ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 21 мая 2018 г.

ИЛТИЖО

ИЛТИЖО

Борар манзилимга анча кўп,узоқ,
Мусибат,беморлик,қарилик,фироқ.
Бу бошда не ёзуқ,тағин билмайман,
Балки...жон берарман,айни дам,шу чоқ?...

Ўлим олди бошим узра савдолар,
Ва қабрим ётарда қанча ғавғолар,
Ўлиб қутуларман...балки қутулмам?
Ортимдан қилингай қанча иғволар...




Хашр Куни холим не қилсанг,Аллоҳ!
Кошкийди,амаллар-холисан лиллоҳ?
Сирот кўпригидан яшиндек ўтмоқ,
Насиб қилгаймикан,Қудратли Аллоҳ?...

Аллоҳим, нолимам дарддан,аламдан,
Ўлмайман бандангдан келган ситамдан.
Сабру тўзим бер-у,амонда сақла,
Тақдир-у азални ёзмиш қаламдан!

Уқбони ўйласам,охирим-войдир,
Юзим шувут,гўё чапланган лойдир.
Гуноҳим кеч Эгам,хузуринг менга,
Яккаю-ягона борилмиш жойдир!

Тупроқ мисолиман, забунман-хорман,
Ғуфрону раҳмингга интиқман-зорман!
Гуноҳдан ўзга ҳеч дастурхоним йўқ,
Хохласанг йўқман-у, хохласанг-борман...

Сенга етакловчи Йўлдан оздирма!
Дунёдан қалбимни навмид бездирма!
Охирги нафасни осон айла-ю,
Хаттоки жон берсам...асло сездирма!

Тонг-ла Махшар кунда Жамолинг кўрсат!
Ўзингни суйдир-у,Ўзингга ўргат!
Хаддимдан ўздирма, Ўзингдан қўйма:
Жамолинг кўрсат-у,Қошингда тўхтат!

Комментариев нет:

Отправить комментарий