Кунига ҳеч бўлмаганда биттадан тухум ейиш юрак-қон томир касалликлари хавфини пасайтиради. Буюк Британия олимлари Хитойда ярим миллион киши иштирокида ўтказилган тадқиқот натижаларига асосланиб, шундай хулосага келишди, деб ёзади BBC.
Олимларнинг сўзларига кўра, инсоннинг кундалик рационидан жой олган тухум соғлиқ гаровидир. Тадқиқот натижалари Heart журналида тақдим этилди, мақола тухумнинг инсон организмига таъсирини ўрганишнинг барча босқичларини қамраб олган.
Аксарият шифокорларнинг таъкидлашича, тухумнинг кундалик
рациондан жой олиши - соғлом парҳезнинг бир қисми. Бу тухум фойдали моддаларга бой бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан бири эканлиги билан изоҳланмоқда. Тухумда оқсил, A, D, B ва B12 витаминлари мавжуд, шу билан бирга лютеин ва зеаксантин кўриш қобилиятини яхшилайди.
"Кунига бир ёки иккитадан тухум ейиш жуда яхши. Ундан қўрқишга ҳожат йўқ", - дейди Британия парҳез уюшмасидан Фрэнки Филипс.
Шу ўринда у огоҳлантиради ҳам - тухумни ҳам ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулоти каби меъёридан ортиқ истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Унда оқсил кўп, организмда оқсилнинг меъёрдан кўп бўлиши эса буйракларга ортиқча юк бўлади.
Холестерин миқдорига тухумнинг таъсири ҳақидаги янги тадқиқотлардан кейин Буюк Британия юрак саломатлиги фонди 2007 йилдаги ҳафтасига кўпи билан 3 та тухум истеъмол қилишга оид тавсиясидан воз кечди.
Тухум таркибида холестерин бўлишига қарамай, унинг бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидаги миқдори қондаги холестерин миқдорига сезиларли таъсир кўрсатар экан. Холестерин миқдорига тухумнинг ўзи эмас, тўйинган ёғлар таъсир кўрсатади, шунинг учун тухумни қандай тайёрлашингиз муҳим аҳамиятга эга.
Бир дона ўртача катталикдаги тухумда 4,5 грамм - тахминан бир чой қошиқ ёғ бўлади. Бунинг фақат чорак қисмигина - тўйинган ёғ. Тухум сариёғ билан бирга истеъмол қилинса, бошқа гап.
Буюк Британиянинг собиқ соғлиқни сақлаш вазири Эдвина Карри доим сальмонеллез мавзуси билан ассоциациялашади. 1988 йилнинг декабрида у Британияда ишлаб чиқарилаётган тухумларнинг аксарияти сальмонелла билан касаллангани ҳақида айтган ва охир-оқибат бу баёнот унинг истеъфосига сабаб бўлган.
Муаммо ҳақиқатда бўлган, бироқ 90-йилларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари вакцинация дастурини бошлашган. Энди, орадан 30 йилга яқин вақт ўтиб, бу мамлакатда ишлаб чиқарилувчи тухумлар сальмонеллез жиҳатидан мутлақо хавфсиз. Тухумлар қадоқланади, бундай тухумлар болалар ва ҳомиладор аёллар саломатлиги учун хавфсиз.

Комментариев нет:
Отправить комментарий