ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 26 мая 2018 г.

хурмо


Илмий изланишлар натижасига қараганда, Рамазон ойида рўзадор учун энг яхши озуқа хурмо бўлиб, сув билан бирга ейилган хурмо эса рўзадор оғиз очгандаги энг афзал таом экан. Чунки хурмонинг таркибида инсон танаси учун зарур бўлган бир неча хил витамин, ширинлик ва минераллар мавжуд экан.
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сизлардан бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар хурмо топа олмаса, сув билан очсин,
чунки у покловчидир», деганлар. (Абу Довуд ривоят қилган)
Хурмо ўз таркибида кўплаб фойдали моддалар тутиб, организмни нормал фаолиятини таъминлайди ва кўплаб касалликлардан – хафақон касаллигидан бошлаб, саратонгача химоялайди.
Хурмо нима тутади?
• Табиий шакар (глюкоза, фруктоза, сахароза).
• Озиқ-овқат толалари.
• В гурухи витаминлари, витамин А, никотин кислотаси.
• Макро- и микроэлементлар (калий, кальций, магний, фосфор, темир).
• Тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари.
• Алмашинмайдиган аминокислоталар.

Хурмонинг организмга қандай фойдаси бор:

1. Соғлиқни мустахкамлайди.
Хурмо таркибидаги фойдаи моддалар организмнинг кўплаб тизимларини нормал ишлаши учун керак бўлади. Хурмонинг биохимик ва озуқавий характеристикалари қуйидагилардан иборат:
• Витаминлар қоннинг соғлиги ва нормал глюкоза миқдорини таъминлаб, углеводлар метаболизмини кучайтиради.
• Магний, кальций ва фосфор суяклар саломатлиги учун мухим хисобланади.
• Калий мускуллар ва нерв тизими учун фойдали хисобланади.

2. Энергия билан таъминлайди.
Кўп миқдорда табиий қанд тутгани учун хурмо энергетик балансни бир зумда тўлдиради. Ундан ташқари темир камқонликка қарши курашиб, унинг натижасида ривожланадиган бўшашиш ва чарчашни йўқотади.

3. Қон босимини пасайтиради.
Магний ва калий қон босимини туширади. Калий, шунингдек хафақонга қарши буюриладиган дори воситаларини таъсирини кучайтиради.

4. Юрак ва қон томирларни химоялайди.
Хурмодан атеросклерозни профилактикаси мақсадида фойдаланиш ва 8-10 фоизгача инсульт хавфини камайтириш мумкин. Хурмо таркибидаги овқат толалари юрак ишемик касаллигини профилактика қилади.

5. Саратон ривожланиши хавфини камайтиради.
Хурмо таркибидаги озуқа толалари шунингдек, сут бези саратони ривожланишини олдини олади. Бунинг учун хурмони болалик ва ўсмирлик чоғиданоқ рационга қўшиш керак. Олимлар фикрича хурмони етарли миқдорда истеъмол қилиш йўғон ичак саратонини камайтиради.
6. Ичаклар фаолиятини яхшилайди.
Кўп миқдордаги озуқа толалари қабзиятни олдини олиб, ичак фаолиятини яхшилайди. Хурмодан табиий ич сурувчи сифатида фойдаланиш мумкин.
7. Туғруқни енгиллаштиради.
2007–2008 йиллари иорданиялик олимлар ўтказган текшириш якунларига кўра хурмо туғруқ жараёнини осонлаштириб, бачадон бўйинчасини очилишини таъминлайди. Бунинг учун туғишга 4 хафта қолганда кунига олти донадан хурмо ейиш талаб этилади.
Хар қандай устунлигига қарамай эсингиздан чикарманг: хурмо ўта калорияли хисобланади (100 грамм хурмо 300 ккал тутади). Хурмони меёрида истеъмол қилсангиз организмингиз Сизга рахмат айтади.
Хурмо ўзида мужассам қилган витамин ва фойдали озуқалар!
1. Fer.
2. Vitamine B5-B3-B2-B1-A1
3. Calcium
4. Potassium
5. Fossfore
6. Manganese
7. Cuivre
8. Carbohydratum
9. Noyau
10. Fibre alimentaire
11. Magnisium
12. Proteine
13. Sucre
14. Acide Amine.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг қуйидаги оятларида хурмони зикр қилган.
"Биз осмондан баракотли сув — ёмғир ёғдириб, тизилган (мевали) новдалари бўлган баланд ҳурмоларни ундириб-ўстирдик" (Қоф сураси, 10 оят).
"Мевалари ғарқ пишган хурмо дарахтлари ичида қўйиб қўйилурмисиз (яъни, шундай нозу неъматлардан фойдаланиб мангу яшайверамиз, деб ўйлайсизларми)?!" (Шуъаро сураси, 148 оят).
"(Мана шу қуриб қолган) хурмо шохини силкитгин, у сенга янги хурмо меваларини ташлар" (Марям сураси, 25 оят).
"Сизлар маст қилгувчи (ароқни) ҳам гўзал-ҳалол ризқ(нинг ўзини) ҳам хурмо ва узумларнинг меваларидан олурсизлар. Албатта, бунда ҳам нақл юритдиган қавм учун оят-ибрат бордир" (Наҳл сураси, 67 оят).
Хурмонинг ҳадисдаги зикри:
– Омир ибн Саъд отасидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонгда ажвадан еттита еса, ўша куни унга заҳар ҳам, сеҳр ҳам зарар қилмайди», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
– Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша! Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир. Эй Оиша! Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир» [ёки «аҳли оч қолибди»] деб икки ё уч марта айтдилар.
Имом Муслим ривояти.
– Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачонки бирингиз ифтор қилса, оғзини хурмо билан очсин. Чунки у баракадир. Ким топмаса, сув билан очсин. Чунки у покловчидир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривояти.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– «Яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар, агар топа олмасанглар, ҳеч бўлмаса ширин сўз билан», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.

Комментариев нет:

Отправить комментарий