ГЎЗАЛ
Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб,
Энг ёруғ юлдуздан сени сўраймен.
Ул юлдуз уялиб, бошини букиб,
Айтадир: “Мен уни тушда кўрамен,
Тушимда кўрамен – шунчалар гўзал,
Биздан-да гўзалдир, ойдан-да гўзал!”
Кўзимни оламен ой чиққан ёқға,
Бошлаймен ойдан-да сени сўрмоқға.
Ул-да айтадир: “Бир қизил яноқға
Учрадим тушимда, кўмилган оқға.
Оқға кўмилганда шунчалар гўзал,
Мендан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!
Эрта тонг шамоли сочларин ёйиб,
Ёнимдан ўтганда сўраб кўрамен.
Айтадир: “Бир кўриб, йўлимдан озиб,
Тоғ ва тошлар ичра истаб юрамен!
Бир кўрдим мен уни – шунчалар гўзал,
Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!”
Ул кеткач, кун чиқар ёруғлик сочиб,
Ундан-да сўраймен сенинг тўғрингда,
Ул-да уятидан бекиниб, қочиб,
Айтадир: “Бир кўрдим тушдамас, ўнгда,
Мен ўнгда кўрганда шунчалар гўзал,
Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!”
Мен йўқсил не бўлиб уни суйибмен?!
Унинг-чун ёнибмен, ёниб куйибмен.
Бошимни зўр ишга бериб қўйибмен.
Мен суйиб… мен суйиб кимни суйибмен?
“Мен суйган суюкли шунчалар гўзал,
Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!”
Cho‘lpon
Тошкент, 1919 йил, Феврал.💞Cоғлиғингиз учун севимли канал . Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞
Комментариев нет:
Отправить комментарий