
Бурун. Бурунни ювиш жараёнида ҳам организмга ўтиб, баъзи бир симптомларни қўзғаши мумкин бўлган зарарли бактериялар даф қилинади.
Қулоқлар. Таҳорат мобайнида қулоқларни секинлик билан, қаттиқ босмасдан уқалаб ювиш (масҳ тортиш) лозим. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам худди шундай қилганлар. Мусулмон олимларининг фикрича, ушбу жараён фақатгина илоҳий бўлиб қолмай, балки ўзининг даво бўлувчи, шифобахш хусусиятига ҳам эгадир.
Оёқлар. Ўнг оёғимизда ичаклар, суяк ва асаб тизими, бел соҳаси, ошқозон, ошқозоности бези, ўт пуфаги ҳамда қалқонсимон без сингари аъзоларга жавобгар бўлган нуқталар жойлашган. Ўнг оёқни ювиш мобайнида эндокрин тизими фаолиятини бошқарувчи гипофиз яъни мия остидаги, ўсишга таъсир кўрсатувчи ички секреция бези ҳаракатга келади.
Тери. Баъзи олимларнинг таъкидлашларича, таҳорат тери ракининг олдини олади. Буни қуйидагича шарҳлашади: таҳорат мобайнида химикат, тер, чанг сингари ифлосликлардан энг кўп кирланадиган тана аъзолари ювилади. Таҳорат танани ушбу ифлосликлардан бир кунда беш марталаб тозалайди ва ҳужайраларнинг кераги каби ҳаракат қилишини таъминлайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий