ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 27 мая 2018 г.

xurshidabonu vahobjonqizi

Келдингу сен, кетди қўлдан ихтиёр,
Истадинг-у, чиқди йўлдан ихтиёр.

Маст эди дил ишқ соҳир куйига,
Истади ором гулдан ихтиёр.

Минг маломат ичра мажнунворлиғ
Айласа, не ғамки, чўлдан ихтиёр.


Борлигингу йўқлигинг жумбоқ эрур –
Беаёв гулханга кулдан ихтиёр.

Осмон бошимни ногоҳ этди хам,
Васлинг излар ўнгу сўлдан ихтиёр.

Ожиза Хуршида ҳайрон-лол эрур,
Кетди сен сори кўнгулдан ихтиёр.

2018 йил 24 май.

Комментариев нет:

Отправить комментарий