ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 22 мая 2018 г.

ҚОВОҚ ДАНАГИ ҲОМИЛАДОРЛИКДА КЎНГИЛ АЙНАШИДАН ҲАЛОС ЭТАДИ

ҚОВОҚ ДАНАГИ ҲОМИЛАДОРЛИКДА КЎНГИЛ АЙНАШИДАН ҲАЛОС ЭТАДИ ВА...
Инсон саломатлигини сақловчи воситалар ичида табиат неъматларидан аълоси топилмаса керак. Хусусан қовоқ данаги инсон организмига фойдалилиги билан биринчи ўринда туриши шубҳасиз. Қовоқ данаги одатда чақиб ейилади шунингдек, уни чақмасдан пўчоғи билан ховончада майдалаб, ( кукун тарзида) истеьмол қилинса янаям
фойдалироқ бўлиб, барча витамин ва микроэлементларини ўзида сақлаб қолади.
Қовоқ данаги мазали бироқ у пўчоғи билан кукунга айлантирилганда бироз ёқимсиз бўлиши мумкин шу сабабли уни асалга аралаштириб ейиш тавсия этилади. Аммо, гижжаларга қарши қўлланганда асалга аралаштириб ейиш самара бермайди.
Келинг уни қай касаллик қанчалик даъво эканлигини ва қандай истеъмол қилинишини алохида санаб ўтамиз.
1.ГИПЕРТОНИЯ Доим юқори қон босимидан шикоят қилувчиларга бир кунда 10 донадан қовоқ данагини чақиб еб туриш тавсия этилади. Ёки бўлмасам унинг кукунини асалга аралаштириб бир кунда ярим чой қошиқдан истеъмол қилиш мумкин.
2.ХОМИЛАДОРЛИКДА Хомиладор аёллар кўнгил айнишида шунингдек, транспорт воситаларида кўнгли бехузур бўлишидан шикоят қилувчилар киссасига қовоқ данагидан солиб юрганлари маъқул. Албатта, уни чақиб ейиш лозим, чўнтакда туриши хавф олдини олмайди.
3.ҚАНД КАСАЛЛИГИДА Қонидаги ортиқча қанд миқдоридан шикоят қилувчиларга ҳам қовоқ данагини майдалаб, бир-икки чой қошиқдан еб юриш яхши самара беради.
4.ҚАБЗИЯТДА Қабзиятда ҳам бу фойдали махсулот данагидан ўтадиган дармондори йўқ. Қовоқ данагини овқатга қўшиб ёки алоҳида канда қилмай истеьмол қилиб турсангиз қабзият билан муаммолар бўлмайди.
5.ТУШКУНЛИКДА Бу оловранг шифокор ўсимлик фақат танангизни эмас руҳингизни ҳам даволайди. Тушкунликда бу махсулот сизни тинчлантириши аниқ.
6.БУЙРАКЛАР Қовоқ данаги кукунини кунига бир чой қошиқдан ичиб турилса буйракдаги тошлардан асра ҳам қолмайди. Аммо, бу муолажадан аввал шифокор билан маслахатлашиш шарт.
7.ИЧАКЛАРНИ ТОЗАЛАЙДИ Қовоқ, қовоқ данаги ва ёғи ичакларни хар-хил тиқилмалардан тозаловчи энг яхши восита саналади.
8.ГИЖЖАЛАРДАН ХАЛОС ЭТАДИ. Қовоқ данаги кукунини хар куни тунда бир чой қошиқдан истеьмол қилиш билан гижжалардан халос бўлиш мумкин. Фақатгина даволаниш давомида ширинлик ва ёғлиқ таомлардан бутунлай тийилган маъқул.
9.ИММУНИТЕТ ЁРДАМЧИСИ Бу полиз экининг данаклари сизга қишнинг тушкунлик ва қувватсизлантирувчи маҳзун кунларида айни муддао. У иммунитетингизни мустахкамлайди, чарчоқни олади ва хотирангизни ҳам яхшилайди.
10.КУЙГАНДА Тери куйганда қовоқвой данаги кукунини оддий сувга ёки сизга аллергия бермайдиган кремга аралаштириб суртиш яхши самара беради. Қовоқ данаги қувватга бой саналади. Шу сабабли уни мунтазам истеъмол қилиб келаётганда бир кунда 10 граммдан ортиқ ейиш мумкин эмас.
ЁДДА ТУТИНГ Қовоқ данагини мазали қилиш учун қовуриб олиш тавсия этилмайди. Қовурилганда унинг барча фойдали хусусиятлари йўқолади. Уни хом ҳолда ёки офтобда қурутиб олиб истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.
БИР ДОНА ҚОВОҚ ДАНАГИ ТАРКИБИДА:
Углеводлар; Оқсиллар; Бириктирувчи тўқималар; A Витамини; С Витамини; D Витамини; Е Витамин; B Витамини гурухига (В2, В5, В1, В3, В6, В9,); Калций; Натрий; Калий; Темир; Магний; Марганец; Рух;
ЗАРАРИ ҲАМ БОР! Ҳар қандай фойдали махсулотни меъёрда истеъмол қилгандагина фойдалидир. Аксинча бўлса ундан сизга зарар етиши табиий. Қовоқ данаги ўта калорияли бўлгани сабаб уни ортиқча истеъмоли ошқозон ярасини келтириб чиқариши мумкин.Ортиқча вазндан шикоятингиз бўлса дармондари қовоқ данагидан воз кечганингиз маъқул.
Шунингдек, уни хаддан ташқари кўп ейиш организмда туз еғилишига сабаб бўлади. Организмида тош тиқилмаси (буйракда ва ошқозон ости безида) бор кишиларга уни истеьмолидан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Бизда бу махсулот бор. Тозаланган. 1 кг 86000 сум.

Комментариев нет:

Отправить комментарий