ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 28 мая 2018 г.

Тоғрайҳоннинг сиз билмаган фойдалари

Тоғрайхон ўсимлигининг ер устки қисми - Herba origani Vulgaris
Ўсимликнинг номи. Тоғрайхон - Origanum Vulgare L.
Оиласи. Ясноткадошлар - Lamiaceae.
Тоғрайҳоннинг сиз билмаган фойдалари]
Тоғрайҳон дамламаси иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди. Юқори нафас йўллари шамоллаганида, асаб касалликларида яхши даводир. Ўсимликнинг дамлама ва қайнатмаси турли яраларни тузатишда ишлатилади. Рахит касалига учраган болаларни чўмилтиришда, ўткир ва сурункали меъдаичак касаллигида, ярали қуланж, ўткир ва сурункали йўтал, ўт пуфаги тош хасталигида, сафро ҳайдовчи сифатида, қорин дам бўлганида фойда беради. Томоқ оғриғида дамламаси ажойиб доридир.
Тоғрайҳондан қон босими ошганида пайсатирувчи, паришонхотирлик, буйрак ва жигар, нафас йўли, ўпка касаликларини даволаш воситалари тайёрланади. Тоғрайҳон дамламаси жиғилдон қайнаши, ҳиқичоқ, кўнгил айнашини тўхтатади.
Ўттиз грамм тоғрайҳонни бир литр қайнаган сувга солиб, икки соат дамлаб қўйинг. Сўнг эллик грам асал қўшиб, яхшилаб аралаштиринг. Ҳар куни овқатдан кейин чорак, ярим стакондан ичиб турсангиз, бу моддалар алманишувини яхшилайди, қон ҳосил бўлишига ижобий таъсир қилади.
Дамлама тайёрлашнинг яна бир усули: икки ош қошиқ майдаланган тоғрайҳонни икки пиёла қайноқ сувга солиб, оғзи берк идишда ярим соат дамланади. Сўнг докадан ўтказилади. Иккиуч ош қошиқда кунига учтўрт марта овқатдан ўн беш дақиқа олдин ичилади.

Чўмилтиришда: уч юз грамм тоғрайҳон уч литр сувга солинади. Паст оловда ярим соатча қайнатилади. Докадан ўтказилиб, катта идишдаги сувга солинади.

Ҳомиладор аёлларга, меъдаси ё ўн икки бармоқ ичагида яраси бор ҳамда қон босими паст кишиларга тоғрайҳон муолажалари тавсия қилинмайди.


Тоғрайхон ўсимлигининг ер устки қисми - Herba origani Vulgaris
Ўсимликнинг номи. Тоғрайхон - Origanum Vulgare L.
Оиласи. Ясноткадошлар - Lamiaceae.

(Лабгулдошлар - Labiatae).

Кўп йиллик бўйи 30 - 90 см га етадиган ўт ўсимлик. Пояси 4 киррали, баргчалари қарама - қарши жойлашган, гуллари майда бўлиб қалқонсимон тўпгулни ташкил қилади, улар ўз навбатида рўваксимон тўпгулни ташкил қилади.

Июньда гуллайди.
Географик тарқалиши. МХД нинг Европа, Кавказда, жанубий Сибирда, Қозоғистон, Қирғизистонларда учрайди.
Маҳсулот тайёрлаш. Ўсимликни ўриб, қуритиб, барг ва гулларини қоқиб ёки сидириб олинади.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот барг ва гуллар аралашмаларидан ташкил топган. Барг қисқа бандли, чўзиқ тухумсимон, ўткир учли, текис қиррали, билинар - билинмас тишли, устки томони тўқ яшил, пастки томони эса кул ранг - яшил узунлиги 1 - 4 см.

Гуллари тўқ бинафша рангда, оч қизил, гул косачаси қўнғир оқсимон, 5 тишли, гултожиси 2 лабли, оталиги 4 та, оналик тугуни 4 бўлакли, юқорига жойлашган.

Маҳсулотнинг ўзига хос хушбўй ҳиди ва аччиқроқ ўткир мазаси бор.
Кимёвий таркиби. 0,12 - 1,2% эфир мойи, ошловчи моддалар, аскорбин кислота бор.


Эфир мойи таркибида 44% гача тимол ва карвакрол, 12,5% гача бициклик ва трициклик сесиквитерпенлар, 12,8 - 15,4% гача спиртлар ва 5% гача геранилацетат бор.
Ишлатилиши. Ичак атониясида (бўшаши, заифлаш) иштаҳа очишда, балғам кўчиришда ишлатилади.
Эфир мойи тиш оғриқни қолдиришда ҳам ишлатилади.
Доривор препаратлари. Дамлама - Infusum herbae origani ва эфир мойи - Oleum Origani маҳсулот кўпинча тер ҳайдовчи ва ҳ.о. йиғмаларга киради.

Комментариев нет:

Отправить комментарий