ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 19 февраля 2018 г.

Ҳашарот ва кемирувчиларни йўқотиш усуллари

Ҳашарот ва кемирувчиларни йўқотиш усуллари
Касалликка қарши курашгандан кўра, унинг олдини олиш, яъни уй – жой гигиенасига риоя қила олиш саришта бекаларга хос жиҳатдир. Бинода пашша, суварак ва турли ҳашарот ҳамда кемирувчиларнинг пайдо бўлиши каби таъбни хира қилувчи ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди. Инфексия, турли хил юқумли касалликларнинг ўчоғи бўлмиш зараркунанда ҳашарот ва кемирувчилардан ўз қўрғони – уйини асраш орқали аёллар шу қўрғон вакилларининг саломатликларини муҳофаза қилган бўладилар.
Бахтга қарши бундай нохуш вазиятлар юзага келган тақдирда, зудлик билан чора кўрган маъқул. Қуйида турли ҳашарот ва кемирувчиларга қарши курашишнинг турли усулларини эътиборингизга ҳавола

этамиз:
🐜 Чумолини йўқотиш:
шакар, қанд, мураббо, асал идишлари четига кунгабоқар мойи суртиб қўйинг. Шунингдек, чумолилар янги карам ҳидидан ҳам қочади. Нон бўлагини 10% ли танакор эритмасида ёки борот кислотасида ивитиб қўйиш ҳам фойда беради.

🕸 Митани йўқотиш:

танакор (бура) + қанд кукуни + майда қилиб тортилган сўкнинг баробар миқдордаги аралашмаси митани йўқ қилишда ёрдам беради.

💥 Бургани йўқотиш:

гексахлорин, пиретрум сепилса, бурга йўқ бўлади. Шунингдек, керосин эмулсияси ҳам ёрдам беради.

🐾 Куяни йўқотиш:

кийимларни тахлашдан олдин офтобда шамоллатиб, тозалаб, қоқиб, кийим сақланадиган жойга нафталин сепиш керак. Жун ва мўйнали кийимларнинг чўнтакларига ҳам нафталинли халтачалар солиб қўйилади. Куя босмахонанинг янги бўёқъидан қўрқади, шунинг учун кийимларни тозалаб, газетага ўранг. Юнгли оёқ кийимларнинг ичига ҳам газета тиқиб қўйинг ёки газетани оёқ кийимлар сақланадиган шкафга қўйса ҳам бўлади. Фақат газетани имкон қадар алмаштириб туриш мақсадга мувофиқ.

↗️ Суварак (таракан) ни йўқотиш:

танакор (бура) + қанд кукуни + буғдой уни баробар миқдорда аралаштириб, “хавфли” ҳудудларга сепилади. Бу борада танакор эритмасида ивитилган нон ҳам кўмак беради.

🐝 Пашшани йўқотиш:

пашша шабадани ёқтирмайди, уйни тез-тез шамоллатиб туриш лозим. Исириқ тутатиш, махсус адаптрларни қўллаш ҳам ёрдам беради.

🐛 Кемирувчиларни йўқотиш:

Деворларнинг полга туташган жойларига қуритилган мойчечак (ромашка) сепиб қўйилса, сичқон йўқолиб кетади. Гипс + ун + хушбўй маҳсулотлар аралашмаси ҳам кемирувчиларни қиришда жуда қўл келади.


Юқоридаги ҳолатларнинг олдини олиш учун: аввало, озиқ-овқат маҳсулотлари устини очиқ қолдирмаслик, ювилмаган идиш-товоқларни тўпламай, вақтида ювиш; овқат қолдиқларини оғзи ёпиладиган челакка солиб, тез-тез тўкиб келиш; ҳар куни умумий фойдаланиш жойлари: ванна, унитаз ва ювинди челакларни махсус ювиш воситалари билан тозалаб, зарарсизлантириб туриш лозим.

Комментариев нет:

Отправить комментарий