ТЎЙИМЛИ МАХСУЛОТЛАР
Тўйимли махсулотлар – бу узоқ вақт организмни тўйганлиги хиссини чақирувчи озиқ-овқатлар бўлиб, диетологлар томонидан пархезда ўтирганлар учун тавсия этилади. Бу махсулотларнинг тўйимли хусусиятларидан, қандайдир маънода рўза даврида овқат рационини ранг-баранглигини шакллартиришда хам фойдаланиш мумкин.
Картошка
Ўртача картошкада 161 калория мавжуд бўлиб, у очлик хиссини
йўқотувчи энг кучли махсулот хисобланади. Бу хусусияти бўйича у оқ нондан устун туради. Агар уни қовурмасдан бошқа усулда тайёрланиб истеъмол қилинса – энг яхши витаминли ва пархез махсулот хисобланади.
Сули ёрмаси
Бу энг тўйимли махсулот хисобланиб, 50 грамини ўзи 187 калория тутади. Бундан ташқари сули ошқозон ичак тизими фаолияти учун фойдали хисобланиб, ундаги метаболик жараёнларни кучайтиради. Сулини узоқ вақт қайнатиб пишириладиган турида витамин ва озиқ моддалар кўп бўлади.
Буғдойнинг қаттиқ навларидан тайёрланган макаронлар.
Макаронлар энг яхши пархез таом хисобланиб, ундаги углеводлар бир неча соатларга етадиган энергия манбаи хисобланади. Уни ёғ ва қайла (соус) сиз тановул қилинса хар 50 грамига 172 калория тўғри келади.
Ёғсиз гўшт, балиқ ва дуккакли махсулотлар.
Бу махсулотларнинг организмда тўпланиб ўтириб қолиши кузатилмайди. Уларнинг таркибидаги оқсил куч бағишлаб, мускулларнинг фаоллигини таъминлайди. Шу сабабли тез-тез қорин очадиган пайтларда ўз рационингизда гўшт, балиқ ва ловия етарли даражада эканлигига эътибор беринг.
Тухумлар.
Бир дона тухумда 78 калория озуқа ва витамин, протеин оқсиллари мавжуд бўлиб, улар узоқ вақт туйганлик хиссини чақиради. Нонуштага истеъмол қилинган бир дона тухум билан бемалол тушликкача етиш мумкин. Ёки бўлмаса кечки пайтга кўп калорияли ва углеводга бой овқатлар ўрнига тухумли қуймоқ (омлет) тавсия эилади.
Кедр ёнғоқлари
Улар фойдали ёғ кислоталари тутиб, хам иштахани бўғиш ха юракни бақувват қилиш хусусиятлари мавжуд. 14 грамм кедр ёнғоғида 95 калория мажуд.
Творог
Унинг ёғсиз тури хам осон хазм бўлиб, организмни семиришдан сақлайди. Творог таркибида оқсиллар, ёғлар, витаминлар ва минерал моддалар мавжуд бўлиб, энг асосийси уни тановул қилиш усуллари кўп. 100 грам творог 169 калория тутади.
Юмшоқ пишлоқ (сыр).
Пишлоқ таркибидаги фета моддаси организмни узоқ вақт тўқ тутиб, уни хазм қилиш учун организм анчагина калория йўқотиб, кўп энергия сарфлайди. Ошқозонни қийнамаслик учун уни озроқ миқдорда тановул қилиш тавсия этилади.
Апельсинлар
Барча мевалар ва цитруслар ичида апельсин тўйимлиги бўйича устун туради. Унинг таркибидаги бой клетчатка инсонни узоқ вақт тўқ тутади. Битта мевада 59 калория мажуд.
Кора шоколад.
Агар десерт ейишга ўрганган бўлсангиз бир неча бўлак қора шоколад тавсия этилади. Улар ширинсевар инсонларни нафақат рухий жихатидан қутқаради, балки ортиқча вазн олишдан хам сақлайди. Шоколад овқат хазм бўлишини секинлатиб, узоқ вақт очлик хиссидан халос этади. 28 грамм шоколад 170 калория тутади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий