ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 22 мая 2018 г.

СТРЕССНИ ЙЎҚОТИШНИ 9 ТА ЭФФЕКТИВ УСУЛИ

Abduqodir Sattarov,
СТРЕССНИ ЙЎҚОТИШНИ 9 ТА ЭФФЕКТИВ УСУЛИ.
Бу усулларнинг фойдалилиги тадқиқотлар орқали исботланган.
1. Чуқур нафас олинг
Энг оддий ва фойдали маслахат. Чуқур нафас олиш ва чиқариш стресс даражасини камайтиради. Текшириш натижаларига кўра тўғри нафас олиш танани бўшаштириб, қон босимини туширади. Энг асосийси бу пайтда бош миянгизда стресс холатларига

оид масалаларни ечишни давом эттирмаслик керак. Акс холда бу усул ёрдам бермайди.
2. Кўпроқ кулинг
YouTube даги кулгили видео ёки комедияли киносериалларни кўриш кифоя қилмайди, негаки Сиз рухий зўриқиш билан курашаяпсиз. Кулгу стресс гормонлари: кортизол ва адреналин миқдорини туширади. Олимларнинг исботлашича қувонишни хис қилишнинг ўзиёқ шу каби эффектни берар экан. Яъни кайфиятни кўтариш ва бўшашиш учун севимли юмористик шоунинг навбатдаги сериясини қачон чиқишини билишнинг ўзи кифоя. Уни томоша қилиш эса натижани мустахкамлайди.
3. Кунлик ишлар рўйхатини тузинг ва ундан кераксизларини ўчириб ташланг.
Аниқ режа масалаларни зарур ва унчалик керакли бўлмаганларга ажратади. Қўлингизда юмушлар рўйхатига эга бўлиш осонроқ концентрацияланишга, уларни бажаришга қанча вақт кетишини бахолашга ва дам олишга имкон яратади. Бунда бугунга керакли бўлмаган ишларни эртага қолдиришингиз мумкин. Ўзингизга қўядиган ортиқча талаблар стресс сабабларининг асосийсидан бири хисобланади. Шу сабабли перфекционистликдан узоқроқ юриб, ортиқча идеал бўлмасликка харакат қилинг.

4. Алкоголдан воз кечинг.
Ёзилиш учун ичиладиган спиртли ичимлик порцияси вазиятни чигаллаштиради. Текшириш натижаларига қараганда ўткир стресс алкоголни кўпроқ ичишга монеълик уйғотади, спирт эса ўз навбатида кортизол миқдорини ошириб, бўшашишга ёрдам беради.

5. Жисмоний тарбия билан шуғулланинг.
Марафонга тайёрланиш ёки оғир тошларни кўтариш шарт эмас. Стрессга қарши курашиш учун хар қандай ёқимли бўлган жисмоний машқлар ёки тоза хавода сайр қилиш кифоя қилади. Фаоллик шодлик гормони – эндорфинларни ажралишига ва хаётий қийинчиликларнини осонроқ енгишга замин яратади.

6. Шоколад енг.
Олимлар ўтказган тажрибага кўра бир гурух талабалар хар уни 40 граммдан қора ёки сутли шоколад истеъмол қилган. Назорат гурухидаги талабаларга эсахеч қандай ширинлик берилмаган. 14 кун ўтгач шоколад еган талабаларда стресс даражасини пасайиши кузатилган. Бу эффект айниқса аёлларда кучлироқ намоён бўлган.

7. Оилавий бюджетни юритинг.
Американинг психологлар ассоциацияси хулосаларига кўра Америка ахолисига иқтисодий муаммолар ёмон таъсир этар экан. Улар камрок асабийлашиш учун оилавий бюджетни юргизишни, кирим ва чиқимлар балансини режалаштиришни тавсия қилишиб, маош чиққунга қадар стресс холатларига тушмасликни олдини олишга чақиришади.

8. Китоб ўқинг.
Сассекс университети олимлари таъкидлашича 6 дақиқалик китб ўқиш стресс даражасини 68% га камайтиради. Олимлар фикрича инсон онги адабиёт дунёсида жамланади ва бунда мускулларни зўриқиши, шу жумладан юрак мускулларини зўриқиши камаяди. Максимал эффектни олиш учун интернет чатларида эмас яхши адабиётларни ўқиш тавсия қилинади.

9. Тўйиб ухланг.
Тўлақонли уйқу – стрессни камайтиришнинг энг эффектив усули хисоланади. Stress and Sleep деб номланган текшириш натижаларига кўра суткасига 8 соат ва ортиқроқ ухлайдиган инсонларда хавотирлик даражаси камроқ кузатилади. Аксинча, кунлик 7 соатлик уйқу нормасини бажармайдиган инсонлар ўз-ўзини ёмон хис қилиш, бўшашиш ва фикрларини жамлаш қийинчилигига кўпроқ шикоят қилишади. Тўлақонли кечки ва қисқа муддатли кундузги уйқу кортизол миқдорини камайтиради.



Комментариев нет:

Отправить комментарий