Садақа:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (яхшилик қилишда) одамларнинг энг сахийси эдилар. Рамазонда Жибрил алайҳиссалом билан учрашганларида яна ҳам сахий бўлиб кетардилар. Жибрил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Рамазоннинг ҳар кечаси учрашарди ва у билан Қуръонни дарс қилишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг яхшилик қилишдаги сахийликлари эсаётган шамолдан ҳам тез
эди». (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Садақанинг энг афзали Рамазонда қилинганидир» (Имом Термизий ривояти).
Садақанинг ҳар хил кўринишлари мавжуд. Жумладан:
а) Таом бериш;
Аллоҳ таоло айтади: «8. Ва таомни хоҳлаб турсалар-да, (ўзлари емасдан) мискин, етим ва есирларни таомлантирурлар. 9. (Улар айтурлар): «Биз сизларни ёлғиз Аллоҳнинг юзидан таомлантирурмиз. Сизлардан (бу ишимиз учун) бирон мукофот ва миннатдорчилик истамасмиз. 10. Албатта бизлар Парвардигоримиз томонидан бўладиган, (даҳшатли азобидан юзлар) тиришиб, буришиб қолувчи бир Кундан қўрқамиз». 11. Бас, Аллоҳ уларни ўша Куннинг ёмонлигидан сақлади ва улар(нинг юзлари)га жилва-нур, (дилларига) сурур бахш этди. 12. Ва уларни сабр-қаноатлари сабабли жаннат ва (жаннатда эгниларида бўладиган) ипак (либослар) билан мукофотлади» (Инсон: 8-12).
Салаф солиҳлар таом беришга ҳарис бўлишар, бу ишни анча-мунча ибодатлардан муқаддам қўйишар эди. Таом бериш очларни тўйдириш бўлсин ёки солиҳ биродарга таом едириш бўлсин, фарқсиз бўлиб, бунда камбағал-мискинлик шарт қилинмаган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қай бир мўмин оч-наҳор мўминга таом едирса, Аллоҳ таоло унга жаннат меваларидан едиради. Ким бир мўминнинг ташналигини қондирса, Аллоҳ таоло уни «ар-Раҳиқ ал-Махтум» (мушк билан муҳрланган май) билан суғоради» (Имом Термизий саҳиҳ санад билан ривоят қилган).
Ҳасан Басрий, Ибн Муборак каби баъзи салафи солиҳлар ўзлари рўзадор бўлган ҳолларида биродарларига таом беришар, уларни кутиб олиб, кузатиб, хизматларини қилар эдилар.
Абус-Сувор ал-Адавий айтади: «Бану Адий қабиласи кишилари мана бу масжидда намоз ўқишар, улардан биронтаси ҳам ёлғиз ўзи таом емасди. Бирга овқатланадиган одам бўлса ейишар, бўлмаса таомини масжидга олиб чиқиб, шу ерда одамлар билан бирга баҳам кўришарди».
Таом едириш ибодати... Бошқа бир қанча ибодатлар ушбу ибодат орқали пайдо бўлади. Инчунун, таом едириш билан мусулмон биродарлар ўртасида дўстлик ва меҳр-муҳаббат кучаяди ва киши шу орқали жаннатга сазовор бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «...иймонли бўлмагунингизча жаннатга кира олмайсиз, бир-бирингизга муҳаббатли бўлмагунингизча иймонли бўла олмайсиз» (Имом Муслим ривояти).
Шунингдек, таом едириш орқали солиҳлар суҳбатидан баҳраманд бўласиз, сизнинг уйингизда еган таоми билан улар тоат-ибодатларга қувват ҳосил қилишлари боис сиз ҳам ажрга эга бўласиз.
б) Рўзадорларни ифтор қилдириш:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Кимда-ким рўзадорга ифтор қилиб берса, рўзадор эга бўлганчалик савобга эга бўлади, бироқ бу билан рўзадорнинг савобидан заррача камайтирилмайди». (Имом Аҳмад, Насоий ривоятлари, Албоний саҳаҳ санаган).💞Cоғлиғингиз учун севимли канал . Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:
Отправить комментарий