Рамазон ойининг ёзнинг иссиқ ойларига тўғри келиши организмни сувсизланишига сабаб бўлиши мумкин. Агар рўзадор одам қуёш тиғида турли хил жисмоний мехнат қиладиган бўлса унда сувсизланиш белгилари кузатилади. Булар: тана хароратини ортиши, бош айланиши, кўнгил айниши, ич кетиши ва бошқалар.
Оддий маслахатларга риоя қилиш орқали инсон сувсизланишдан халос бўлиши мумкин. Бунинг учун овқатланиш рационидан кофе, спиртли ва сунъий ичимликлар олиб ташланади. Улар таркибида пекнин ва турли хил химик компонентлар бўлиб, улар нафақат организмни чанқоғини қолдиради, балки танадан кўп микдорда сувни чиқиб кетишига
сабаб бўлади.
Иккинчидан сахар пайтига бир чимдим ош тузи қўшилган бир стакан сув ичишни тавсия этилади. Туз сувни ушлаб қолгани учун организмни сувсизланишини олдини олади. Ундан ташқари тузли махсулотларни ўртача қабул қилиш давомида организм турли хил жараёнлар учун 2 баробар камроқ энергия сарфлайди.
Суюқликка бўлган талаб инсон ёши ва фаолият турига хам боғлиқ бўлади. Фаоллиги юқори инсонларнинг сувга бўлган кундалик эхтиёжи 2-3 литрни ташкил этади. Инсон чанқоғини энг яхши қондирадиган нарсалар сув, кўк чой ва гиёхлардан тайёрланган дамламалар хисобланади.
Сахарлик ва ифторликка ейиладиган овқат таомларини мувозанатга келтириш нафақат ислом фарзларидан бирини қийинчиликсиз бажариш балки рўза тутишдан максимал фойда олиш имконини беради.
Сахарлик.
Унда максимал даражада ўта тузли, аччиқ, ёғли, ширин махсулотларни инкор қилиш талаб этилади. Чунки қовурилган ва ёғли таомлар ошқозон ичакларни қитиқлаб, хазм қилишни қийинлаштиради. Шўр, аччиқ ва ширин таомлар эса чанқашга сабаб бўлади. Сахарлик учун энг яхши таом каша (бўтқа) холида тайёрланган таомлар хисобланади. Улар фойдали кетчатка тутиб, организмга кун давомида етарли бўладиган энергия беради. Рўза даврида хом ва қайнатилган сабзавотлардан: қизилча, карам, картошка, сабзи ва кабачкани тановул қилиш, организмни хурсанд қилади ва рўзани кечишини енгиллаштиради. Шунингдек асосий эътиборни аччиқ сут махсулотларини истеъмол қилишга қаратинг, улар ичак фаолиятини яхшилайди. Сахарликка меваларни тановул қилиш тасия этилмайди. Узум, апельсин, нок ва олмалар таркибида кислоталар мавжудлиги сабабли кун давомида чанқаш хиссини чақиради.
Ифторлик.
Уни пайғамбаримиз севиб тановул қилган хурмо меваси ейиш орқали бошлаш лозим. Таркибидаги кўп миқдорда фруктоза ва микроэлементлар тутувчи икки-учта финик истеъмол қилиб ва ундан сўнг бир пиёла сув ичиб чанқоғингизни қондиргандан сўнг 10-15 дақиқа кутиб туринг. Бу вақт финикни ошқозонда сўрилиб, бош мияда енгил тўйиш хиссини чақиради ва ортиқча кўп тўйиб овқат еб қўйишнинг олдини олади. Ифторлик кечки овқат хисоблангани боис, енгил хазм бўлувчи махсулотларни ейиш тавсия этилади. Булар каша ва крупа (ёрма)ли таомлар, қайнатиб пиширилган сабзавотлар, қуруқ мевалар ва аччиқ сут махсулотлари бўлиши мумкин. Албатта тоза сувни ичиш эсдан чиқмаслиги лозим. Сахарликкача бўлган 5-6 соат мобайнида кунлик сувга бўлган (1,5-2 литр) эхтиёжни сўндиришингиз талаб этилади.

Комментариев нет:
Отправить комментарий